Электр энергияси поездларни тортиш учун қўлланган илк тажрибаларда энергия манбаи ва электр двигатель ҳаракатланувчи бирликда жойлашар эди



Download 9,67 Mb.
bet8/52
Sana22.02.2022
Hajmi9,67 Mb.
#96968
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52
Bog'liq
Контакт тармоги Колледжи

§8. Поездлар ҳаракатининг 160 км/соатдан юқори тезлиги учун контакт осмалар

Юқори тезлик контакт осмаларини шилаб чиқишда қуйидагилар асосий йўналиш ҳисобланади: контакт осмаларининг оптимал геометрик параметрларини ўрнатиш; тенг эластикли ва бир вақтнинг ўзида тенг массали, яъни оралиқ узунлиги бўйича бир хил эластикликка ва массага эга контакт осмаларини яратиш; осма симларининг таранглигини ошириш.


Контакт османинг 160 км/соат тезликдан юқори тезликда фойдаланишга яроқлилиги османинг оралиқдаги энг катта эластиклигининг энг кичик эластиклигига нисбати билан аниқланади. Бу нисбат, яъни эластикликнинг нотекислик коэффициенти ( ) 1,2 дан катта бўлмаслиги керак.
КС-200 контакт осмасида ушлаб турувчи тросни (М-120) 18 кН гача, иккита контакт симларини (МФ-120) 24 кН гача, узунлиги 20 м бўлган рессорли тросни (М-35) 3,5 кН гача таранглаш эвазига, шунингдек таянчлар оралиғини 65 м гача чеклаш орқали эластикликнинг текислигига эришилади. Шу тарзда эластикликнинг нотекислик коэффициенти 1,2 дан камайтирилган. Шу билан бирга оралиқларда контакт симлари солқисиз осилади.
200 км/соат тезлик учун амалдаги электрлашган линияларда битта рессорли контакт осмалари ўзгартирилган схемада (рессорли тросларнинг узунлигини узайтириш, уларнинг таранглигини ошириш, таянчдан кейинги биринчи оддий торларни таянчдан узоқроқ масофага силжитиш) қўлланилиши мумкин, шунингдек ушлаб турувчи трос ва контакт симларининг таранглигини ва кесим юзасини мумкин қадари ошириш мумкин.
Россияда Москва – Ленинград линиясини 200 км/соат тезликдаги поездлар ҳаракати учун тайёрлаш вақтида, унинг баъзи участкаларида контакт осмаларининг умумий кесим юзасини ошириш учун қўшимча кучайтируввчи симлар осилган, ярим компенсацияланган османинг пўлат мисли ПБСМ-95 ушлаб турувчи троси мисли М-120 тросига алмаштирилган. Шу билан бирга рессорли торлар тросининг узунлиги 18 – 20 метргача узайтирилган, биринчи вертикал торлар эса таянчдан 14 – 15 м масофага ўрнатилган.
Линияда компенсацияланган осмалар 24-расмдаги, а схема бўйича, яримкомпенсацияланган осмалар эса 24-расмдаги, б схема бўйича монтаж қилинган бўлиб, бу эса уларнинг амалда тенг эластиклигини таъминлаган. Оралиқда осмаларнинг эластиклигини баъзи қўшимча тенглаштириш М-120 компенсацияланган ушлаб турувчи троснинг номинал таранглигини 19,5 кН гача ва контакт симларининг таранглигини 12 кН гача ошириш эвазига эришилади. Бунда компенсацияланган османинг контакт симлари унчалик катта бўлмаган салқилик ўқи ( мм) билан ўрнатилган.
Яримкомпенсацияланган осмаларда ток олишнинг сифати ҳавонинг ҳарорати контакт симлари салқисиз ҳолатда бўладиган ҳароратдан анча фарқ қилганда сезиларли даражада контакт симларининг салқилик ўқига боғлиқ бўлади. Бундай осмаларда 200 км/соат гача тезликларда ток олиш сифатини таъминлаш учун линияларда биринчи торларгача масофа 10 метрдан 15 метрга узайтирилиши ҳисобига оралиқ қисмининг узунлиги lк 50 метрдан 40 метрга қисқартирилган, бу эса бундай шароитларда контакт симининг салқилик ўқини 1,5 марта камайтириш имконини беради.

24-расм. Мукаммаллаштирилган рессорли контакт осмаларнинг схемалари: а – компенсацияланган; б – яримкомпенсацияланган; в – КС-200 контакт осмаси; г ва д – доимий ва ўзгарувчан токдаги КС-160 контакт осмаси; УТ –ушлаб турувчи трос; КП – контакт сими

Яримкомпенсацияланган осмаларда контакт симининг салқилик ўқини камайтириш, ҳавонинг юқори мусбат ҳароратларида ушлаб турувчи трос таранглиги чегаравий рухсат этилган қийматидан (М-120 учун 20 кН) кам ўзгаришига олиб келади. Бу эса ўз навбатида ҳавонинг юқори мусбат ҳароратларида яримкомпенсацияланган осмаларнинг оралиқ узунлиги бўйлаб анча тенг эластиклигини таъминлайди.


Компенсацияланган осмаларда контакт симларини шундай ростлаш керакки, бунда оралиқнинг ўрта қисмида улар таянчга яқин оддий торлар орасидаги масофанинг 0,001 тенг салқиликга эга бўлиши керак. Ростлашнинг аниқлиги 160 км/соат гача тезликларда ±20 мм ва 200 км/соат гача тезликларда ±10 мм бўлиши лозим.
Контакт симининг релс каллаги юқори сатҳидан баландлиги перегонларда ва станцияларда бир хил – 6250 мм бўлиши керак. Контакт сими битта осиш баланлигидан бошқасига ўтказилганда унинг асосий қиялиги 0,002 дан ошмаслиги лозим. Бунда ҳар бир асосий қияликга эга участкаларнинг ҳар иккала томонидан узунлиги энг камида битта таянчлар оралиғига тенг ўтиш участкалари киргизилиши керак. Бу ўтиш участкаларида симнинг қиялиги асосий қияликдан икки марта кичик бўлиши керак.
КС-200 (доимий токда), КС-160 (доимий ва ўзгарувчан токда) контакт осмаларининг асосий параметрлари 24-расмда (в, г, д), КС-200 симларининг жойлаштириш схемаси – 25-расмда келтирилган.
КС-200 контакт осмасига асосий техник талаблар қуйидагилар: контакт симининг қиялиги 0,001 дан ошмаслиги керак; 65 м оралиқда эластикликнинг нотекислик коэффициенти 1,2 дан ошмаслиги лозим; диаметри 5,67 мм ли кўп толали МГ-16 тросдан, рессорли торнинг троси М-35 бўлиши керак.
КС-160 контакт осмасида контакт симининг қиялиги 0,002 дан ошмаслиги, 70 м оралиқда эластикликнинг нотекислик коэффициенти 1,35 дан ошмаслиги лозим, торлар БМ-4 симидан, рессорли тор троси М-35 ёки БМ-6 симидан тайёрланиши керак.

25-расм. КС-200 контакт осмасининг турли вазифадаги симларнинг жойлаштириш схемаси



Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish