Энергосотиш назоратчиси синовлар ва аттестациядан ўтишда куйидаги саволларга жавоб бериши лозим:
Электротехника асослари.
Энергосотиш назоратчисининг мансаб йўрикномаси.
Электр энергияси истеьмолчилари тариф гурухлари бўйича Низом.
Ахоли учун электр энергияси тариф гурухлари.
Хисоблагичларни ўрнатиш ва ишлатиш. Хисоблагичлар турлари. Хисоблагич бўйича электр энергиясини микдорини аниклаш.
Ўлчов ток ва кучланиш трансформаторларини техник таснифлари, ўлчов ток ва кучланиш трансформаторларини трансформация коэффициентларини аниклаш, танлаш, ўлчов ток ва кучланиш трансформаторлари кўлланилганда истеьмол килинган электр энергия микдорини аниклаш.
Хужжатлар тўлатиш. Шахсий хисоблар китоби билан ишлаш, ўчиришлар бланкасини тўлдириш, электр энергияси учун хисоб китоб килинмаганда ёки ўғрилик содир этилганда абонентларни ўчириш ва улаш тартиби.
Электр энергияси хисобларида табуляграммадан тўғри фойдаланиш тартиби.
«Электр ва иссиклик энергиясидан фойдаланиш коидалари» асосида электр энергия таьминотини тўхтатиш шартлари.
ЎзР Вазирлар Махкамасини электр энергетика тизимини яхшилаш хамда электр энергияни сотиш бўйича Фармонлари ва Низомлари.
Техника хавфсизлиги.
Электр энергиясидан шикастланишда биринчи ёрдам кўрсатиш.
3. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЬМОЛЧИЛАРИНИ ТАЬРИФ ГУРУХЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ КОИДАЛАР
Электр курилмалари деганда электр энергиясини ишлаб чикарувчи, трансформацияловчи, узатувчи, таркатувчи, бошка турдаги энергияга айлантирувчи, ток турини, частотасини ва фазалар сонини ўзгартирувчи машиналар, аппаратлар, линиялар ва кўшимча жихозлар тушунилади.
Электр курилмалари токнинг тури (ўзгарувчан ва ўзгармас), кучланиши (1кВ гача ва 1 кВ дан юкори) ва ишлатилиши бўйича хар хил гурухларга бўлинади.
Ишлатилиши бўйича электр курилмалари куйидагиларга бўлинади: электр энергиясини ишлаб чикарувчилар - электр генераторлари; ўзгартирувчи ва таксимловчилар - трансформатор подстанциялари, ўзгарувчан токни ўзгармас токга ёки бошка частота токга айлантирувчи ускуналар; электр тармоклари; истемолчилар - электр кабул килувчилар. Электр истеъмолчилари деганда электр энергиясини бошка турдаги энергияга айлантирувчи агрегатлар, механизмлар, курилмалар тушунилади.
Электр курилмалари нейтрал нукталари холатига караб куйидаги гурухларга бўлинади:
1) Кучланиши 1кВ гача бўлиб нейтрали тўғридан - тўғри заминланган курилмалар.
2) Кучланиши 1 кВ гача бўлиб нейтрали изоляцияланган курилмалар;
3) Кучланиши 1 кВ дан юкори, бирор линия ерга уланганда заминга ўтадиган токи кичик (I3 500А) бўлган, нейтрали изоляциялашган курилмалар;
4) Кучланиши 1 кВ дан юкори, бир фазали ерга уланиш содир бўлганда заминга ўтадиган токи катта (I3> 500А) бўлган, нейтрали тўғридан-тўғри заминланган электр курилмалар;
5) Кучланиши кичик (42 Вольтгача) электр курилмалари.
Электр таъминотининг ишончлилига кўйиладиган талабларга караб электр истеъмолчилар куйидаги учта тоифаларга бўлинади.
I тоифа электр истеъмолчилари - бундай электр истеъ-молчиларда электр таъминотидаги узилиш кишиларнинг хаётини хавф остига кўяди, халк хўжалиги учун катта зарар келтиради, кимматли курилмаларни бузилиши ва кўплаб хом ашёни чикитга чикишига, мураккаб технологик жараённи узок вактга издан чикишига, коммунал хўжаликнинг энг мухим жабхаларида ишнинг бузилишга олиб келади. I тоифали электр кабул килувчилар электр энергияни камида иккита мустакил таъминлаш манъбаларидан олишлари керак ва уларнинг электр таъминотидаги узилиши вакти захиридаги манъбани автоматик равишда улашга кетадиган вакт билан белгиланади.
Мустакил манъба сифатида икки электр станцияси ёки подстанцияларнинг таксимлаш курилмалари ишлатилиши мумкин.
Кўп корхоналарда I тоифали электр истемолчиларининг солиштирма микдори катта бўлмайди. Нефт кимёси, синтетик каучик ва металлургия корхоналарида I тоифали электр кабул килувчиларининг микдори (70 80) % ни ташкил этади.
I тоифали истемолчиларидан айримлари алохида гурух истеъмолчилари туркумига киради. Уларни тўхтовсиз ишлаши таъминланса кишилар хаёти хавф остида колмайди, портлашлар, ёнғинлар содир бўлмайди ва киммат бахоли курилмалар ишдан чикмайди. Буларга, масалан компрессорлар, вентиляторлар, насослар, ер ости конларидан юкорига кўтарувчи ускуналарининг юритмалари ва шикастланиш холатларда ишлайдиган ёритиш курилмалари киради. Бундай алохида гурух истеъмолчилари учун учинчи кушимча мустакил таъминлаш манбаси бўлиши керак.
II тоифали электр истемолчилари - бундай электр истеъмолчиларининг электр таъминотидаги узилиш кўплаб махсулотларни ишлаб чикарилмаслигига, ишчиларнинг оммавий бўш колишига, механизмлар ва корхона транспортини ишламаслигига, шахар ва кишлок ахолисининг кўп кисмининг нормал фаолиятини бузилишига олиб келади. Бу тоифадаги истеъмолчилар корхоналарда энг кўп кисмни ташкил килади. Уларнинг электр таъминотини иккита мустакил электр манбалар оркали бажарилиши тавсия этилади. II тоифали истеъмолчиларда электр таъминотидаги узилиш вакти захиридаги манбани навбатчи шахс ёки махсус бригада фаолиятининг улашга кетадиган вакти билан белгиланади.
III тоифали электр истеъмолчиларига юкорида танишилган I ва II тоифали истеъмолчилар туркумига кирмайдиган барча электр энергия кабул килувчилар киради. Уларнинг электр таъминоти битта манба оркали бажарилиши мумкин. III тоифали электр таъминотидаги узилиш 24 соатдан ошмаслиги керак.
Токнинг частотасига караб истеъмолчилар 50 Гц частотали, юкори (10 кГц гача), ўта юкори (10 кГц дан катта) ва паст частотали манбалардан ишлайдиган истеъмолчиларга бўлинадилар. Корхоналарда асосан 50 Гц частотани истеъмолчилар ишлатилади. Юкори ва ўта юкори-частотали курилмалар металларни эритишда, тоблашда, колиплашда кенг ишлатилади.
Электр энергиясига тарифнинг тахлили шуни кўрсатадики, кўрилаётган давлатнинг ижтимоий тузилмасини тавсифловчи ишлаб чикариш усули тариф сиёсати шаклланишида акс этади.
Тарифларга куйидаги талаблар кўйилади:
Тарифлар ишлаб чикариш, энергияни ўтказиш ва бўлиш, шунинг билан бирга режалаштирилган олиб ташлаш ва коплаш билан боғлик бўлган барча чикимларни акс эттириш керак.
Тарифлар иложи борича кунлик, шу билан бирга мавсумий ўлчамда хам дифференциаллашган бўлиши керак.
Тарифлар максади бўлиши, хамда максади ва энергия ўлчами оддийлигини таъминлаши керак.
Тарифлар кўшимча энергияни, айникса кечки пайтда электр энергия ишлатишни бир маромда ушлаб туриши керак.
Тарифларнинг куйидаги турлари мавжуд:
Бир боскичли.
Икки боскичли.
Дифференциаллашган.
Бир боскичли тарифлар максимал куввати 750 кВАдан кичик бўлган, бюджет корхона ва ташкилот, уй-жой, савдо ва умумий овкатланиш корхонаси, реклама ва бошкаларга эга бўлган кичик корхоналари, фирмалар, хамда кичик ва ўрта бизнес корхоналарида кўлланилади.
Икки боскичли тарифлар кабул килинган максимал куввати 750 кВА дан катта бўлган саноат ва унга тенглаштирилган корхоналарда ишлатилади. Бу тарифлар энерготизимнинг максимал хажмида ва фойдаланувчига 1 кВтс га кўйиб юборилган фаол электроэнергияси тўловида катнашувчи, фойдаланувчилар учун максимал куввати 1 кВА кабул килинган йиллик тўловдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |