Ташқи электр ўтказгичлар (наружные электропроводки)
2.1.75. Ҳимояланмаган изоляция қилинган ташқи электр ўтказгич симлари шундай жойлашган ёки ҳимояланган бўлиши
керакки, банда одамларнинг тез-тез бўлиши мумкин бўлган жойлар (масалан, балкон ва бошқалар)дан уларга тегиш имкони
бўлмаслиги лозим.
Ушбу жойлардан деворларга очиқ ётқизилган бу симларгача камида қуйидагича масофада бўлиши керак:
Горизонтал холатда ётқизилганда:
балконда, дарвоза ва саноат биносининг томида
2,5
дераза остида
0,5
балкон остида
1,0
дераза остида (дераза токчасидан)
1,0
Деразагача вертикал ётқизилганда
0,75
Ҳудди шу, лекин балконга қадар
1,0
Ердан
2,75
Бинолар яқинидаги таянчларга симлар ўрнатилганда, симларни максимал оғишида ундан балкон ва деразаларгача
бўлган масофа камида 1,5 м бўлиши керак.
Турар-жой, жамоат бинолари ва кўнгилочар корxоналар томлари орқали ташқи электр ўтказгисларни ётқизилишига йўл
қўйилмайди, бино (корxона)ларга киришлар ва ушбу кириш қисмларигача шаҳобчалар (ушбу Қоидаларнинг 2.1.79-банди)
бундан мустасно.
Ҳимояланмаган изоляция қилинган ташқи ўтказгичлар симлари тегишга нисбатан изоляцияланмаган деб ҳисобланиши
керак.
2.1.76. Ўт ўчириш йўлаклари ва юк ташиш йўлларини кесиб ўтувчи симлардан ер (йўл)гача масофа қатнов қисмида
камида 6 м, қатнов қисмидан ташқарисида - камида 3,5 м.
2.1.77. Симлар орасидаги масофа қуйидагича бўлиши керак: таянчлар орлиғи 6 м гача бўлса - камида 0,1 м; 6 м дан
ортиқ бўлсап - камида 0,15 м. Симлардан деворларгача ва таянч конструкцияларигача бўлган масофа камида 50 мм бўлиши
керак.
2.1.78. Қувурлар, қутилар ва эгилувчан металл қувурлардаги ташқи ўтказгич симлари ва кабелларини ётқизиш ушбу
Қоидаларнинг 2.1.63 - 2.1.65 бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширилиши керак ва барча ҳолларда –
зичловчи мосламалар билан. Бинолардан ташқарида ерга пўлат қувурлар ва қутиларда симларни ётқизиш мумкин эмас.
2.1.79. Деворлар орқали биноларга киришни шундай амалга ошириш керакки, бунда изоляция қувурларида сув
тўпланмаслиги ва бинога сув кирмаслини лозим.
Кириш симларидан ер юзасигача бўлган масофа камида 2,75 м бўлиши керак (шунингдек, ушбу Қоидаларнинг 2.4.37 ва
2.4.56-бандларига қаранг).
Кириш изоляторларида симлар орасидаги масофа, шунингдек симлардан бинонинг чиқиб турган қисмлари (томнинг
бурмалари ва бошқалар)гача камида 0,2 м бўлиши керак.
Киришлар пўлат қувурлар ёрдамида том орқали амалга оширилиши мумкин. Бундай ҳолларда, шаҳобчанинг
симларидан киришгача ҳамда кириш симларидан томгача вертикал масофа камида 2,5 м бўлиши керак.
Кичик баландликдаги бинолар учун (савдо павилонлари, киосклар, контейнер туридаги бинолар, мобил кабиналар ва
бошқалар), одамларнинг турар жойи бўлмаган томларда, шаҳобчаларнинг симларидан киришгача ва кириш симларидан
томгача бўлган масофа камида 0,5 м бўлишига рухсат этилади. Бу ҳолда симлардан ер юзасига бўлган масофа камида 2,75 м
бўлиши керак.
102
Do'stlaringiz bilan baham: |