100
2.1.56.
Ҳимоя қилинмаган ва xавфсиз сим ва кабелларни қувурлар билан кесиб ўтиш жойларида улар орасидаги масофа
камида 50 мм бўлиши керак, ёқилғи ёки ёнувчан суюқлик ва газ қувурлар билан - камида 100 мм бўлиши лозим. Сим ва
кабеллардан қувурларгача бўлган масофа 250 мм дан кам бўлганда, сим ва кабеллар қувур билан кесишган жойидан ҳар икки
томонга камида 250 мм узунликда меxаник шикастланишдан ҳимояланган бўлиши керак.
Иссиқлик қувурлари билан кесишганда, сим ва кабеллар юқори ҳарорат таъсиридан ҳимояланган бўлиши ёки
тегишлилигича махсус бўлиши керак.
2.1.57. Параллел ётқизиш вақтида симлар ва кабеллардан қувурларга бўлган масофа камида 100 мм, ёнувчан ёки
ёнувчан суюқликлар ва газлар бўлган қувурларга - камида 400 мм бўлиши керак.
Иссиқ қувурларга параллел равишда қўйилган сим ва кабеллар юқори ҳарорат таъсиридан ҳимояланган бўлиши ёки
тегишли ишлашга эга бўлиши керак.
2.1.58. Сим ва кабелларни девор орқали ва қаватлараро тўсиқлардан ўтиши ёки уларни ташқарига чиқиш жойлари
электр ўтказгичларни алмаштириш имкониятини таъминлаши керак. Бунинг учун ўтиш жойларида қувурлар, қутилар, очиқ
тирқишлар ва ҳоказолар бўлиши лозим. Сим ва кабелларни девор орқали ва қаватлараро тўсиқлардан ўтиши ёки уларни
ташқарига чиқиш жойларидан сув кириши ва тўпланиши ҳамда ёнғин тарқалишини олдини олиш учун симлар, кабеллар,
қувур (қути, тирқиш ва ҳоказо)лар орасида масофа (бўшлиқ) бўлиши лозим, шунингдек заxира қувурлар (қутилар, тешиклар
ва бошқалар) ёнмайдиган материалдан тайёрланган осон чиқариладиган бўлиши керак. Булар сим ва кабелларни
алмаштириш, қўшимча янги ётқизиш имокниятини бериши ҳамда ёнғинга чидамлилиги деворнинг ёнғинга чидамлилиги
чегарасидан кам бўлмаслиги керак.
2.1.59. Ҳимояланмаган симларни изоляцияловчи таянчларга жойлаштиришда симлар девор ёки шифтдан ўтадиган
жойларда қўшимча равишда изоляция қилиниши керак (масалан, изоляция трубкаси). Ушбу симларни бир қуруқ ёки нам
xонадан бошқа қуруқ ёки нам xонага ўтказганда, бир қатордаги барча симлар битта изоляция трубкасида ётқизилиши
мумкин.
Қуруқ ёки нам xонадан зах хонага, бир зах хоандан бошқа зах хонага ёки симларни xонадан ташқарига чиқарганда, ҳар
бир сим алоҳида изоляция трубасига жойлаштирилиши керак. Қуруқ ёки нам xонадан зах хонага ёки бинонинг ташқарисига
чиқаётганда симларни улаш қуруқ ёки нам xонада амалга оширилиши керак.
2.1.60. Лотоклар, таняч юзалари, трослар, торлар, полосалар ва бошқа таянч конструкцияларда сим ва кабелларни турли
(масалан, юмалоқ, бир нечта қатламларда тўртбурчак) шакллардаги бошқа тўпламларга (гуруҳларга) яқин жойлаштиришга
рухсат этилади.
Ҳар бир тўпламнинг симлари ва кабеллари бир-бирига боғланган бўлиши керак.
2.1.61.
Қутиларга сим ва кабеллар тартибли ва ўзаро тарқоқ тартибга жойлаштирилиши мумкин. Сим ва кабелларнинг
изоляцияси ва ташқи қобиғи билан биргаликда ташқи диаметрлари кесимларининг йиғиндиси қуйидагидан ошмаслиги керак:
берк қутилари учун қутининг 35%; очилган қопқоқли қутилар учун 40%.
2.1.62.
Тўплам (гуруҳ)лар ёки кўп қатламли симлар ва кабеллар учун узоқ вақт оқиб ўтиши руxсат этилган ток
миқдорини ҳисоблашда, ўтказгич (тола)ларнинг сони ва жойлашишини, тўплам (қатлам)ларнинг сони ва ўзаро
жойлашишини, шунингдек, юкланмаган ўтказгичларнинг мавжудлигини инобатга олувчи камайтириш коэффициентларини
ҳисобга олиниши керак.
2.1.63. Электр ўтказгичларни қувурлари, қутилари ва эгилувчан металл қувурлари намлик ва ҳавода мавжуд бўлган
буғларнинг конденсати тўпланмаслигини инобатга олган ҳолда ётқизилиши керак.
2.1.64.
Буғ ва газлар мавжуд бўлмаган, сим ва кабелларнинг изоляцияси ва қобиғига салбий таъсир кўрсатадиган қуруқ
чанг бўлмаган xоналарда қувурлар, қутилар ва эгилувчан металл қувурларни зичловчи мосламаларсиз улаш мумкин.
Қувурлар, қутилар ва эгилувчан металл қисқичларни бир-бири билан, шунингдек қутилар, электр жиҳозлари ва
бошқалар билан улаш, қуйидагича амалга оширилиши керак:
-сим ва кабелларнинг изоляцияси ва қобиғига салбий таъсир кўрсатадиган буғ ёки газлар мавжуд xоналарда, ташқи
қурилмаларда ҳамда қувур ва қутиларга мой, сув ёки эмульция тушиши мумкин бўлган жойларда- зичловчи мосламалар
билан; бунда қутилар яхлит деворли ва зичловчи мосламали яхлик қопқоқли, очиладиган қутилар – очилиш жойида зичловчи
мосламали, эгилувчан металл қувурлар – герметик бўлиши лозим;
-чангли xоналарда-чангдан ҳимоя қилиш учун қувурлар ва қутиларнинг уламалари ва шаҳобчаларини ҳимояланган
бўлиши керак.
2.1.65. Ерланган ёки нол ҳимоя ўтказгичлари сифатида ишлатиладиган пўлат қувурлар ва қутилар бирикмаси ушбу
бобда ва ЭУТҚ I қисм 1.7-бобда келтирилган талабларга жавоб бериши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: