Электр хавфсизлиги



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/124
Sana17.12.2022
Hajmi3,53 Mb.
#889838
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   124
Bog'liq
s99TipsELYtNxpCI1rZiHpQ5Q8gfXDPdiZuJAAIn

4. Синов саволлари. 
1.
Иш жараѐнида фойдаланиладиган ҳимоя воситалари, қайси қоида ва 
талабларга жавоб бериши керак? 
2.
Хавфсизлик қоидалари бўйича, қўшимча талаблар қўйиладиган 
ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар гувоҳномасида, қандай 
ѐзувлар бўлиши лозим? 
3.
Ходимларни ўқитиш ва билимини текшириш талаблари.



2-МАЪРУЗА. ФАННИНГ ПРЕДМЕТИ ВА УСЛУБЛАРИ 
Режа:
1.
Қабул қилинган атамалар ва қисқартмалар. 
2.
Электр ускуналарига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг электр хавф-
сизлиги бўйича гуруҳлари. 
3.
18 ѐшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш ман қилинган 
оғир ва зарарли меҳнат шароитлари билан боғлиқ иш ва касблар рўйхати
 
4.
Синов саволлари. 
1. Қабул қилинган атамалар ва қисқартмалар. 
Атама, 
белгиланиши 
Таърифи 


Энергетика 
тизими 
(энерготизим) 
Электрстанциялари, электр ва иссиқлик тармоқларининг 
бирлашмаси ҳисобланиб, улар бир-бири билан ўзаро 
боғланиб, электр энергиясини ва иссиқликни узлуксиз ишлаб 
чиқариш, узатиш ва тақсимлаш бўйича, умумий режимли 
бошқарувга эгадир 
Электр таъминоти 
Истеъмолчиларни электр энергия билан таъминлашга 
айтилади. Электр таъминоти тизими деб, истеъмолчиларни 
электр энергияси билан таъминловчи электр қурилмалар 
жамламаси (бирлиги) га айтилади 
Электр тармоғи 
Электр энергияни узатувчи ва тақсимловчи электр 
ускуналарнинг бирлиги ҳисобланиб, улар подстанциялар, 
тарқатувчи қурилмалар, ток ўтказувчилар, ҳаво ва кабел 
линияларидан ташкил топган бўлиб, юридик ѐки жисмоний 
шахслар ҳудудларида ишлайдилар 
Электр энергиясини 
қабул 
қилувчилар 
(электр қабул қилув-
чилар) 
Шундай аппарат, агрегат ва механизмларга айтиладики, 
уларда электр энергиясини бошқа турдаги энергияга 
ўзгартирилади 
Электр 
энергия 
истеъмолчиси 
Айрим электр қабул қилувчига ѐки маълум ҳудудда 
жойлашган ва умумтехнологик жараѐн билан ўзаро 
боғланган, электр қабул қилувчилар гуруҳидир 
Электр ускунаси 
Электр энергияси ишлаб чиқарилаѐтган, ўзгартирилаѐтган, 
узатилаѐтган, тақсимланаѐтган, ҳамда истеъмол қилинаѐтган 
ускуналардир 
Ишлаѐтган 
электр 
ускуналари
Кучланиш остидаги ѐки коммутация аппаратларини уланиши 
билан кучланиш берилиши мумкин бўлган электр ускуналари 
ѐки уларнинг участкалари 
1000 В гача ва ундан 
юқори кучланишли 
электр ускуналари 
Кучланиши (ишчи кучланиши) 1000 В гача ва ундан юқори 
бўлган электр ускуналари 
Электр 
узатиш 
линияси 
Электр энергиясини узатиш учун мўлжалланган электр 
ускунаси. 
Изоҳ
: Электр узатиш линиялари ҳаво ѐки кабел линиялари 
бўлиши мумкин 
ҲЛ
Ҳаво электр узатиш линияси 
КЛ 
Кабел электр узатиш линияси 
ОТҚ (ОРУ) 
Очиқ ѐки ташқи электр ускуналари деб, атмосфера 



таъсиридан бино ѐрдамида ҳимоя қилинмаган электр 
ускуналаридир 
ЁТҚ (ЗРУ) 
Ёпиқ ѐки ички электр ускуналари деб, атмосфера таъсиридан 
ҳимоя 
қилувчи 
бинони 
ичида 
жойлашган 
электр 
ускуналарига айтилади 
Коммутацион электр 
аппаратлари
Электр занжирини коммутация қилиш ва ток ўтказиш учун 
мўлжалланган электр аппаратлари тушунилади 
Механизмлар 
Гидрокўтаргичлар, телескопик миноралар, экскаваторлар, 
автоюкловчилар, бўрғилаш–кран машиналари, механик 
юритмали сурилма нарвонлар 
Юк 
кўтариш 
машиналари
Барча турдаги кранлар, кран-экскаваторлар (канатда осилган 
илгак билан ишлашга мўлжалланган экскаваторлар), 
«Саноатконтехназорат» ДИ нинг қоидаларига тааллуқли 
бўлган юклар ва одамларни кўтариш учун талар, чиғирлар 
ҲЛ ни ҳимоя ҳудуди Чеккадаги симлардан (уларни оғмаган ҳолатида) қуйидаги 
масофага узоқлашган параллел тўғри чизиқлардан ўтувчи 
вертикал текисликлар орасидаги ер ва фазо участкаси, ҳаво 
электр 
узатиш 
линиясининг 
ҳимоя 
ҳудуди 
бўлиб 
ҳисобланади: 
1 кВ гача ……………………………………..…..………... 2 (м); 
1 кВ дан 20 кВ гача ………...……………...………….… 10 (м); 
35 кВ …………………………..…………………….…… 15 (м); 
110 кВ …………………..………………….…………….. 20 (м); 
220 кВ ………………….………………………………… 25 (м); 
500 кВ …………………….………………..…………..… 30 (м); 
Эксплуатация 
қилувчи корхона 
Электр ускунасини ишлатаѐтган электр станцияси, электр 
тармоқлари корхонаси, саноат корхонаси 
Ҳосил 
бўладиган 
кучланиш ҳудуди 
110 кВ ва ундан юқори кучланишдаги ўзгарувчан ток ҲЛ 
бўйлаб, ҲЛ ўқидан кам бўлмаган масофага узоқлашган, икки 
тарафдан вертикал текисликлар билан чегараланган ер ва 
фазо участкаси кўринишидаги ҳудуд ҳосил бўладиган, 
кучланиш ҳудуди деб ҳисобланади: 
110 кВ ҲЛ учун ………………………………………... 100 (м); 
220 кВ ҲЛ учун ………………………………………... 150 (м); 
500 кВ ҲЛ учун ………………………………………... 200 (м); 
Ҳосил 
бўлган 
кучланиш 
ҳудудидаги ҲЛ 
110 кВ ва ундан юқори кучланишдаги бошқа ишлаѐтган ҲЛ 
ни, ҳосил бўлган кучланиш ҳудудида бутун узунлиги бўйича 
ѐки умумий узунлиги 2 км дан кам бўлмаган айрим 
участкалари бўйлаб ўтувчи ҲЛ
Ишлаѐтган 
электр 
ускунасининг таъсир 
ҳудуди 
Иш жойида кучланганлиги 5 кВ/м дан юқори, кучланиши 500 
кВ бўлган, ишлаѐтган электр ускунанинг ѐнидаги бўшлиқ 
Электр 
таъмирлаш 
(созлаш) ташкилоти 
Электр ускунанинг электр жиҳозларини таъмирлаш ѐки 
созлаш бўйича ишларни бажараѐтган ташкилот 
Далолатнома–ижозат Ишлаѐтган электр ускуна ҳудудида, электр ускуналарини 
таъмирлаш (созлаш) бўйича ишларни амалга ошириш учун 
ѐзма рухсат 
Баландликдаги 
ишлар 
Иш жойлари ва уларга ўтиш йўллари ер, том (пол) саҳнидан 
1,3 м ва ундан юқорида жойлашгандаги ишлар 
Синов ускунаси 
Электр жиҳозларини синаш учун мустақил манбага эга 
бўлган, қўлда ѐки транспорт ѐрдамида олиб бориладиган 



ускуна. Уни ѐрдамида электр жиҳозларига синов кучланиши 
берилиши мумкин 
Доимий схема бў-
йича 
кучланиш 
бериш 
Эксплуатация иш режими киритилганидан сўнг, ушбу электр 
ускунанинг лойиҳасида кўзда тутилган коммутация схемаси 
бўйича электр ускунага ѐки уни айрим участкаларида 
кучланиш бериш 
Вақтинчалик 
схема 
бўйича 
кучланиш 
бериш 
Синалаѐтган электр ускунаси лойиҳасида кўзда тутилмаган 
коммутация схемаси бўйича созлаш ишлари амалга 
оширилаѐтган синов ускуналарини таъминлаш учун 
кучланиш бериш 
Кучланиш 
олинганида 
бажариладиган 
ишлар 
Электр ускунани ток ўтказувчи қисмлардан ишчи кучланиши 
олинганида, электр ускунада бажариладиган ишлар 
Ток 
ўтказувчи 
қисмларда кучланиш 
остидаги ишлар 
Ҳимоя воситаларини қўллаган ҳолда, электр ускунанинг 
бевосита ток ўтказувчи қисмларида бажариладиган ишлар. 
1000 В дан юқори кучланишли электр ускуналарида, ҳамда 
1000 В гача бўлган кучланишли ҲЛ да кучланиш остидаги 
ишларга йўл қўйилиши мумкин бўлган масофалардан яқин 
жойлашган ток ўтказувчи қисмларда, бажариладиган ишлар 
киради 
Наряд-ижозат 
Иш жойини, ишни бошлаш ва тугатиш вақтини, уни хавфсиз 
бажариш шартларини, бригада таркибини ва ишлар 
хавфсизлиги учун жавобгар шахсларни белгиловчи юқори 
хавфли ишларни хавфсизлик билан амалга ошириш учун ѐзма 
топшириқ 
Иш жойи 
Электр таъмирлаш (созлаш) ташкилотининг ходимлари 
томонидан ишлар олиб берилаѐтган ҳудудни участкаси ѐки 
хонанинг қисми 
Ижозат
Иш жойига наряд-ижозат бўйича рухсат бериш. 
Қайта ижозат 
Мазкур наряд-ижозат бўйича, олдин ишлар амалга 
оширилган иш жойига ижозат бериш 
Электр 
муҳофаза 
воситалари 
Электр ускуналари билан ишлайдиган одамларни электр 
токидан шикастланишдан, электр ѐйи ва электр майдони 
таъсиридан ҳимоя қилиш учун хизмат қиладиган қўлда ѐки 
транспорт ѐрдамида олиб бориладиган буюмлар 
Ишлаѐтган 
электр 
ускуналаридаги 
ишлар 
Электр таъмирлаш (созлаш) ишларини, ишлаѐтган электр 
ускунанинг ҳудудида (хонасида) амалга ошириш 
Малакали 
хизмат 
кўрсатувчи 
ходим 
(мутахассис) 
Ушбу иш лавозим учун мажбурий ҳажмдаги билимлар 
текширувидан ўтган ва электр ускуналарини ишлатишдаги 
хавф-сизлик техникаси қоидаларига кўзда тутилган, 
хавфсизлик техникаси бўйича малакавий гуруҳга эга, ҳамда 
махсустайѐрланган шахс ҳисобланади 
Электр хоналари 
Фақат малакали хизмат кўрсатувчи ходимлар учун кириш 
мумкин бўлган, электр ускуналари жойлаштирилган хоналар 
ѐки хонанинг тўрлар билан ажратилган қисмларидир 
Иссиқ хоналар 
Шундай хоналарга айтиладики, уларда исиқлик нурланиш 
таъсиридан доимий равишда ѐки вақти-вақти билан (бир 
суткадан ортиқ) ҳарорат +35
0
С дан юқори бўлади (масалан, 
қуритгичлар, 
қуритадиган 
ва 
пиширадиган 
печлар 


10 
жойлашган хоналар, қозонхоналар ва ҳоказо). 
Мой 
тўлдирилган 
аппаратлар 
Шундай 
аппаратларга 
айтиладики, 
уларнинг 
айрим 
элементлари ва барча нормал ҳолатда учқун берувчи 
қисмлари ѐки орасида ѐй ҳосил бўлувчи қисмлари шу қадар 
мойга ботириладики, ушбу қисмлар ва атроф-муҳит билан 
алоқа имконлари истисно қилинган 
Баландликка 
чиқиб 
бажариладиган 
ишлар 
Ер, том, иш тўшамаси саҳнидан 5 м дан кўпроқ баландликда
бевосита конструкцияларда туриб уларни таъмирлаш ѐки 
таъмирлаш бўйича бажариладиган ишлар, баландликка чиқиб 
бажариладиган ишлар деб ҳисобланади. Бунда, ишчиларни 
баландликдан тушиб кетишидан сақлаш учун асосий ҳимоя 
воситаси сифатида, сақловчи камардан фойдаланилади 
ТП 
Трансформатор подстанцияси 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish