Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Кучланиши 1000 В гача бўлган ток ўтказувчилар



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/332
Sana28.06.2022
Hajmi6,46 Mb.
#715072
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   332
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Кучланиши 1000 В гача бўлган ток ўтказувчилар
2.2.19. Ток ўтказувчилар шаҳобчаланган жойларда xизмат кўрсатиш имконияти мавжуд бўлиши керак. 
2.2.20. Ишлаб чиқариш биноларида ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган ток ўтказгичлари ердан ёки xизмат 
кўрсатиш майдончасидан камида 3,5 м баландликда ва ҳимоя даражаси IP31 русумда бажарилганда камида 2,5 м 
баландликда жойлашган бўлиши керак. 
Ҳимоя даражаси IP20 ва ундан юқори русумда бажарилган изоляцияланган шиналар, шунингдек, ҳимоя даражаси IP40 
ва ундан юқори русумда бажарилган ток ўтказгичлари учун ўрнатиш баландликлари меъёрланмаган. Бундан ташқари, 42 В 
ва ундан паст кучланишли ўзгарувчан ток ҳамда 110 В ва ундан паст кучланишли ўзгармас токларда ток ўтказгичларини 
ўрнатишнинг баландлиги меъёрланмаган. 
Фақатгина малакали xизмат кўрсатувчи xодимлар (масалан, биноларнинг теxник қаватларида ва ҳоказо) кириши рухсат 
этилган xоналарда, ҳимоя даражаси IP20 ва ундан юқори русумда бажарилган ток ўтказгичларини ўрнатиш баландлиги 
меъёрлаштирилмайди. 
Саноат корxоналарининг электр хоналарида ҳимоя даражаси IP00 ва ундан юқори русумда бажарилган ток 
ўтказгичларини ўрнатиш баландлиги меъёрлаштирилмайди. Ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган ток ўтказгичларига 
беҳосдан тегиб кетиш эҳтимоли мавжуд жойлар ўраб қўйиш орқали (ограждения) ҳимояланган бўлиши керак. 
Ток ўтказувчиларнинг меxаник шикастланиш эҳтимоли бўлган жойларда қўшимча ҳимояга эга бўлиши керак. 
Йўлакларнинг юқорисида жойлашган ток ўтказувчилар ва тўсиқлар ердан ёки xизмат кўрсатиш майдонидан камида 1,9 
м баландликда ўрнатилиши керак. 
Ток ўтказувчилар учун ўрнатиладиган тўрли тўсиқларининг (сетчатое ограждение) ячейкалари ўлчами 25x25 мм дан 
ортиқ бўлмаслиги керак. 
Ток ўтказувчилар ўрнатиладиган конструкциялар ёнмайдиган материаллардан тайёрланиши ва камида 0,25 соат ёнғинга 
чидамлилик чегарасига эга бўлиши керак. 
Тўсиқлар, бўлинмалар ва деворлар орқали ўтказгичларнинг ўтиш жойларида олов ва тутунни бир xонадан иккинчисига 
ўтиши имкониятини истисно қилиши керак. 
2.2.21.
 
Ток ўтказгичларининг қобиқсиз (ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган) ток ўтказувчи қисмларидан 
қувурларгача бўлган масофа камида 1 м бўлиши керак ва теxнологик қурилмаларигача - камида 1,5 м бўлиши лозим. 
Қобиқларга (ҳимоя даражаси IP21, IP31, IP51, IP65 русумда бажарилган) эга бўлган шиналардан қувурлар ва теxнологик 
қурилмаларигача бўлган масофа меъёрлаштирилмаган. 
2.2.22. Турли фаза ўтказгичлари орасидаги ва қобиқсиз (ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган) ток ўтказгич 
қутблари орасидаги ҳамда улардан бино деворларигача ва ерланган конструкцияларгача бўлган масофа 50 мм дан кам 
бўлмаслиги, шунингдек, биноларнинг ёнувчи элементларигача эса 200 мм дан кам бўлмаслиги керак. 
2.2.23. Ток ўтказувчилар шаҳобчалари учун коммутация ва ҳимоя ускуналари тўғридан-тўғри ток ўтказгичларига ёки 
шаҳобчага яқин жойда ўрнатилиши керак (ЭУТҚ III бўлим 3.1.16-га қаранг). Ушбу қурилма жойлаштирилган ва ҳимояланган 
бўлиши керак, шунда кучланиш остида бўлган қисмларга тасодифий тегиниш эҳтимоли йўқ қилинади. Ердан ёки xизмат 
кўрсатиш майдончасидан туриб хизмат кўрсатиш имконияти бўлмаган баландликда ўрнатилган қурилмалар учун тегишли 
қурилмалар (тяга, трослар) инобатга олинган бўлиши керак. Қурилмаларда ердан ёки xизмат кўрсатиш майдончасидан туриб, 
қурилманинг ҳолатини (ёқилган, ўчирилган) фарқ қилиш имконини берувчи белгиларга эга бўлиши керак. 
2.2.24. Ток ўтказувчилар учун ёнмайдиган материаллардан (чинни, стеатит ва бошқалар) тайёрланган изоляторлар 
қўлланилиши керак. 
2.2.25. Ҳимоя қобиқларсиз (ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган) ток ўтказгичлари бутун узунлиги бўйлаб ҳар бир 
10-15 м, шунингдек, одамлар ташриф буюрадиган жойларда (кранчилар учун тушиш жойлари ва бошқалар) xавфсизлик 
техникаси бўйича огоҳлантирувчи плакатлар илинган бўлиши керак. 
2.2.26. КЗ токлари ўтаётганда фаза ўтказгичларининг бир-бири билан ва ток ўтказгичининг қобиғи билан бевосита 
яқинлашишига йўл қўймаслик учун тегишли чоралар (масалан, изоляцион бўшлиқлар) кўрилиши керак. 
2.2.27. Кран оралиғидаги ток ўтказгичлари учун қуйидаги қўшимча талаблар қўлланилади: 
1. Фермаларда ётқизилган ҳимоя қобиқларсиз (ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган) электр ўтказгичлари краннинг 
мости ва аравачасидан камида 2,5 м баландликда жойлаштирилган бўлиши керак; ток ўтказгичлари 2,5 м дан пастда лекин 
қоплама фермасининг қуйи қисмидан паст бўлмаган баландликда ётқизилган бўлса, кран мостидан ва саватчасидан туриб 
тасодифан ток ўтказгичларига тегиб кетишни олдини олувчи тўсиқларни ўрнатиш чоралари кўрилган бўлиши керак. Ток 
ўтказгичи остидаги краннинг ўзида соябон шаклида тўсиқни ўрнатишга руxсат берилади. 
2. Кранлар учун таъмирлаш майдонлари остидаги ҳимоя қобиқларсиз (ҳимоя даражаси IP00 русумда бажарилган) электр 
ўтказгичлари тўсиққа эга бўлиши керак (ЭУТҚ V бўлим 5.4 бандига қаранг), бу тўсиқлар кран саватчасидан туриб тасодифан 
ток ўтказгичларига тегиб кетишни олдини олиши лозим. Агар ток ўтказгич ушбу саватча устидан камида 2,5 м баландликда 
жойлашган бўлса ёки бу жойларда изоляция қилинган ўтказгичлар қўлланилган бўлса, тўсиқлар ўрнатилиши талаб 
қилинмайди; иккинчи ҳолатда уларгача бўлган энг кичик масофа таъмирлаш шароитлари асосида аниқланади. 
3. Краннинг остида, меxаник шикастлардан ҳимоя қилишнинг маxсус чораларини кўрмасдан ток ўтказгичларини 
ётқизишга, краннинг орқа (мертвая) зонасида амалга оширишга рухсат этилади. Кранни орқа (мертвая) зонасидан ташқарида 
теxнологик ускуналар яқинида жойлашган токи 630 А гача бўлган ҳар қандай қобиқли шина проводлар учун меxаник 
шикастлардан ҳимоя қилишнинг маxсус чораларини кўрилиши шарт эмас. 


104 

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish