Экспериментал психология ва практикум


Мавзу Сўз мантиқий ва оброзли хотрани ўрганиш методикалари



Download 3,65 Mb.
bet38/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

6. Мавзу Сўз мантиқий ва оброзли хотрани ўрганиш методикалари
Мантиқ хотираси-маълум ғоялар, фикрлар, ҳамда улар ўртасидаги мантиқий боғланишларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва зарур пайтларда эсга туширишдан иборат бўлган хотира тури. Масалан, фалсафий мушохадалар, қонуниятлар ва шу кабиларнинг эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва қаёта тиклаш жараёнларидир. Сўзлар (вербал) орқали ифодаланган фикрлар сўз мантиқ хотираси ёрдамида эсда олиб қолинади. Ўқувчилар ва талабалар ўзлари ўрганадиган, ўзлаштирадиган, ходисаларнинг моҳиятини акс эттирувчи тушунчаларни эгаллаш, улар тўғорисида хукм ва хулосалар чиқариш жараёнида хотиранинг ҳудди мана шу турига суяниб иш кўрадилар. Бадиий ва илмий адабиётлар матнларини эсда олиб қолиш ва эсга тушириш асосида мазкур хотира тури ётади. Бундай фикрлар худди китобдагидек сўзма-сўз шаклда ҳам, шунингдек фикрнинг сўз ифодаси аниқ сақланмаган ҳолда эсда олиб қолиш ва эсга тушурилиши мумкин.
Ҳис-туйғу (эмоционал) хотираси-воқеликдаги нарса ва ходисалардан, ўз-ўзимига бўлган муносабатларимиздан келиб чиқадиган ёқимли ҳамда ёқимсиз кечинмаларни эсда қолдириш ва эсга тушуришдан иборат хотира тури. Хис-туйғу ёки ҳиссий хотира-одамларнинг илгари ўз бошидан кечирган хис-туйғуларни ҳиссий ҳолатларини эсда олиб қолишдир. Чунончи, қачонлардир, бирон улкан ва мураккаб ишни амалга оширган пайтингизда ёки мусобақа ғолиби бўлганингизда ва шу каби бошқа ҳолатларда сизда жўш урган қувонч ёхуд ифтифор ҳисси орадан анча вақт ўтгандан кейин ҳам хотирада тикланиш мумкин. Имтихон пайтида қониқарсиз жавоб қайтарган ёки нотўғри ножўя хатти-харакат туфайли қаттиқ ҳижолат чекиб, уялган бўлсангиз, сиз уни вақт эсдан чиқармаслигингиз мумкин.
Механик (грек, онгга йўналтирилмаган) хотира-муайян материални унинг мазмуни, моҳияти, ички мантиқий боғланишларига тушунмаган ҳолда, фақат муҳим бўлмаган ташқи белгиларига асосланиб эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва эсга тушуришдан иборат хотира тури.
Мусиқа хотираси-аввал идрок қилинган мусиқа образларини эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва кейинчалик уларни қайта эсга туширишдан иборат хотира тури.
Касбий хотира- бевосита ўз касбига доир нарса ва ҳодисаларни, фикр, мулоҳаза, ҳиссиёт, ҳаракатларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва эсга туширишдан иборат ҳотира тури. Масалан ўқитувчи талаба ҳамда ўқувчиларнингпсихик хусусиятларини, ўз фанига оид қоида ва қонуниятларини; давлат автомобиль назорати ходимлари кўпроқ автомашиналарнинг рақамлари ва тусларини; спортчи ўз сохасига тааллуқли хатти-ҳаракатлар, мусобақалар кўригини, ҳамкасабаларини эсда қолдириш ва эсда қолдириш ва эсга туширишга мойилдирлар.
Феноменал (гр. –ноёб) хотира-идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни, уларнинг богланиши муносабатларини фавқулодда тез ҳамда аниқ эсда қолдириш ва эсга туширишга қаратилган нодир қобилияти.
. Эшитиш хотираси-товуш қўзгатувчиларини сезиш, идрок қилиш натижасида ҳосил бўлган эшитиш образларини эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва эсга туширишдан иборат хотира тури. Эшитиш хотираси асосан кўзи ожиз кишиларга ва мусиқачиларда кучли ривожланган бўлади.
Эсда қолдириш-идрок қилинган материалларни, нарса ва ходисаларни онгимизда қолдиришдан иборат хотира жараёни.
Ихтиёрсиз эсда қолдириш-идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни, уларнинг айрим белгилари ва хусусиятларини, улар ҳақидаги фикр ҳамда тушунчаларни олдиндан аниқ мақсад қўймаган ҳолда эсда қолдиришдан иборат хотира жараёни. И. П. Павловнинг фикрича, ихтиёрсиз эсда қолдириш бош мия ярим шарлари қобиғининг маълум даражада тормозланган участкалари орқали рўй беради. Шунинг ҳам ихтиёрсиз эсда қолдирилган нарсаларни биз кейин пайқаб қоламиз.
Ихтиёрий эсда қолдириш-идрок материалини мақсадга мувофиқ, унинг муҳимлигини англанган ҳолда, иродавий ва асабий куч сарфлаб эсда қолдиришдан иборат хотира жараёни.
Маъносига тушунмай (механик) эсда қолдириш-муайян материални унинг мазмунига, моҳиятига тушунмасдан, қуруқ ёдлаш асосида эсда қолдириш. Ундай эсда қолдиришнинг асосий шарти материалнинг кўп марта такрорланишидир. Бундай эсда қолдириш кўпинча боғча ёшидаги ва кичик мактаб ёшидаги болаларга хосдир.
Мантиқий эсда қолдириш-материалнинг маъносига тушуниб, унинг алоҳида қисмлари ўртасида мантиқий боғланишлар ҳосил қилган ҳолда эсда қолдиришдан иборат хотира жараёни. Мантиқий эсда қолдириш эсда қолдиришнинг энг тежамли ҳамда маҳсулдор туридир.
Эсда қолдириш тезлиги-шахснинг муайян материални идрок қилиш билан эсда қолдириш ўртасидаги вақт бирлиги билан белгиланадиган яккаҳол (индивидуал) хотира хусусияти. Эсда қолдириш тезлиги шахснинг қизиқишига, қобилиятига ва истеъдодига, билим даражасига, ёшига ва бошқа унинг яккаҳол, бетакрор хусусиятларига боғлиқ.
Тезкор (оператив. лат. operativ-тезкор) хотира инсон томонидан бевосита амалга ошириладиган кўз ҳаракатлари, ақлий ҳаракатлар учун хизмат қилувчи хотира жараёнидан иборатдир. Масалан, мамавзутик амални бажаришга киришар эканмиз биз уни бўлакларга ажратиб бажаришга киришамиз; оралиқ натижаларини эсимизда сақлаб турамиз: фаолиятимиз ниҳоясига яқинлашган сари айрим материаллар эсдан чиқа бошлайди. Бундай ҳолатни матнни ўқишда, уни кўчириб ёзишда, мураккаброқ ақлий меҳнатни амалга оширишда кузатиш мумкин. Мазкур кўз тез илғовчи бирликларнинг(бўлакларнинг) ҳажми ёки бу фаолиятни муваффақиятли якунланиши учун таъсир қилади. Хотиранинг кўз тез илғовчи бирликларининг вужудга келишида мана шу қисмларнинг аҳамияти каттадир.
Қисқа муддатли хотира-бир марта, шунингдек, қисқа вақт оралиғида идрок қилиш ҳамда шу кездаёқ қайта тиклашдан иборат бўлиб, қисқа муддатли эсда олиб қолиш билан тавсифланади. Ахборатнинг сақланиши 30 секундгача бўлиши мумкин.
Узоқ муддатли хотира- кўп марталаб такрорлаш ва қайта тиклашлар орқали узоқ вақт, муддат эсда олиб қолишга мўлжалланган хотира тури.



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish