Актив элементлар
Электр занжирининг электромагнит энергияси манбалари таъсир этаётган қисмини занжирнинг актив қисми (қисқача актив зан-жир) деб номлаймиз. Аксарият, уни ўртасида А ҳарфи бўлган тўғри тўртбурчак шаклида ва занжирнинг қолган қисмига улаш учун зарур бўлган сондаги клеммалар (ўтказгичлар) билан чизилади Шунга ўхшаш, занжирнинг манбаларини актив элементлар, қол-ганларини эса пассив элементлар деб атаймиз. Электр занжирининг манбалари икки турга бўлинади: кучланиш ва ток манбалари. Манбалар ток ва кучланишининг ташқи таъсир натижасида ўзгаришига кўра уларни мустақил ва номустақил манба-ларга ажратилади. Манбанинг чиқиш клеммаларидаги кучланиш (ток) миқдори манбанинг юкидаги ток (кучланиш) қийматига боғ-лиқ бўлмаса мустақил кучланиш (ток) манбаси дейилади.
Пассив элементлар
Манбалар бошқарилмас ва бошқарилувчи гуруҳларга ажратилади. Бошқарилувчи ток ва кучланиш манбаларининг ҳар бири уларнинг кириш қисмига келтирилган ток ва кучланиш билан бошқарилиши мумкин. Схемаларда қуйидаги белгиланишлар қабул қилинган: а) Кучланиш билан бошқарилувчи кучланиш манбаси КБКМ, яъни кириш қисмида Uбош бошқарувчи кучланиш, чиқишидаги кучланиш эса унга боғлиқ u(UБош) бўлган кучланиш манбаси. Бунда боғлиқлик пропорционал бўлса чизиқли ва, аксинча, ночизиқли бўлиши мумкин; чизиқли КБКМ ночизиқли КБКМ б) Ток билан бошқарилувчи кучланиш манбаси ТБКМ, яъни кириш қисмида iБош бошқарувчи ток чиқишидаги кучланиш эса унга боғлиқ u (iБош) бўлган кучланиш манбаси. Бунда боғлиқлик пропорционал бўлса чизиқли ва, аксинча, ночизиқли бўлиши мумкин; чизиқли КБТМ ночизиқли КБТМ в) Кучланиш билан бошқарилувчи ток манбаси КБКТ, яъни кириш қисмида UБош бошқарувчи кучланиш, чиқишидаги ток эса унга боғлиқ i (UБош) бўлган ток манбаси. Бунда боғлиқлик пропорционал бўлса чизиқли ва, аксинча, ночизиқли бўлиши мумкин; чизиқли КБТМ ночизиқли КБТМ г) Ток билан бошқарилувчи ток манбаси ТБТМ, яъни кириш қисмида iБош бошқарувчи ток, чиқишидаги ток эса унга боғлиқ i(iБош) бўлган ток манбаси. Бунда боғлиқлик пропорционал бўлса чизиқли ва, аксинча, ночизиқли бўлиши мумкин. чизиқли ТБТМ ночизиқли ТБТМ Занжирнинг пассив элементлари қаторига резисторлар, конден-саторлар ва индуктивликлар киради. Резистор (баъзан резистив элемент, резистив қаршилик, Омик қаршилик деган номлари ҳам учрайди) деб электр энергияси сарф-ланиб, унинг ҳусусиятлари U=R·i ёки i=G·U боғланишлар билан ифодаланган элементга айтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |