Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


§ 6. ҲЛ да ерга улагичларни ўрнатиш



Download 297,5 Kb.
bet27/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

§ 6. ҲЛ да ерга улагичларни ўрнатиш
168. 1000 В кучланишдан юқори ҲЛни барча ТҚда ва секцияга ажратадиган линияси ўчирилаган коммутацион аппаратларининг олдида ерга уланиши шарт.
Қуйидагиларга рухсат этилади:
шаҳобчалари подстанцияларга уланган 35 кВ ва ундан юқори кучланишли ҲЛни, ҲЛ икки томонидан ерга уланиши ва шу подстанцияларда ерга улагичлар ўчирилган тармоқ ажратгичларидан кейин ўрнатилиши шарти билан, бу электр тармоғини ерга уламаслик (мазкур Қоидаларнинг 6- иловаси, 6-расм);
6-20 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини фақат бир тақсимловчи электр қурилмаларида ёки бир секцияга ажратадиган асбоб олдида ёҳуд тақсимловчи электр қурилмаларигаёки секцияга ажратадиган асбобга яқин турган устунда ерга улаш мумкин. Қолган тақсимловчи электр қурилмаларда ва секцияга ажратадиган асбоблар олдида электр узатиш тармоғига қўйиладиган ерга улагичлар иш жойи билан ушбу тақсимловчи қурилмалар ёки секцияга ажратадиган ассбоблар оралиғида ўрнатилиши шарти билан, ўша кучланиш ўчирилагн электр тармоқларини ерга уламасликка рухста этилади. Электр узатиш тармоқларида юқорида қайд қилинган ерга улагичлар ерга улаш ускуналари бор устунларга ўрнатилиши керак (мазкур Қоидаларнинг 6-иловаси 7-расм).
1000В гача кучланишли ҲЛда ерга улагични фақат иш жойига ўрнатиш етарлидир.
169. Мазкур Қоидаларнинг 168-бандида келтирилган ерга улагичларга қўшимча ҳар бир бригаданинг иш жойида симларни ҳар бир фазаси, керак бўлганда трослар ҳам ерга уланиши шарт.
170. Сим тортувчи металл роликларда ва ушлаб турувчи қисқичларда ётган симлар учун роликларнинг қўзғалмас бўлагини ёки қисқичларни ерга улаш етарлидир. Металл конструкцияли, ҳамда темир қобиқлари ерга уланган темирбетон устунлар ва ундаги роликлар ҳалқаси ва қисқичлари орасида табиий туташиш бўлса, ролик ва қисқичларни ерга улаш талаб қилинмайди.
171. Икки анкер устунлари орасида сим осилаётганда, ҳамда анкер устундаги айланиб ўтувчи ҲЛ нинг тайёр участкаги сим улангандан кейин, осилган симлар (трослар) бошланғич анкер устунида ва охирги симларни ушлаб турувчи бирор устунда ерга уланиши шарт.
172. ҲЛ нинг тайёр участкаларидаги симлар (трослар) орқали кейинги участка-лардаги осилаётган симларга (тросларга) мамақалдироқдан ва бошқа ўта кучланишдан потенциал ўтиш хавфини бартараф қилиш мақсадида охирги анкер устунида осилган симларни, ҳамда қурилиб битган ҲЛ симларини ерга улаш ман қилинади.
173. Ҳар бир фазадаги симлар бир неча бўлимларга бўлиб ажратилган электр узатиш тармоғида ҳар фазадаги бир симни ерга улашга рухсат берилади, фазадаги симлар изоляцион кашаклар ёрдамида ажратилганда, фазанинг ҳамма симларини ерга улаш талаб қилинади.
174. Бир занжирли ҲЛда ерга улагични иш олиб борилаётган устунга ёки қўшни устунга ўрнатиш керак. Бригада ишлаётган ҲЛ участкасига, ерга улагичлар орасидаги масофа 2 км дан ошмаслиги шарти билан икки томонидан ерга улагич ўрнатишга рухсат берилади.
175. Устундан изоляция қилинган мамоқалдироққа қарши осилган тросда ёки ушбу устунга осилган тросда ёки устун конструкциясида бу тросга 1 м дан кам масофага яқинлашиб ишлаганда, трос албатта ерга уланиши шарт. Ерга улагич троснинг изоляция қилинган томонидан кейинги устунга кетган ерида ёки оралиғида ўрнатилади.
Агар ушбу тросда муз эритиш мўлжалланган бўлса, иш бошлашдан олдин, трос ўчирилиб, кучланиш келиши мумкин бўлган барча томонлардан ерга уланиши шарт.
176. Кўчма ерга улагичларни металл таянчларда – уларнинг элементларига, ерга улагич билан жиҳозланган темир бетон ва ёғоч таянчларда ерга улагич ускуналарига, уларнинг бутунлиги текширилганидан кейин шу симларга ўрнатилиши керак. Ерга улагич ускуналари билан жиҳозланмаган темирбетон устунларда ерга улагични устуннинг траверсига ва бошқа металл элементига ўрнатиш мумкин.
Нейтрали ерга уланган нол сими тармоққа қайта уланган 1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармоқларида ерга улагични ушбу нол симига ўрнатиш мумкин.
Кўчма ерга улагичларни конструкцияларга ёки ерга улайдиган симларга ўрнатилиши керак бўлган жойлар бўёқдан тозаланиши шарт.
Кўчма ерга улагични иш жойида ерга 0,5 м дан кам бўлмаган чуқурликка вертикал қоқилган ерга улаш ускунасига ўрнатиш мумкин. Ерга улаш ускунасини тупроқ беҳос тўкилган уюмга қоқиш ман қилинади.
177. 1000 В кучланишгача бўлган ҲЛ нинг таянчларида ёки изоляцион бўғини бўлмаган телескопик минорада туриб ишлаганда, таъмирланаётган тармоқ симларининг барчасига, шу жумладан радио ва телемеханика аппаратлари учун осилган очиқ симларга ҳам ерга улагич ўрнатилиши шарт.
178. Таъмирлаш учун ўчирилган ҲЛ да кўчма ерга улагичларни ўрнатиш ва кейин уни олиб ташлаш, ҳамда устунларга ўрнатилган ерга улагич пичоғини улаш ишларини навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимлари амалга оширишлари керак: бири IV гуруҳли (1000 В кучланишдан юқори ҲЛда) ёки III гуруҳли (1000 В кучланишдан паст электр узатиш тармоқларида), иккинчиси III гуруҳли бўлиши шарт. Иккинчи ходим сифатида III гуруҳли таъмирлаш бригадаси аъзосини, истеъмолчиларга тааллуқли ҲЛда эса, истеъмолчи ходимини ишлатишга рухсат берилади.
Устундаги ерга улагич пичоқларини навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимларидан III гуруҳли бир ходим ўчиришига рухсат этилади.
ҲЛ нинг иш жойларида кўчма ерга улагични иш бажарувчи билан биргаликда III гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси ўрнатиши мумкин. Ушбу ерга улагични иш бажарув-чининг фармойиши бўйича III гуруҳли икки бригада аъзоси олиб ташлаши мумкин.
179. ҲЛ да кучланиш бор-йўқлигини текшириш, ерга улагични ўрнатиш ва олиш пайтида ишчининг бири ерда туриб бошқа ишчини кузатиб туриши керак.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish