1 – пўлат ўзак, 2 — паст кучланиш чулғами, 3 — юқори кучланиш чулғами, 4 — бак, 5 — кенгайтирувчи бак, 6 — мой сатҳини кўрсатувчи шиша найча, 7 — мой қуйиладиган тешик, 8 — ўрамлар сонини ўзгартирувчи цурилма, 9 — қурилма дастаси, 10 — юқори кучланиш чулғамн қисмаси, 11 – паст кучланиш чулғами қисмаси, 12 — термометр, 13 — мой чиқариладиган тешнк, 14 — радиатор трубалари.
Асосий бакнинг ён томонида мойнинг температурасини кўрсатиб турувчи махсус симобли термометр; катта қувватли ва герметик трансформаторларда термосигнализаторлар ўрнатилади.
Қуввати 1000 кБА ва ундан ортиқ бўлган трансформаторларда уни ички бузилишлардан сақлайдигаи махсус сақлагич асбоб – газ релеси бўлиб, у асосий бакни кенгайтирувчи бак билан туташтирувчи трубага ўрнатилади (13–расм). Трансформатор чулғамлари ёки чулғам ўрамлари қисқа туташганда ва умуман бакда мойнинг парчаланишидан хавфли портловчи газ кўп ажралиб чиққан пайтда мой асосий бакдан кенгайтирувчи бак томон оқади ва газ релесининг контактлари беркилади ҳамда сигнал берилади ёки трансформаторни автоматик тарзда тармоқдан узиб қўяди. Газ релесида мой устида қалқиб турадиган иккита қалқовуч (баллон) бўлиб, қалқовучларнинг ён томонида нормал шароитда доимо очиқ ҳолда турадиган симоб контактлар бўлади, улар шиша идишга ўрнатилади. Қалқовучлар устма–уст ўрнатилади. Уларнинг вазияти мой ҳаракдтининг тезлигига қараб ўзгаради. Бирор сабабга кўра асосий бакдан газ ажралиб чиқа бошласа, мой асосий бакдан кенгайтирувчи бак
13–расм. Кенгайтирувчи бак (а) ва газ релеси (б):
1 — мой сатҳини кўрсатувчи шиша найча, 2 — ҳазо алмаштирувчи труба, 3 — мой қуйиладиган пробкали тешик, 4 — чўкиндилар чўкадиган иднш, 5 — учи оймаванд труба, 6 — трансформаторбаки, 7— газ релесн, 8 — кенгайтнргични ажратувчи жўмрак.
томон секин ҳаракатланади ва биринчи қалқовучнинг вазияти ўзгаради, симоб контактлари беркилади ва огоҳлантирувчи сигцал бериш қурилмаси ишга тушиб, трансформатор нонормал режимда ишлаёгганлиги ҳақида хабар беради. Агар трансформаторда хавфли бузилиш бўлса, газ ажралиши тезлашади, трубада мойнинг ҳаракат тезлиги ҳам ортади. Бунда иккинчи қалқовучнинг вазияти ўзгаради, унинг симоб контактлари беркилади. Бу контакт трансформаторни тармоқдан узиб қўйишга импульс беради ва уни хавфли ички бузилишлардан сақлайди.
Ҳар бир трансформаторнинг баки деворида ўрнатилган темир тахтачада унинг техник таърифи ёзилган бўлади. ГОСТ 11077- 74 бўйича тахтачада қуйидагилар кўрсатилади;
1) трансформаторнинг маркаси, номери ва ишлаб чикарган
заводнинг номи ҳамда адреси; 2) номинал қуввати (кВА да);
3) юқори ва паст номицал кучланиши (В ёки кВ да); 4) юқори
ва паст кучланишли чулғамларининг номинал токи (А да); 5) ўзгарувчан ток частотаси; 6) фазалар сони; 7) юқори ва паст кучланишли чулғамларининг уланиш схемалари ва группаси; 8) қисқа туташиш кучланиши {и,k%) 9) совитилиш усули; 10) трансформаторнинг массаси (кГ ёки т); 11) мойнинг массаси (кГ ёки т); 12) кучланишни ўзгартирувчи переключателцинг вазияти ва ҳоказо
Трансформаторларнинг маркаси ҳарфлар ва рацамлар билан кўрсатилади. Маркадаги: Т––уч фазали; 0–бир фазали; М—мой билан совитиладигац; Д—мойни ташқаридан шамол билан ёки мажбурий ҳаракатлантириб совитиладиган; Ц—мойни совуқ сувли совитгичдан ўтказиб совитиладиган; ДЦ—юқоридаги иккала усул билан совитиладиган; Г—яшинга чидамли (марка охирида кўрсатилади); Н—кучланиши нагрузкани узмасдан росгланадиган (марка охирида кўрсатилади); Н — ёнмайдиган суюқ диэлектрик би–лан тўлдирилган (иккинчи ўринда) деган маъноларни беради. Трансформатор маркасида Т ҳарфи бўлса, бу уч чулғамли трансформаторни ифодалайди. Маркада ҳарфли ифодадан кейинги рақам унинг номинал қувватини (кВА) да; иккинчи рақам юқори номинал кучланишни кўрсатади. Масалан, ТЦТНГ–63000I220 марка—уч фазали, уч чулғамли, мойи мажбурий совитиладиган, кучланиши нагрузкани узмай ростланадиган, яшинга чидамли, қуввати 63000 кВА ва юқори кучланишли чулғамининг номинал кучланиши 220 кВ бўлган трансформаторни ифодалайди ёки ТМ–6300I35—қуввати 6300 кВА ва юқори кучланишли чулғами–нинг кучланиши 35 кВ бўлган икки чулғамли, уч фазали, мой билан табиий совитиладиган трансформаторни билдиради.
Трансформаторлар ишлатилишига қараб бир неча хилга бўлинади:
Бир фазали ёки уч фазали куч т р а н с ф о р м а т о р л а р и - электр энергиясини узоқ масофага узатишда, уни истеъмолчилар орасида тақсимлашда ва. умуман, истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда ишлатилади.
А в т о т р а н с ф о р м а т о р л а р - кучланиш қийматини бир оз ўзгартириш ёки кучланиш қийматини нолдан бошлаб ошириш учун ҳамла катта қувватли асинхрон двигателларни юргизиш учун ишлатилади;
Ўлчов трансформаторлари (кучланиш трансформаторлари ва ток трансформаторлари) – электр ўлчаш схемаларида, юқори кучланишларни ва катта токларни оддий ўлчаш приборлари билан ўлчаш учун ишлатилади.
Махсус трансформаторлар-пайвандлаш трансформаторлари; синов трансформаторлари; радио, телевидение, алоқа ва автоматика қурилмаларида ишлатитадиган трансформаторлар; ўзгарувчан токнинг фазалари сонини ёки частотасини ўзгартирувчи трансформаторлар махсус трансформаторлар ҳисобланади.
Трансформаторларнинг турлари кўп бўлишига қарамай, уларнинг ишлаш принциплари ва уларда содир бўладиғаи физик ҳодисалар, асосан, бир хилдир. Келгуси бобларда амалда жуда кенг ишлатиладиган бир фазали ва уч фазали куч трансформаторлари назариясини батафсил ўрганамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |