Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


§ 2. Хавфсизлик шиорларини осиш, иш жойини тўсиш



Download 297,5 Kb.
bet24/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

§ 2. Хавфсизлик шиорларини осиш, иш жойини тўсиш

140. Ёқилиши билан иш жойига кучланиш берилиши мумкин бўлган ажратгич, узгич ва қувват зчиргичларининг юритмаларига, узоқдан бошқарувчи тугмачалар ва калитларни, 1000 В кучланишгача бўлган коммутацион аппаратларга (автоматлар, рубильниклар, ўчирличларга) “Уламанг! Одамлар ишламоқда!” деган шиорлар осиб қўйилиши зарур.


1000 В кучланишгача бўлган автомати, рубильниги ва ўчиргичи бўлмаган бирикмаларда шиорлар сақлагичлар олиб қўйилган жойларга осилади.
Изоляцион тезкор штангалар билан бошқариладиган ажратгичларда шиорлар тўсиқларга, бир қутбли ажратгичларда эса шиорлар ҳар бир ажратгичнинг юритмасига осилади. Комплект тақсимловчи электр қурилмаларда шиорлар мазкур қоидаларининг 243, 244 бандларга мос равишда осилади.
Ажратгичларнинг пневматик юритмаларига ҳавони тўсадиган сурилма қопқоғига “Очманг! Одамлар ишламоқда!” деган шиор осилади.
141. ҲЛда ёки КЛ да иш бажариш учун ўчирилган ажратгичларнинг юритмаларига ишлаётган бригадаларни сонидан қатъий назар битта “Уламанг! Одамлар ишламоқда!” деган шиор осилади. Бу шиор иш жойини тайёрлашга фармойиш берувчи ва тармоқда ишлаётган бригадаларнинг ҳисобга олиб турувчи ходимнинг кўрсатмаси бўйича осилади ва ечиб олинади.
142. Кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларга қўйиш учун вақтинчалик тўсиқлар ёғочдан ёки бошқа изоляцион материаллардан ясалган шчит, ширма, экран ва бошқалар ишлатилиши мумкин.
Кучланишни олмасдан туриб қўйиладиган вақтинчалик тўсиқлардан ток ўтказувчи қисмгача бўлган масофа мазкур Қоидаларнинг 2-иловада кўрсатилган масофадан кам бўлмаслиги керак. 6 -10 кВ кучланишли электр қурилмаларда керак бўлиб қолган ҳолларда бу масофа 0,35 м гача камайтирилиши мумкин.
Вақтинчалик тўсиқларга «Тўхта! Кучланиш!» деган ёзув ёзиб қўйилаган ёки керакли хавфсизлик шиорлари маҳкамланган бўлиши зарур.
143. 6 -15 кВ кучланишли электр қурилмаларда ток ўтказувчи қисмларни шчитлар билан тўсишнинг иложи бўлмаган ҳолларда ўчирилган ва кучланиш остида қолган қисмлар орасига (масалан, ўчирилган ажратгичнинг контактлари орасига) изоляцион қоплагич қўйишга рухсат берилади. Бу изоляцион қоплагич кучланиш оситидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиб туриши мумкин.
Изоляцион қоплагични қўйиш ва олишни электр хавфсизлиги бўйича IV ва III гуруҳга (улардан бири навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходими) эга бўлган икки киши диэлектрик қўлқоп ва изоляцион штанга ёки махсус омбир ёрдамида бажарилиши зарур.
144. Иш жойи билан чегарадош ҳужра, шкаф ва панелларнинг тўсиқларига «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осиб қўйиш зарур.
146. ОТҚ да пойдеворларга ва алоҳида конструкцияларга ўрнатилган жиҳозларда ерда туриб ва жиҳозларнинг ўзида иш бажарилганда иш жойи ўсимлик ёки синтетик толалардан қилинган мустаҳкам ип ёки шнурлар билан орасидан ўтиш учун очиқ жой қолдирилиб тўсилган бўлиши, тўсилган майдон ичига қаратиб тўсиқларга «Тўхта! Кучланиш!» деган шиорлар осилиши зарур.
Арқонларни боғлаш учун мўлжалланган майдондан ташқаридаги, уларнинг ўралган майдондан ташқарида қолиш шарти билан, қурилмалардан фойдаланишга рухсат этилади.
Бутун ОТҚ нинг барча ускуналаридан кучланиш олинганда, тармоқ ажратгичдан ташқари, ажратгич ўрнатилган қурилмалар арқон билан тўсилиб ташқари тарафдан «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осиб қўйиш зарур. Фармойиш билан ОТҚнинг иккиламчи занжирларида бажариладиган ишларда тўсиқлар қўйиш талаб қилинмайди.
146. ҲЛ ва КЛдан ташқари, электр қурилмаларда иш бажариш учун тайёрланган иш жойларига «Шу ерда ишланг!» деган шиор осилиши зарур.
147. Очиқ тақсимловчи электр қурилмаларда иш жойига ўтиш мумкин бўлган иш жоийга чегарадош, кучланиш остида бўлган участкалардаги конструкцияларга кўзга яққол кўринадиган «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осилиши зарур. Бу шиорларни ишлашга рухсат берувчи раҳбарлигида электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган таъмирлаш ходими қўйиши мумкин.
Юқорига чиқишга рухсат этилган конструкциялар ёнидаги бошқа барча конструкцияларнинг пастига «Чиқма! Ўлдиради!» деган шиор осилади.
Иш бажариш учун юқорига чиқишга рухсат берилган доимий қурилма ва нарвонларга «Шу ердан чиқ!» деган шиор осилиши зарур.
148. Иш ҳажми тўлиқ тамом бўлмагунча иш жойини тайёрлаш пайтида қўйилган тўсиқлар ва шиорларни олиб ташлаш ёки бошқа ерга кўчириш ман қилинади.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish