Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


§ 4. Мегаомметр ва электр ўлчаш асбоблари



Download 297,5 Kb.
bet46/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

§ 4. Мегаомметр ва электр ўлчаш асбоблари
билан бажариладиган ишлар
407. Изоляция қаршилигини мегаомметр билан ўлчаш, олдин ўчирилган ток ўтказувчи қисмлардаги электр заряди ерга улаш орқали олингандан кейингина бажарилиши керак. Ток ўтказувчи қисмдаги ерга улагич фақат мегаомметр улангандан сўнггина олиниши зарур.
408. Мегаомметр билан изоляция қаршилигини ўлчашда мегаомметрдан чиққан симни ток ўтказувчи қисмга изоляцияланган қисқич (штанга) ёрдамида улаш керак. Кучланиши 1000 Вольтдан юқори электр қурилмаларида бундан ташқари диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш зарур.
409. Мегаомметр билан иш бажариш жараёнида мегаомметрга уланган ток ўтказувчи қисмларга тегиш ман қиланади. Иш тамом бўлгандан сўнг ток ўтказувчи қисмлардаги қолдиқ заряд уларни қисқа вақт ерга улаш билан олиниши зарур.
410. Мегаомметр билан изоляция қаршилигини ўлчашни III гуруҳга эга бўлган ходим бажариши мумкин.
Агар изоляция қаршилигини ўлчаш, ушбу электр ускунасида бажарилаётган иш ҳажмига кирса, наряд ёки фармойишда бу иш тўғрисида қайд этиш талаб қилинмайди.
411. Асбобни улаш ва ажратиш 1000 Вольтгача кучланиш остида бўлган электр занжирини узишни талаб қилса, бу ишлар ушбу тармоқдан кучланиш олингандан кейингина бажарилиши керак. Асбобни улаш ва ажратиш электр занжирини узишни талаб қилмаса, бу ишлар электр ҳимоя воситаларини қўллаб кучланиш остида бажарилиши мумкин.
412. 1000 Вольтгача кучланиш остида бўлган электр қурилмаларининг электр параметрларини ўлчаш талаб қилинган тақдирда, кўчма ўлчаш асбобининг металл ғилофи ерга уланиши ва изоляцион тутқичли уловчи сим ёки махсус шчупдан фойдаланиш лозим.


XVII боб. Кучланиш остида бўлган изоляторларни
ювиш ва тозалаш

413. Электр қурилмаларидаги изоляторлар шокилдаларини, таянч изоляторларини ва чинни изоляцияларни ток ўтказувчи қисмдан кучланишни олмасдан туриб, ҲЛлари учун солиштирма ўтказувчанлиги 1430 мкСм/см бўлган ва очиқ тақсимловчи электр қурилмалари учун 667 мкСм/ см бўлган узлуксиз оқимли сув билан ювиш мумкин.


Оқим узунлиги мазкур Қоидаларнинг 8-иловасида кўрсатилгандан кам бўлмаслиги шарт.
414. Ювиш жараёнида дастак, телескопик минора ва сувли цистерна ерга уланиши шарт.
Телескопик минорада туриб ювишда учига дастак ва унга кийдирилган учлик, кўндаланг кесими камида 25 мм2 бўлган эгилувчан мис сим ёрдамида телескопик минора саватчаси ва автоцистерна роми билан бир-бирига уланган бўлиши зарур.
Ердан туриб ювишда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур, телескопик минорадан ёки автоцистернага ўрнатилган махсус металл майдончада туриб ювишда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш талаб қилинмайди.
415. Ердан туриб ювиш жараёнида ювиш учун ишлатилаётган машина ва механизмларга тегиш, ушбу машина кабинасидан ёки кузовидан чиқиш ва унга кириш ман этилади. Ювиш учун ишлатилаётган машина ва механизмларга бегона одамларнинг яқинлашишига қарши чоралар кўрилиши шарт.
Сувли шлангни, фақат изолятор ювиб бўлинганидан кейингина, бошқа ерга кўчиришга рухсат этилади.
416. ЁТК изоляторларини, ток ўтказувчи қисмлардан кучланишни олмасдан изоляцион штангага ўрнатилган махсус чўткалар ёки комплектида ичи тешик изоляцияловчи штангасига кийдирилган учлиги бўлган чанг ютиш машинаси ёрдамида тозалаш мумкин.
Тозалашни полда ёки мустаҳкам тахта супада туриб бажариш керак. Тозалаш жараёнида диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш зарур.
417. Ишни бошлашдан олдин изоляцион штангаларнинг юзаси чангдан тозаланиши шарт. Штанганинг ички юзасини ҳар доим ва иш жараёнида мунтазам чангдан тозалаб туриш зарур.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish