«Электр энергиясининг назорати ва хисоби» фанидан маърузалар матни 5310200 –5310700 «электр энергетика»


V. ТАРАФЛАРНИНГ ХУКУКЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ



Download 0,62 Mb.
bet23/34
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#105898
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34
Bog'liq
ENHAT Маруза матни

V. ТАРАФЛАРНИНГ ХУКУКЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1 Истеъмолчининг хукуклари:
а) Корхона томонидан шартномавий мажбуриятларнинг шартномада белгиланган тартибда ва лозим даражада бажарилишини талаб килиш;
б) Энергияни электр тармокларининг бўлиниш чегарасига шартномада кўрсатилган микдорда етказиб беришни талаб килиш;
в) электр тармокларининг баланс бўйича мансублик чегарасида Энергиянинг сифат кўрсаткичларини давлат стандартларида белгиланган даражада саклашни талаб килиш;
г) Корхонанинг электр тармоги хўжалиги объектларини режали таъмирланиши туфайли Энергия билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўгрисида узиб кўйишгача камида 3 сутка олдин огохлантиришни талаб килиш;
д) Энергиянинг тегишли микдори учун олдиндан тўлов амалга оширилган такдирда Энергиянинг шартномавий микдорини ўзгартиришни талаб килиш;
е) Олдиндан хак тўланганлигидан катъий назар Энергиянинг шартномавий хажмини камайтириш томонига ўзгартиришни талаб килиш.
Бундай талабномалар назарда тутилаётган ўзгартиришлардан (жорий ой тугашидан) 10 кундан кечикмай берилиши лозим.
5.2 Истеъмолчининг мажбуриятлари:
а) шартномавий мажбуриятларини шартномада белгиланган тартибда ва лозим даражада бажариш;
б) келгуси хисоб-китоб ойи учун Энергия (Кувват) хажмига шартномада белгиланган муддатда хак тўлаш;
в) Электр курилмаларини зарур техник холатини ва Истеъмолчиларнинг электр курилмаларини эксплуатация килишда Хавфсизлик техникаси коидаларига риоя килиниши хамда Энергиядан окилона фойдаланилишини таъминлаш;
г) 7-иловага мувофик компенсация курилмалари иш режимига (реактив энергия ва кувват истеъмоли) риоя килиш;
д) энергетика тизимининг энг катта юкламали соатларида талаб этилган Кувватдан ошмаслик.
Истеъмолчи Корхонанининг талабига кўра куйидагиларни хисобга олиши ва хабар килиши шарт:
- истеъмол килинаётган Энергиянинг (Кувватнинг) суткалик, ойлик сарфлари ва хакикий микдорини;
- ягона электр энергетика тизимининг энг кўп ва энг кам юкламали даврида реактив энергиянинг (кувватнинг) хар суткали сарфи;
- ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламасининг ўтиш даврида Энергиянинг (Кувватнинг) хар 30 дакикадаги сарфи.
5.3 Корхона куйидаги хукукларга эга:
а) шартномада белгиланган тартибда ва керакли хажмда шартнома мажбуриятлари бажарилишини талаб килиш;
б) хисоб-китоб даврининг хар кайси кунига ўзаро хисоб-китоблар солиштирув далолатномасини тузиш.
5.4 Корхонанинг мажбуриятлари:
а) шартномавий мажбуриятларини шартномада белгиланган тартибда ва лозим даражада бажариш;
б) Энергияни шартномада белгиланган хажмда электр тармокларининг баланс мансублиги чегарасигача узлуксиз етказиб бериш;
в) Истеъмолчиларга Энергияни етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўгрисида маълум килиш;
г) жорий этиладиган чеклашлар хакида, чеклашнинг хажми ва вактини кўрсатган холда, ўз вактида хабар килиш;
д) Истеъмолчиларнинг Энергия керакли микдорда етказиб берилмаганлиги ёки электр таъминотидаги бошка бузилишлар хакидаги аризаларини олинган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан кўриб чикиш, уларни бартараф этиш ва батафсил жавоб юбориш;
е) Истеъмолчининг белгиланган тартибда киритилган таклифларига мувофик 5 кун муддатда ойлик шартномавий микдорга ўзгартиришлар киритиш, Энергиянинг ойлик шартномавий микдорини кўпайтириш (камайтириш), имконияти бўлмаган такдирда эса бу тўгрисида Истеъмолчига рад этишнинг сабабини кўрсатган холда ёзма шаклда хабар килиш.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish