Интеграл усулида э.ю.к.нинг титрант ҳажмига (v)
боғлиқлик чизмаси тузилади. Бу чизма асосида титрлашнинг охирги
нуқтасини топиш учун уринмалар ўтказилади.Дифференциал усул т.о.н. ни топишнинг анча содда ва аниқ усулидир, бунда δE/δV нисбатнинг қўшилган титрант ҳажмига боғлиқлиги чизмаси тузилади . Эгри чизиқ чўққисимон бўлиб, чўққидан абсцисса ўқига туширилган перпендикуляр титрантнинг т.о.н. га тўғри келган ҳажмини кўрсатади.Дифференциал усулда т.о.н. ни топишнинг аниқлигини ошириш учун айрим математик ҳисоблашларни бажаришга тўғри келади.. Иккинчи тартибли ҳосила олиш усулида δ2E/δV2 нинг v га боғлиқлик чизмаси тузилади. Бу чизмада эгри чизиқлар абсцисса ўқининг ҳар иккала томонида жойлашади . Эгри чизиқларнинг учларини туташтирганда абсцисса ўқи билан чизиқнинг кесишиш нуқтаси т.о.н. га тўғри келади.Chizmalar
Oxirgi nuqtani topishning chizma usullari (integral, differensial, ikkinchi tartibli hosila va Gran usullari) nimalarga asoslangan? (integral, differensial, ikkinchi tartibli hosila va Gran usullari) nimalarga asoslangan?
|
60
|
XIX асрнинг ўттизинчи йилларида (1833-1834) М.Фарадей электролит эритмасидан ток ўтганда ажралиб чиққан модда миқдорининг сарфланган электр миқдорига (кулон) боғлиқлиги ҳақидаги қонунларни таърифлаб берди.Бу қонунлар кулонометрия усулининг негизини ташкил этди. Анализ усули сифатида кулонометрия ХХ асрнинг эллигинчи йилларидан бошлаб қўлланилмоқда. Бу даврга келиб, усулни турли хил зарурий
асбоблар билан таъминлаш имконияти, жумладан, потенциални назорат қилиш қурилмалари яратилди. Кейинчалик, гальваностат (амперостат) ва потенциостатлар ишлаб чиқарила бошланди. Ўтган қисқа муддат ичида усул ниҳоятда тез ривожланди, бунга сўзсиз унинг қатор афзалликлари сабаб бўлди. Кулонометрия усули стандартлар талаб қилмайдиган мутлақ усулдир. Бу усулда асбобларни даражалаш учун стандарт намуналар талаб қилинмайди.
|
Kulonometriya usuli nimaga asoslangan? (kulonometriya elektrolit eritmasi, tok, modda miqdori, elektr miqdori, kulon, standartlar kulonometrik titrlash, potensial)
|
61
|
Бу усулнинг аниқлиги ҳам қуйидаги шартлар бажарилганда ниҳоятда каттадир: 1) электролизга сарфланган токнинг
самарадорлиги 100 % ни ташкил этиши ёки у қатъий аниқ бўлиши керак; 2) электр миқдорини баҳолашнинг аниқ усули бўлиши керак; 3)электр кимёвий ёки кимёвий реакциянинг тугаш лаҳзасини тўғри топиш имкони бўлиши зарур. Кулонометрия усулининг сезувчанлигиҳам бошқа усулларга нисбатан анча юқори бўлиб, у назарий жиҳатдан 10-14 М бўлиб, амалда 10-9 М ни ташкил этади. Ҳозирги замон техникаси ёрдамида кулонометрия усулини осонгина автоматлаштириш мумкин. Кулонометрия усулининг мутлақлиги унинг фақатгина модда массасини аниқлаш учун эмас, балки турли фазалардаги (қаттиқ, суюқ, газ) реакцияларнинг стехиометрияси ва кинетикасини текшириш, электр кимёвий жараёнларда ҳосил бўладиган моддаларнинг табиатини аниқлаш, кам эрувчан моддалар ва комплекс бирикмаларнинг таркибини, металлар коррозияси сингариларни ўрганиш каби мақсадларда қўлланилишини ҳам таъминлайди.
|
Uning aniqligi va sezuvchanligi qanday? (usulning aniqligi, sezuvchanlik)
|
62
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |