Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


ХX боб. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари



Download 297,5 Kb.
bet54/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

ХX боб. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари,
механизмлар ва нарвонларни қўллаб бажарадиган ишлар

491. Ишлаб турган электр қурилмаларда юк кўтариш кранлари ёрдамида иш бажарилганда, юкларни кранлар билан кўчиришда ишни хавфсиз ташкил қилиниши учун жавобгар шахс - IV гуруҳга эга бўлган муҳандис-техник ходим бўлиши шарт Бу шахснинг вазифа­си наряд берувчига ёки иш раҳбарига юклатилиши мумкин. Юкларни кранлар билан хавфсиз кўчиришга жавобгар шахсни тайин­лаш тартиби ва уларнинг вазифалари юк кўтариш кранларини тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидаларида белгиланади.
Айрим ҳолларда «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг маҳаллий идоралари билан келишилган ҳолда юкларни кранлар билан хавфсиз кўчиришни назорат қилиш наряд бўйича ишбошига топши­рилиши мумкин. Бундай шахс тайинланганлиги тўғрисидаги ёзув наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида қайд қилиниши шарт.
492. Энергетика корхоналари штатида бўлган ва ишлаб турган электр қурилмаларда ишлайдиган ҳайдовчи ва машинистлар электр хавфсизлиги бўйича II гуруҳга эга бўлишлари зарур.
Чет ташкилотларнинг кранчилари «Юк кўтариш кранларини тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари»нинг умумий талабларига мувофиқ ишга қўйилишлари керак.
493. Очиқ тақсимловчи электр қурилмалари ва ҲЛнинг қўриқланадиган майдонларида автомо­биллар, юк кўтариш машиналари ва механизмлар ҳa­ракати учун, 491 бандда қайд этилган шахслардан бирининг ёки V гуруҳга эга бўлган маъмурий-техник ходим кузатуви остида рухсат этилади. ОТҚ бўйлаб автомобил­лар, юк кўтариш машиналари ва механизмлар ҳаpaкa­ти учун навбатчининг ёки IV гуруҳга эга бўлган тезкор ­таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишлашга ижо­зат берувчининг кузатуви остида ҳам рухсат этилади.
494. ОТҚ бўйлаб ва ҲЛ остидан ўтaётгaнда юк кў­тариш машиналари ва механизм-ларнинг юкни кўта­рувчи ва қўзғалувчи қисмлари йиғиштирилган транс­порт ҳолатида бўлиши зарур. Иш жойи чегарасида текис жойда юк кўтарувчи машиналарни ишчи органларини юксиз, қўзғалувчи ва юқорига кўтapyв­чи қисмлари кўтарилган ҳолда ва ичида одамсиз юри­шига рухсат этилади, агар бундай юриш ушбу механизмни ишлаб чиқарган корхона йўриқно­масида қайд қилинган ва бу механизм кучла­ниш остида бўлган шиналар ҳaмда ҲЛ остидан ўтмайдиган бўлса.
ОТҚда механизм­ларни ҳapaкaт тезлиги маҳаллий шароитга қараб аниқланади, аммо тезлик 10 км/соатдан ош­маслиги шарт.
Автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва меха­низмлар ҲЛ симлари энг кам халқоб жойидан (устунга яқин ердан) ўтишлари лозим.
495. Стрелали юк кўтариш механизмларини бево­сита кучланиш остидаги ҲЛ остига ўрнатиш ва ишлатиш ман қилинади.
Юк кўтариш машиналарини (механизмларини) чи­қарилган таянчларга ўрнатиш ва уни ишчи органини транспорт ҳолатидан ишчи ҳолатига ўтказишни ушбу механизмни бошқарувчи машинисг бажариши зарур. Ушбу мақcадлap учун бошқа ишчиларни жалб қилиш ман этилади.
496. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмларни ўтказишда, ўрнатишда ва ишлатишда уларнинг кўтарувчи ва тортиб чиқариладиган қисмлари, строплар, юк илувчи мосламалар, юклар билан кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлар ўртасидаги масофа мазкур Қоидаларнинг 2–иловасида келтирилган масофадан кам бўлмаслиги шарт.
497. Телескопик миноралар ва гидроподъемник ёрдамида иш бошлашдан олдин уларни кўтариш ва тортиб чиқариладиган қисмлари текширилиши, телеско­пик минораларда эса, бундан ташқари механизмни кўтариш қисми вертикал ҳолатда ўрнатилиши ва мус­таҳкамланиши зарур.
498. Бурилиш таянчларида ўрнатилган изолятор ва симларни алмаштириш, ҳамда арматураларни таъмирлаш жараёнида телескопик минорани (гидроподъемникни) ушбу таянчгa келган симлардан ҳосил бўлган бурчак ичига ўрнатиш ман қилинади.
499. ОТҚдаги ва ҲЛ ҳимоя зоналаридаги барча ишларда пневмоғилдиракда юрадиган автомобилларнинг ва механизмларнинг корпуси ерга уланиши шарт. Ерга улагич ўрнатилмагунча автомобилнинг (юк кўтариш машиналари ва механизмларнинг) корпусига тегиш, уларнинг ишчи органларини жойидан қўзғатиш, юк иладиган асбобларида ва бошқа асосий деталларида бирон-бир иш бажариш ман этилади.
Ўрмаловчи (тасма занжирли) юк кўтариш машиналари ва механизмлар бевосита ерда турганда, уларни ерга улаш талаб қилинмайди.
500. Юк кўтариш машиналари ва механизмларининг ишлаш жараёнида кўтарилаётган юк, телескопик миноранинг саватчаси тагида, ҳамда тортилаётган симлар (трослар), маҳкамловчи қозиқлар, тирговичлар, ишлаб тур­ган механизмларнинг бевосита яқиинида (5 м.дан кам масофада) одамларнинг туриши ман қилинади.
­501. Телескопик минорада (гидроподъемникда) туриб ишлаганда машина ҳайдовчиси билан телеско­пик минора саватчасидаги (люлькадаги) бригада аъзоси бир-бирини кўриб туриши лозим. Улар бир-бирини кўролмаган тақдирда телескопик минора яқинида саватча­ни (люлькани) юқорига кўтариш ёки пастга тушириш тўғрисида­ги буйруқни ҳайдовчига етказиб турувчи ходим туриши шарт.
Телескопик минорада (гидроподъемникда) ходим саватча тубида туриб, сақлагич камари тасмаси билан саватчага маҳкамланган ҳолда ишлаши зарур.
Саватчадан (люлькадан) таянчга ёки ускуналарга ўтиш, фақат иш бошловчининг рухсати билан бажарилади.
502. Краннинг стреласи ёки кўтарувчи механизмнинг саватчаси кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга теккан ҳолларда, машинист дарҳол юзага келган контактни ажратиш чораларини кўриши ва механизмнинг ҳаракатланувчи қисми ток ўтказувчи қисмдан мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатилган масофадан кам бўлмаган масофага узоқлаштириш чораларини кўриши зарур.
Механизм (машина) кучланиш остида бўлган тақдирда, механизмдан ерга тушиш ёки унинг устига чиқиш, ҳамда ерда туриб унга тегиш ман қилинади.
Машинист атрофдаги ишчиларни механизм кучланиш остида эканлиги тўғрисида дарҳол огоҳлантириши шарт.
Кучланиш остидаги автомобиль, юк кўтариш машиналари ёки маханизмлар ёнган тақдирда ҳайдовчи (машинист) машинани қўли билан ушламасдан, оёқларини жуфтлаб ерга сакраши зарур. Сўнг оёқларини бир биридан ажратмаган ҳолда, товони билан юриб машинадан 8 м масофагача узоқлашиши керак.
503. 220 кВ ва ундан паст кучланишли ТҚда кўчма металл нарвонларни қўллаш ман қилинади.
504. 220 кВдан юқори кучланиши ОТҚда қуйидаги шартлар бажарилганда кўчма металл нарвонларни қўллаш учун рухсат берилади:
нарвон горизонтал ҳолатда ишбошини, навбатчини ёки IV гуруҳга эга бўлган тезкор таъмирлаш ходимининг узлуксиз назорати остида бир жойдан иккинчи жойга олиб борилиши;
ишлаб турган электр ускунанинг таъсири остида нарвонда ҳосил бўлган кучланишни йўқотиш мақсадида нарвонга ерга тегиб турувчи металл занжир маҳкамлаб осиб қўйилиши зарур.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish