Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


§ 3. Ишлаб турган ҲЛ кесишган жойлардаги таянчлар



Download 297,5 Kb.
bet41/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

§ 3. Ишлаб турган ҲЛ кесишган жойлардаги таянчлар
оралигида, ишлаётган ҲЛ таъсиридан пайдо бўлган кучланиш
остида бўлган линияларда, кўп занжирли ҲЛ нинг ўчирилган
бир занжирида ишларни бажариш

340. Мазкур Қоидаларнинг § 3 ушбу ва кейинги бандларидаги талаблар тросларга ҳам тааллуқлидир.


Симларни монтаж қилишда ва алмаштиришда бир текис, силтамасдан ёзиб, уни тopтaётгaн арқонни шундай йўналтириш керакки, унда осилаётган сим, кучланиш остида турган симга яқинлашмаслиги ва илашмаслиги шарт. Осилаётган симни олди ва орқасига тортиб турувчи арқонлар ўсимлик ёки синтетик толадан тайёрланган бўлиб, уларнинг узунлиги минимал ва тортилиши бўш бўмаслиги зарур.
Ишлатилаётган лебедка ва пўлат арқонлар ерга уланган бўлиши керак.
341. Симларни осиш ва алмаштиришда ҳар бир барабандаги симларни ёзишдан олдин сим ерга уланиши зарур. Симларни бевосита барабан ёнида ерга улаш шарт эмас.
Телескопик минорада (кўтаргичда) туриб симларда иш олиб бориш жараёнида минорадаги иш майдончаси потенциални тенглаштиришга мўлжалланган махсус штанга ёрдамида кўндаланг кесими 10 мм2 дан кам бўлмаган юмшоқ мис сим билан симга уланиши керак, телескопик миноранинг ўзи эса ерга уланиши шарт. Бунда ҳаво электр узатиш тapмоғининг сими иш жойига яқин турган таянчда ёки икки таянч оралигида ерга уланиши керак.
Телескопик минорадаги иш майдончаси билан сим бир-бирига улангандан кейин ерда туриб минора корпусига тегиш, минора кабинасига кириш ва ундан чиқиш ман қилинади.
Металл арқонларни узлуксиз apқoн сифатида ишлатиш ман қилинади.
342. Анкерли таянчдаги сим сиртмоқларини, шу таянчдан кейинги анкерли таянчгача бўлган анкер opалигидаги симларни осиш билан боғлиқ ишлар тугатилгандан кейингина улаш керак.
110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҲЛ ларини анкерли таянчдаги сиртмоқларни улашдан олдин у симга ёки камида тўртинчи изолятордан кейин тортиб турувчи изоляцион шокилдага,, 35 кВ ва ундан паст кучланишли тармоқларда эса фақат симларга маҳкамланиши шарт.
343. Агар икки таянч оралигидаги симлар кучланиш остида бўлган бошқа ҲЛ лари билан кесишган бўлса, шу таянч оралигидаги симларда иш бажариш учун, ерга улагични иш бажариладиган таянчга ўрнатиш зарур.
Агар ушбу таянчлар орасида янги симлар осилса ёки эскиси алмаштирилса, у ҳолда кесишган жойдаги янги осилаётган, ҳамда алмаштирилаётган симлар ҳар иккала томонидан ерга уланган бўлиши керак.
344. ҲЛга хизмат кўрсатувчи ходимлар, ушбу электр тармоғи ўчирилганидан сўнг кучланиш остидаги қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остида қолувчи ҲЛлари рўйхати билан танишиб чиқган бўлишлари керак.
345. Ўчирилгандан сўнг кучланиш остидаги қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остида қолган ҳаво электр узатиш тармоғи симларида ерда туриб, симни ергача тушириб симларга тегиб бажариладиган ишларда электр ҳимоя воситалари (қўлқоп, штанга) қўлланилиши ёки бу сим потенциал тенглаштирувчи сим билан металл майдончада туриб бажарилиши зарур. Симга тегиб ишланадиган ҳар бир иш жойи яқинига epгa улагич қўйиш шарти билан электр ҳимоя воситаларини ва металл майдончасини қўлламасдан ерда туриб иш бажаришга рухсат этилади.
346. Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги тармоққа симларни осиш ва тортишда ишлатиладиган пўлат арқонлар аввал тортувчи механизмга маҳкамланиши ва потенциалларини тенглаштириш учун симга уланган ерга улагичга улар ҳам уланиши керак. Шундан кейингина пўлат арқонни симга улашга рухсат берилади. Пўлат apқон ва сим, уларнинг потенциаллари тенглаштирилгандан кейингина бир-биридан ажратилиши мумкин.
347. Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги ҲЛдаги монтаж ишларида (симларни кўтариш, тортиш, таянчлар орасидаги симларни осилиб туришини ўлчаш ва симларни узатиш роликларидан қисқичларга олиб маҳкамлаш) сим ёзилаётган анкерли таянчда, тортилаётган сим ўтaётгaн охирги анкерли таянчда ва сим осилиши керак бўлган оралиқдаги ҳар бир таянчларда симлар ерга уланиши керак.
Оралиқ таянчлардаги симга қўйилган ерга улагичлар иш тамом бўлгандан cўнг олиниши мумкин. Агар ушбу оралиқ таянчда симга тегиш билан боғлиқ ишлар давом эттириладиган бўлса, шу таянчдаги симларга қайтадан ерга улагич ўрнатилиши зарур.
348. Ишлаб турган қўшни ҲЛ таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги ҲЛ да симларни узатма роликлардан yшлаб турувчи қисқичларга ўтказишни симларни тортиш йўналишига тескари бажариш зарур. Симларни қисқичларга ўтказишдан олдин ўтказилиши керак бўлган тарафдаги анкерли таянчдаги маҳкамланган симда ерга улагич қолдирилиб, қисқичга ўтказиш бошланадиган тарафдаги анкерли таянчдан ерга улагич олиб ташланади.
349. Ишлаб турган қўшни ҲЛ таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги симларни монтаж қилишда қўйилган ерга улагич симни қисқичларга ўтказилиб, ушбу таянчда иш тyraгaндaн сўнггина олиб ташланиши мумкин.
Симларни қисқичларга ўтказиш жараёнида, олдин битирилган икки анкер ўpтасидаги симлари қисқичларга ўтказиб бўлинган ҲЛ участкаси, қўшни электр узатиш тармоғи таъсиридан пайдо бўлган кучланиш остидаги тармоқ деб ҳисобланиши лозим. Ушбу тармоқда симларни тегиб бажариладиган ҳамма ишларни бажариш учун иш жойига ерга улагич қўйгандан кейингина рухсат этилади.
350. Корхоналар, ишлаб турган қўшни ҲЛ таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги линиялapдa, уларни (ТҚдан) ўчирилган ва линиянинг боши, ҳамда охирига ерга улагич қўйилган пайтда симларда ишлаб турган қўшни тармоқни энг кўп ишчи токи ўтаётган шароитида симдаги потенциал 42 В дан юқори бўлган линияларни аниқлаб олишлари зарур.
Ушбу ҲЛдаги симларга, асосий электр ҳимоя воситасисиз, тегиб бажариладиган ҳамма ишлар ишлаб турган ҲЛ таъсири натижасида иш жойидаги сим потенциали 42 В дан паст бўлишини таъминловчи ерга улагичларни жойлаштириш талаблари кўpcaтилган технологик карталар ёки ИБЛ бўйича амалга оширилиши лозим.
Агар ишлаб турган қўшни электр узатиш тармоғи таъсиридан пайдо бўлган кучланиш остидаги ўчирилган тармоқда (занжирда) потенциални 42 В гача пасайтиришни иложи бўлмаса, фақат битта иш бажарилаётган таянчдаги ёки икки ён томонидаги симларга ерга улагични қўйиб ишлаш зарур. Бунда ҲЛни (занжирини) ТҚда ерга улаш ман қилинади. Иш фақат симлари ерга уланган таянчда ёки унинг икки таянч оралигида бажарилиши мумкин.
Ишлар икки ёки ундан кўп таянчлар оралиғида (участкаларда) бажарилиши керак бўлган ҳолларда ҲЛ (занжири) анкерли таянчдан симлари сиртмоқларидан узилиб алоҳида бўлакларга ажратиб қўйилиши шарт. Ҳар бир шундай ажратилган участкада, фақат битта бригада ерга улагич қўйилган жойда ишлаши мумкин.
351. Бир-бирига устма-уст жойлашган кўn занжирли ҲЛнинг ўчирилган занжирида, фақат ушбу занжир кучланиш остида қолган занжирдан пастда жойлашган тақдирдагина ишлаш мумкин. Бунда ўчирилган занжирдаги симни алмаштириш ва уни созлаш ман қилинади.
352. Горизонтал жойлашган кўп занжирли ҲЛнинг ўчирилган занжирида иш олиб борилганда, таянчни кучланиш остида қолган занжирлар томонига қизил байроқчалар осилиши керак. Байроқчалар ердан 2-3 метр баландликка иш бажарувчи билан бирга бригаданинг III гуруҳга эга бўлган аъзоси осади.
Таянчнинг кучланиш остида қолган занжири томонидан кўтарилиш ва ушбу занжирни ушлаб турган траверсга ўтиш ман қилинади. Агар таянчда степ-болтлар бўлса, уларни қайси занжир остидалигидан қатъий назар ундан кўтарилишга рухсат берилади. Таянчдаги степ-болтлар кучланиш остида бўлган электр узатиш тармоғининг кучланиш остида қолган тарафида жойлашган тақдирда, таянчга ерда турган ишбоши ёки III гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси кузатувида чиқиш лозим.
353. Таянчда туриб, кўn занжирли ҲЛнинг ўчирилган занжирида иш олиб борилганда ерга улагични иш олиб борилаётган ҳар бир таянчга ўрнатиш зарур.
354. ҲЛнинг икки занжирли (кўп занжирли) айрим фазаларини таъмирлашда ўчирилган фаза симини тaқсимловчи электр қурилмада ерга улаш ман қилинади. Симлар фақат иш жойида ерга уланиши керак.
355. ҲЛнинг айрим фазаларини таъмирлаш жараёнида ерга улагични ишончлилигини ошириш учун битта ерга улагичга ўрнатилган қўшалоқ иккита алоҳида бир-бирига параллел ерга улагичдан фойдаланиш зарур. Ўрнатилган ерга улагичдан 20 метргача симда ишлашга рухсат этилади.
Бир нечта бригада бараварига иш олиб борганда, ўчирилган сим электр жиҳа-тидан бир-бири билан боғлиқ бўлмайдиган участкаларга ажратиб қўйилиши зарур. Ҳар бир бригадага алоҳида участка ажратилиб бир дона қўшалоқ ерга улагич ўpнатилади.
356. Узилган икки занжирли (кўп занжирли) ҲЛни таъмирлашда ёйли разрядни кенгайишига йўл қўймаслик учун, ерга улагични ўрнатиш ёки ечиш учун, сим аввалдан штанга ёрдамида ёйни ўчирувчи қурилмага уланган бўлиши шарт. Штанганинг ерга уловчи сими олдиндан ерга улагичга уланган бўлиши шарт. Бу штанга фақат ерга улагич қўйилгандан (ёки олингандан) кейингина олиниши шарт. Ёй ўчирувчи қурилмали штанга бўлмаганда, иш жойидаги симларга ерга улагични ўрнатиш (ечиш) ТҚда ҲЛнинг четларига ерга уловчи пичоқларни уланган (кўчма ерга улагичлар ўрнатилган) ҳолатда амалга оширилади.
Бу ҳолда кўчма ерга улагич қўйиш (ёки олиш) ҲЛнинг номинал кучланишига мос келувчи штанга билан амалга оширилади.
357. 110 кВ ва ундан юқори ҲЛнинг икки занзирли (кўп занжирли) ўчирилган занжирида таъмирлаш жараёнида кучланиш остида қолган сим ушлаб турувчи фазалар траверс участкаларига ўтиш ман қилинади.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish