IV. Фармойиш бўйича иш бажариш
117. Ток ўтказувчи қисмларда кучланишни олиш ва вақтинчалик тўсиқларни ўрнатиш талаб қилмайдиган ишлар фармойиш бўйича бажарилиши мумкин.
118. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларда қуйидаги ишларни фармойиш бўйича бажаришга рухсат берилади:
кабеллари узиб қўйилган ва унинг учлари қисқа туташтирилган ва ерга уланган электр моторларда;
чиқишларидан шина ва кабеллар узиб қўйилган генераторларда;
бўлинмаларнинг шторкалари қулфланган ТҚ нинг юрғазиб чиқарилган аравадаги КТҚда.
119. 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларда ишларни фармойиш бўйича бажаришга рухсат берилади, йиғма шиналарга кучланиш берилиши мумкин бўлган ТҚнинг йиғма шиналаридан, тақсимловчи шчитлардан ва бирикмалардан ташқари.
120. Кишиларни электр токи уришига нисбатан хавфсиз хоналарда (электр токи уришига нисбатан хавфсиз хоналар классификацияси Электр қурилмаларнинг тузилиш қоидалари. 1 Бўлим. 1.1.13 бандида келтирилган. “Ўзэнергоназорат” - Т. 2005.) жойлашган 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларда ишбоши бўлиш ҳуқуқига эга бўлган III гуруҳли хизматчи якка ўзи ишлаши мумкин.
121. Иккиламчи занжирларни, ўлчаш асбобларини, релели ҳимоя, автоматика, телемеханика ва алоқа қурилмаларини монтаж қилишда, таъмирлашда ва эксплуатация қилишда, коммутация аппаратларининг юритмаларида ва агрегат шкафларидаги ишларни ҳам ҳисобга олиб, улар кучланиш остида ёки йўқ бўлишидан қатъий назар қуйидагиларга рухсат берилади:
ишларни фармойиш бўйича бажаришга, агар улар наряд бўйича бажарилса иш раҳбарини белгиламасдан;
бу занжирлар ва қурилмалар 1000 Вдан юқори ток узатувчи қисмлар бўлмаган, ёки бутунлай тўсилган, ёки тўсиқ талаб қилинмайдиган баландликда (тўсилмаган ток узатувчи қисмлардан ергача ёки полгача бўлган масофа Электр қурилмаларинг тузилиш қоидалари, IV бўлимда қайд қилинган) жойлашган хоналарда IV гуруҳли ишбоши якка ўзи ишлаши мумкин;
юқорида кўрсатилган қурилмаларни эксплуатация қилувчи ходимлардан IV гуруҳли ишбошига рухсат бериш мажбуриятини ўриндошлик асосида олиб боришга. Бунда у иш жойини тайёрлаш учун зарур бўлган хавфсизлик чораларини аниқлайди. Бундай ўриндошликка иш жойини тайёрлаш учун 1000 В дан юқори кучланишли занжирларда кучланишни узиш, ерга улаш ва вақтинчалик тўсиқларни ўрнатиш талаб қилинмайдиган холларда рухсат берилади;
ишбошига юқорида кўрсатилган қурилмаларни улаш ва узишга, шунингдек иш жойини тайёрлашга ва ишга рухсат берувчи хизматчининг рухсати билан ҳимоя ва автоматика қурилмаларининг ишини узгичларни узиб ва улаб текшириб кўришга рухсат берилади.
122. Электростанция и подстанцияларнинг электр қурилмаларида электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган якка ишчига қуйидаги ишларни фармойиш билан бажаришга рухсат берилади:
ОТҚ ҳудудуни ободонлаштириш, ўтлардан тозалаш, йўллар ва йўлакчалардаги қорларни кураш;
2,5 метрдан паст баландликда ТҚ хужрасидан ташқарида жойлашган радио ва алоқа тармоқлари қурилмаларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
ТҚ хужрасидан ташқарида жойлашган тўсиқлардаги ва қурилма устига ёпилган қопламалардаги доимий ёзувларни қайта тиклаш;
трансформаторлар, генераторлар ва бошқа ускуналарнинг қуритилишини назорат қилиб туриш;
ёғларни қуритиш ва тозалашда ёғ тозалагич ва бошқа ёрдамчи аппаратларга хизмат кўрсатиш;
компрессорлар, трансформатор ёғ насосларининг, вентиляторларнинг механик қисмлари ва электр моторларда бажариладиган ишлар;
ҳаво тозалагич фильтрларини текширишва унинг ичидаги сорбантларини алмаштириш.
123. ТҚ ташқарисида, 2,5 метрдан паст баландликда жойлашган ёритгичларни тозалаш ва улардаги лампаларни алмаштиришни электр хавфсизлиги бўйича II гуруҳга эга бўлган бир ишчи фармойиш билан бажариши мумкин.
2,5 метргача баландликда ТҚ ичида унинг ҳужраларидан ташқарида ўрнатилган ёритгич аппаратларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган якка ишчи томонидан амалга оширилиши мумкин.
124. Ток ўтказувчи қисмлари тўсилган 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилмалар жойлашган хоналарни, ҳамда бошқарув ва релели ҳимоя воситалари жойлашган хоналарни тозалаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича II гуруҳга эга бўлган бир ишчи томонидан бажарилиши мумкин. ОТҚ майдонини тозалаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича бўйича III гуруҳга эга бўлган якка ишчи томонидан амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |