Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


XIX боб. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси



Download 297,5 Kb.
bet53/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

XIX боб. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси
ўлчови ва ҳимоя қурилмаларининг электр қисми
479. Қоидаларнинг мазкур боби ИАУнинг электр қисмида ва автоматик бошқарув тизимининг (бундан кейин АБТ) техник воситаларида иш бажариш жараё­нида риоя қилиниши зарур
ИАУнинг иссиқлик механика қисмига хизмат кўрсатишда хавфсизлик чоралари электростанция ва иссиқлик тармоқларини иссиқлик механикаси ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
480. ИАУ пультлари, тақсимловчи шчит ва йиғувчи ускуналарнинг коммутацион аппаратларидаги ўчириш-улаш ишлари, агар наряд ёки фармойиш берувчи шахс наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» устунида ёзма равишда коммутацион аппаратларни ўчириш ва ёқиш вазифасини топширган тақдирда, III гуруҳга эга бўлган навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими, ҳамда таъмирлаш бригадасининг IV гуруҳли ишбошиси томонидан амалга оширилиши мумкин; иш фармойиш бўйича бажарилаётган бўлса, уни бажариш фармойишни рўйхатга олган ҳолда амалга оширилади.
481. ИАУ ускуналарининг иссиқлик ва электр юкламасига таъсир қилувчи электр қурилмаларини ўчириш, станциянинг смена бошлиги ёки технологик цех бошлиғи рухсатини (фармойишини) олгандан кейингина амалга оширилиши лозим.
482. ИАУ қурилмаларида ишлашга ижозат беришдан олдин технологик ускуналар участкаларини тайёрлаш, технологик ускуна қайси цехнинг тезкор бошқарувида бўлса, ўша цехнинг навбатчи ходими томонидан амалга оширилади.
483. Созлаш ва таъмирлаш жараёнида ишбошининг илтимоси билан регуляторларни синаш учун ишлатиб кўриш, технологик ускуналар тезкор бошқарувида бўлган цехнинг навбатчи ходими томонидан бажарилиши керак.
484. ИАУ қурилмаларидаги схемаларга ўзгартиришлар киритмасдан ва ускунани иш маромини ўзгартирмасдан бажариладиган таъмирлаш, текшириб кўриш ва созлаш ишлари фармойиш бўйича бажарилиши мумкин.
485. Tўлиқ таъмирлаш жараёнида ИАУ қурилмаларининг айрим элементлари, схема бўлаклари ёки ускуна қисмларини кучланиш остида синаш ва текшириб кўриш цех бошлиғигининг (навбатчисининг) рухсати билан қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда бажарилиши мумкин: таъмирлаш ишлари тўхтатилиши, текшириб кўрилаётган ускунадан одамлар четлаштирилиши, ҳимоя қилувчи ерга улагичлар, тўсиқлар ва иш жойига осилган плакатлар олиниши шарт.
Қўшни участкадаги бригадалар иш жойидан куч­ланиш олинган, текшириб кўрилаёттан ускуна билан иш жойи орасида тўсиқ қўйилган ва ишлаётган ходимларнинг хавфсизлиги таъминланган тақдирда, ўз ишларини давом эттиришлари мумкин.
486. Синаш жараёнида электр ускуналарини бир неча маротаба ўчириш-ёқиш билан боғлиқ бўлган ишларни, нарядда ушбу танаффусларни расмийлаштирмасдан туриб, ҳар бир ўчириш ва ёқиш олдидан зарур техник шартларни бажарган ҳолда, амалга оширилиши учун рухсат этилади.
Электр ускуналарини ўчириш ва ёқиш технологик цехнинг смена бошлиги (навбатчиси) рухсати билан бажарилиши зарур.
487. ИАУ қурилмаларида III гуруҳга эга бўлган якка ходимнинг фармойиши бўйича қуйидаги ишлар бажарилиши мумкин:
асбобларнинг қайд қилувчи қисмларини созлаш;
манометрлар (электр контактли манометрдан ташқари), термопаралар, дифманометрларни алмаштириш;
блокли бошқарув шчитларидаги иссиқлик техника назорати учун ўрнатилган асбоблардаги носозликларни бартараф қилиш;
АБТ ҳисоблаш техникасининг комплекс техник воситаларини таъмирлаш;
авторостлагичларнинг электрон блокларини созлаш, параметрларини тузатиш ва текшириш;
қисқичлар қутисини зичлаш;
датчиклар, стендлар, бошқарувчи механизмлар, панеллар ва ҳоказоларни маркировкалаш ва уларни номларини ёзиш;
панел ва шчитларни сиқилган ҳаво билан тозалаш;
асбобларни таъмирлаш ва ишга тайёрлашни, “Ўзстандарт” агентлигининг бу ишларни бажаришга аккредатация қилинган бўлимлари амалга оширадилар.
488. Ҳар хил цехлардаги ишлаб турган электр ускуналари ва йиғмаларда ўрнатилган ИАУ қурилмаларида бажариладиган ишлар, иш бажарилиши керак бўлган цехнинг смена бошлиғи (навбатчиси) рухсати билан амалга оширилиши лозим.
489. ИАУ қурилмаларида наряд бўйича бажариладиган ишларда ишлашга ижозат берувчиси цехнинг (участканинг) ИАУ смена бошлиғи (навбатчиси) бўлади. Сменада навбатчи ходим бўлмаганда, ҳамда ҳудуд бўйича бир-биридан узоқда жойлашган объектларда наряд бўйича ишлашга ижозат берувчи тезкор-таъмирлаш ходимларнинг ишчиларидан бири бўлиши мумкин.
Фармойиш бўйича ишлаганда, ишлашга ижозат беришни ИАУ ускуналари цехининг (участкасининг) ёки фармойиш билан белгиланган иш жойлари ўрнашган бошқа цехнинг (учаcrканинг) навбатчиси ёки тезкор­ таъмирлаш ходими томонидан амалга оширилиши мумкин.
490. Кўчма ерга улагични иш жойига ўрнатиш ва олиш иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналари цехининг навбатчиси ёки тезкор­ таъмирлаш ходими томонидан бажарилиши лозим. Электроцех ходимлари хизмат қўрсатадиган иссиқлик техникаси ўлчови ускуналарини коммутацион аппаратура ёрдамида ўчиришда, ўчирилган коммутацион ап­паратларга ерга улагични ўрнатиш электроцех ходим­лари томонидан бажарилиши шарт.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish