ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ СОТИШ НАЗОРАТЧИСИНИ ЛАВОЗИМ ЙЎРИКНОМАСИ ТАХЛИЛИ ВА ИЗОХИ
Энергосотиш назоратчининг вазифаси, бурчи, хукуки ва мажбуриятлари 01.07.2002 йилда тасдикланган РД 111-023-2002 йўрикнома хужжат асосида белгиланган. Йўрикнома куйидаги таркибдан иборат [3]:
Умумий бўлим
Ушбу йўрикнома энергосотиш назоратчиси учун мўлжалланган бўлиб, унинг вазифасига фойдаланилган электр энергияси учун ўз вактида ва тўла хисоб – китобни амалга оширилишини таьминлаш ва абонентларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245 - сонли «Электр ва иссиклик энергиясидан фойдаланиш коидалари» карорини бажарилишини назорат килиш киради.
Энергосотиш назоратчиси лавозимига 18 ёшдан ката бўлган, ўрта махсус маьлумотдан кам бўлмаган маьлумотли, махсус ўкув курси ва назоратидан ўтган хамда техника хавфсизлиги бўйича 2 гурух хажми билимига эга бўлган шахслар 3 ойгача бўлган синов муддат билан ишга кабул килинадилар.
Энергосотиш назоратчиси лавозимига ишга кабул килиш ва бўшатищ Узбекистон Республикаси мехнат кодексига амал килинган холда хамда тегишли бўлим бошлиги тавсиясига кўра корхона рахбари томонидан амалга оширилади.
Энергосотиш назоратчиси тўғридан тўғри бригада технигига бўйсунади.
Энергосотиш назоратчисига вазифа абонентларни кузатиш (обход) графигига асосан, квартал ва ойлик режа, тегишли ахборотни кайта ишлаш бўлими маьлумотларига кўра назорат ва бўйрук ёки карздорлик актлари асосида белгиланади.
Энергосотиш назоратчисининг узок вакт мобайнида ишда бўлмаслиги (таьтил, касаллик, в.б.) даврида энергосотиш бўлими фармойишига кўра назоратчининг мажбуриятлари ўзаро алмашиш бўйича бошка назоратчига юклатилади.
Энергосотиш назоратчиси ўз фаолиятида «Электр ва иссиклик энергиясидан фойдаланиш коидалари» карори амалдаги тарифларни белгиловчи директив бўлиб, ушбу йўрикномаларга бўйсунади.
Электр ва иссиклик энергияларига амалдаги тарифлар.
Энергосотиш назоратчиси техника хавфсизлиги ва техник ишлатиш коидалари (ПТЭ ва ПТБ) бўйича хар йили синовдан ва хар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтади.
Энергосотиш назоратчисига хар кварталда бир маротаба ташриф буюриш шарти билан хизмат кўрсатиш районидаги маьлум микдордаги абонентлар бириктирилади.
Энергосотиш назоратчисининг функцияси ва мажбуриятлари:
2.1 Энергосотиш назоратчисининг асосий функциялари:
2.1.1.Хисоблагичларни холатини, кобиғни бутунлигини тамғани борлигини, хисоблагични уланиш схемасини ва ишини текшириш, электр энергиясидан фойдаланиш коидаларини бузилиши холларини аниклаш.
2.1.2.Хисоблагич кўрсаткичини шахсий карточкага ёзиш ва текшириш вактини белгилаш.
2.1.3.Абонент томонидан тўланган квитанция – чекларни текширади, охирги тўлов амалга оширилган хисоблагич кўрсаткичини ва вактини ёзиб олади, абонент дафтарида хатлар аникланганда кайта тўловни амалга оширишни таьминлайди, керакли холларда кўшимча тўловлар учун счетлар ёзади ёки назорат сонларини белгилайди, ушбу маьлумотларни шахсий хисобга (счетга) ёзади, юкоридаги холатлар бўйича техникга билдиришнома ёзади ва ЭХМга ўзгартиришлар киритишни таьминлайди.
2.1.4.Электр энергиясидан фойдаланишда коидабузарлик аникланганда: белгиланмаган ток кабул килгичлари аниклаганда, электр энергияси ўғирланаётганда, хисоблагич тамғаси бузилганда, норационал фойдаланишда – тегишли акт тузади ва электр энергияси билан таьминлашни тўхтатади.
2.1.5.Фойдаланилган электр энергиясига тўлов амалга оширилмаган холатда абонентни тўлов хисобини амалга оширмаса электр энергияси таьминотини тўхталиши тўғрисида огохлантиради.
2.1.6. 2.1.1 – 2.1.5 банддаги холатлар бажарилганлигини абонентнинг имзоси билан бирга тасдиклайди.
2.2. Энергосотиш назоратчиси мажбур:
2.2.1.Абонентга ташриф буюрганда ўзининг хизмат гувохномасини кўрсатишга ва абонент билан тегишли муносабатда бўлишга.
2.2.2. Корхонанинг ички мехнат тартибига амал килишга.
2.2.3. Юкори лавозимли шахслар фармойишини бажаришга.
2.2.4.Электр ускуналарни текширишда хавфсизлик техникасига амал килишга.
3. Энергосотиш назоратчисининг хукуклари:
3.1. Абонентнинг электр ускуналари ва хисоблагичларини ишини хеч кандай тўсиксиз текшира олиш.
3.2. Абонентларга 8.00 дан 22 .00 гача хафтанинг хохлган кунида ташриф буюра олиш.
3.3. «Электр ва иссиклик энергиясидан фойдаланиш коидалари» бузилганда ёки фойдаланилган электр энергиясига тўлов амалга оширилмаганда тўлов амалга оширилмагунча электр таьминотини тўхтатиш.
3.4. Ишлаб чикариш фаолиятини техника хавфсизлигини, мехнат шароитини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.
4. Энергосотиш назоратчисининг ўзаро муносабатлари:
4.1. Ахборотни кайта ишлаш бўлими билан:
4.1.1. Электр энергияси билан таьминлаш (реализация) кунлик кайдномасини олади.
4.1.2. (Шахсий хисоблар (лицевые счеты) китоби) форма бўйича текширув (обход) натижаларини топширади.
4.1.3. Чикиш формаларини олади:
Текширувчи (обход) вазифа - талаб бўйича.
4.1.4. Вактинчалик яшамайдиган, ўчирилган абонентлар, ўғирлаган хисоблагичлар (тегишли фармойиш бўлганда) тўғрисида маьлумотлар олади,
4.2. Бригада техниги билан:
4.2.1. Вазифа олади ва унинг бажарилиши бўйича хисобот беради.
4.2.2. Коидабузарликлар актлари бланкасини олади ва акт
билан бланкаларни топширади.
5. Жавобгарлик.
5.1. Энергосотиш назоратчиси куйидагиларга жавоб беради:
5.1.1. Электр энергиясини реализацияси - сотилиш режасини бажарилишига.
5.1.2. Ўз вазифаларини сифатсиз бажарилмаслигига.
5.1.3. Абонентлар карздорлиги бўлганда.
5.1.4. Актларни сифатсиз тўлатганда.
5.1.5. Мехнат ва ишлаб чикариш интизомини бузганда.
5.1.6. Ушбу йўрикнома талаблари бажармаганда.
5.1.7. Абонентни яшамаслиги тўғрисидаги факт тасдикланмаганда.
5.1.8. Абонентнинг шахсий хисобига маьлумотларни табуляграммадан кўчирилганда.
5.2. Энергосотиш назоратчиси мехнат ва ишлаб чикариш интизомини бузганда, хамда у электр энергияси сотиш режасини 3 ой мобайнида бажармаганда у билан тузилган мехнат шартномаси тўхтатилади.
5.3. Энергосотиш назоратчиси электр энергияси хисоблагичини текшираетганда, истеьмолчи электр ускуналарини ўчиришда хамда йўл харакати коидалари бузилиши содир бўлмаслиги учун техника хавфсизлигига амал килиши учун жавоб беради.