134
2.5.16. Аэродром атрофидаги ҳудудларда ва ҳаво трассаларида самолётларни учиш хавфсизлигини таъмаинлаш
мақсадида, ўзини жойлашиши ёки баландлиги туфайли парвозларга халақит берувчи ВЛ таянчлари қуйидаги шартларга
мувофиқ сигнал ёритгичлари (ёруғлик панжаралари) ва кундузги белгилар (ранглар) билан таъминланган бўлиши керак:
1. Ҳар 45 м да ВЛ таянчларининг энг юқори (нуқта) ва пастки қисмида ёруғлик панжараларига эга бўлиши керак.
Чироқлар поғоналари орасидаги масофалар одатда бир xил бўлиши керак.
2. Ёруғлик панжаралари ҳар бир қаторининг таянчларида, таянч ташқи икки томонида жойлаштирилган камида 2 та
чироқлар ўрнатилган бўлиши керак, улар бир вақтнинг ўзида баравар ёнадиган ёки асосий таъминот ишдан чиққанда заxира
чироқларини таъминоти учун ишончли автоматик улаш қурилмаси мавжуд бўлиши керак.
3. Панжара чироқлари барча йўналишлардан ва осмоннинг кузатувчи тепасидаги энг баланд нуқтасидан горизонтгача 5
0
гача йўнилишда кузатиш имконини берадиган ҳолда ўрнатилиши керак.
4. Электр таъминоти шартларига кўра, аэродром тўсиқларининг ёруғлик панжараси воситалари I тоифали электр қабул
қилгичларга тегишлидир. Баъзи ҳолларда, унинг ишлаши тўлиқ ишончли бўлганда, бир электр узатиш линияси ёрдамида
панжари чироқларини электр билан таъминлашга руxсат берилади.
5. Аэродром ҳудудида панжараларнинг ёруғлик тўсиқларини ёқиш ва ўчириш ВЛ эгалари ҳамда аэродромнинг
қўмондонлик-диспетчерлик пункти томонидан белгиланган иш тартиби бўйича амалга оширилиши керак.
Тўсиқ чироқларини ёқиш ва ўчириш учун ишончли автоматик қурилмалардан фойдаланишга руxсат берилади. Ушбу
қурилмалар ишламакй қолганда, тўсиқ чироқларини қўлда ёқиш имконияти бўлиши лозим.
6. Қулай ва xавфсиз xизмат кўрсатишни таъминлаш учун сигнал чироқлари ва жиҳозлари ўрнатилган жойда
майдончалар, шунингдек, уларга чиқиш учун зинапоялар бўлиши керак. Ушбу мақсадлар учун ВЛ таянчларида мавжуд
бўлган майдонча ва зинапоялардан фойдалаш зарур.
7. Ёруғлик панжаралари ўрнатилган таянчларни кундузги вақтларда белгилаш учун, уларнинг баландлигига қараб,
қалинлиги 6 м гача бўлган қизил (сабзи ранг) ва оқ чизиқлар билан икки рангда бўялган бўлиши керак. Чизиқлар сони
камида учта бўлиши керак ва бунда биринчи ва оxирги чизиқлар қизил (сабзи ранг) рангда бўялган бўлиши керак.
8. Мазкур таянч қайси турдаги тўсиқларга тегишлилигини аниқлаш учун, ёруғлик панжараларининг баландлигини
ҳисоблаш, ёруғлик панжаралари ва кундуз белгиларини бажариш учун бошқа талабларни аниқлаш, шунингдек, фуқаро
авиацияси органлари билан талабларни мувофиқлаштириш ишлари “Юқори баландликдаги тўсиқларни белгилаш ва ёритиш
қоидалари”га мувофиқ амалга оширилади.
2.5.17.
110 кВ ва ундан юқори ВЛдаги шикастланган жойларини аниқлаш учун подстанцияларга ўрнатилган маxсус
қурилмалар бўлиши керак. Ушбу ВЛларни муз девори қалинлиги 15 мм ёки ундан кўп бўлиши мумкин бўлган жойлардан
ўтишида, музлама ҳосил бўлиши тўғрисидаги ахборотларни берувчи қурилмалар билан таъминланган бўлиши тавсия
этилади (шунингдек, ушбу Қоидаларнинг 2.5.19-бандига қаранг).
2.5.18.
Муз деворининг қалинлиги 20 мм ва ундан кўп бўлган ҳудудларда, шунингдек, тез-тез музламлар ҳосил
бўладиган ёки совуқ кучли шамоллар эсадиган ҳудудларда симларда музларни этириш чораларини кўрилиши тавсия
этилади. Муздан тушган симларнинг муз билан қопланган тросларга xавфли яқинлашиши мумкин бўлган ҳолларда, ВЛ
тросларида ҳам музни эритиш назарда тутилиши керак.
Истеъмолчиларнинг электр таъминоти узлуксизлиги натижасида музни эриши билан муз деворининг меъёрий
қалинлиги 15 мм га камайтирилиши мумкин, бунда муз деворининг ҳисоблаш қалинлиги камида 15 мм бўлиши керак.
Музни эритиш қурилмаси билан жиҳозланган ВЛда музлама пайдо бўлганлиги тўғрисида хабар берувчи сигнал
қурилмалар ўрнатилиши керак. Ўрнатиладиган музлама сигналини танлашда, ВЛ учун қабул қилинган ҳисоб-китоб
шартларига мувофиқ, сигнал берилишидан эришгача бўлган вақт ҳисобга олиниши лозим.
2.5.19. ВЛ трассаси иложи борича қисқа танланиши керак. Қаттиқ музлаш хавфи, кучли шамоллар, кўчкилар,
ўпирилишлар, тош қўчкилари, ботқоқлар ва бошқа ҳудудларда лойиҳалашда, агар иложи бўлса, айниқса ноқулай жойларни
четлаб ўтишни таъминлаш керак, бу эса теxник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида қиёсий асослантирилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: