Экспериментал психология ва практикум


Мавзу Қисқа муддатни хотирани хажми



Download 3,65 Mb.
bet36/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

4. Мавзу Қисқа муддатни хотирани хажми.

  1. инсоннинг билиш жараёнларидан биридир. Алоҳида психик жараён бўлиш билан бир қаторда хотира бошқа барча психик жараёнлар учун ҳам зарур ҳисобланади. Хотира инсон ҳаётида жуда катта ўринни эгаллайди. Чунки хотирасиз инсон ҳеч қандай ўтмиш тажрибага эга бўла олмайди, билимларни ўзлаштира олмайди.

Хотирада бир неча жараёнлар фарқланади. Булар-есда олиб қолиш, эсда сақлаш; қайта эсга тушириш ва унутиш. Бу жараёнлар бир-бири билан узвий боғланган бўлиб, эсда сақлаш қандай қилиб эсда олиб қолинганлигига; тез ва пухта эсга тушуриш қанчалик хотирада мустахкам сақланишга боғлиқ бўлади.
Инсоннинг ўз олдига қўядиган мақсадига қараб, иҳтиёрий ва иҳтиёрсиз хотира фарқланади. Эсда сақлаш муддатига кўра хотиранинг узоқ муддатли, қисқа муддатли ва оператив хотира турлари мавжуд. Булардан ташқари яна ҳаракат хотираси, сўз-мантиқли хотира, образли хотира ва эмотсионал хотира турларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Хотира томонлари, унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш учун бир қанча методикалар ишлаб чиқилган. Шулардан баъзилари билан танишиб чиқамиз. Майли тести ёрдамида кўриш ва эшитиш хотирасини ўрганиш.
Р. Мейли тести 1961 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, кўриш ва эшитиш хотирасини ўрганишда фойдаланилади. Тадқиқот икки босқичда ўтказилади.
Биринчи босқичда расмда тасвирланган предметларни хотирада олиб қолиш ва кўриш хотираси ўрганилади. Иккинчи босқичда тадқиқотчи ўқиб берган сўзларни – предметларнинг номларини эшитиб эсда олиб қолиш қобилиятли ўрганилади. Бу тадқиқот босқичлари бир вақтда ўтказилмайди. Шу сабабли хотиранинг ўрганилаётган хусусиятларини яхшилаб таҳлил қилиш учун имкон яратилади.
Тажрибани ўтказиш учун турли предметлар тасвирланган 60 та расм икки серияда ва 60 та сўзлар тўплами-2 қаторда зарур бўлади. Кўриш хотираси ўрганилаётганда қуйидаги кўрсатма берилади: «Ҳозир мен сизга турли предметлар тасвирланган расмларни кўрсатаман, сиз уларнинг номини исталган тартибда айтасизлар».
Расмларнинг ҳар бири 2 сония давомида катилади. 10 сониялик танаффусдан сўнг синалувчи предметларни айтади. Экспреминтататор тўғри айтилган предметларни ҳам, расмда мавжуд бўлмаган предметларнинг номини ҳам ёзиб боради.
Расмларнинг 2-серияси бошқа куни, сўзлар қатори бўйича тажрибалар ҳам бошқа вақтда ўтказилади.
Ешитиш хотирасини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ҳам шу тарзда ўтказилади. Синалувчига қуйидагича кўрсатма берилади: «Ҳозир сизга сўзлар қаторини ўқиб бераман, сиз эшитиб бўлгач, уларни исталган тартибда айтиб берасиз».
Тадқиқотчи тадқиқот қарорига синалувчи айтган барча сўзларни, такрор айтилгант ҳамда мавжуд бўлмаган сўзларни ёзиб боради. Олинган натижалар фоизларда миқдорий ўлчаш орқали таҳлил қилиниши мумкин.
Пиктограмма методи. Бевосита эсда олиб қолиш хусусиятларини пиктограмма, яъни расмли ассотсиатсиялар методи орқали ҳам ўрганиш мумкин. Пиктограмма экспремитал-психологик тадқиқот усули сифатида биринчи марта Л.В. Занков (1935) томонидан қўлланилган, синалувчи аниқ сўзни расмдаги тасвир орқали эслаб қолиш керак. Синалувчи сўз ва тасвир ўртасидаги алоқани ўйлаб топиши керак, бу эса кейинчалик сўзни қайта эсга туширишга имкон беради.
Расм ва сўз ўртаидаги ассотсиатив алоқани шакллантириш жараёнида инсон шундай мазмуни алоқаларни танлайдики, унинг фикрича, бу расмлар сўзни эслаб қолиш учун яроқли бўлади. Шунинг учун ҳам бу методика орқали тадқиқот ўтказиш фақатгина ассотсиатив, бавосита хотира хусусияларинигина эмас фикрлаш фаолияти характери, тушунчали тафаккурнинг ривожланиши даражаи ҳақида ҳам билиш имконини беради.
Бунда синалувчи бирор сўз ёки тушунчани аниқ эсда олиб қолиш учун ўзи истаганча расм ёки бирор схема чизиши керак бўлади. Чизилган расм ёки схемага қараб туриб, текширилувчи сўз ёки тушунчани эсга тушириш зарур. Бунда айрим сўз ёки ҳарфларни ёзиш рухсат этилмайди.
Ушбу тажрибани ўтказиш учун олдиндн варақ ҳамда қалам тайёрлаб қўйилади. Синалувчига бериладиган катма ва тушунарли бўлиши лозим. Унинг мазмуни қуйидаги иборат:
«Ҳозир мен сизларга сўзларни ўқиб эшиттираман, сиз эа уларни яхши эсда олиб қолиш учун расм чизиб олишингиз керак бўлади. Бунда расм чизиш тезлиги ва унинг сифати ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Энг муҳим, расмга қараб туриб, қандай сўз айтилганини эсга туширишдир».
Ўтказилган тадқиқот асосида, методикани ўтказиш давомида тадқиқот қарори тузилади. Ушбу методика ёрдамида ассотсиатив жараёнлар хусусиятлари, сўзнинг аниқ ёки мавҳум мазмуни ўртасида алоқа ўрната олиш қобилиятини аниқлаш мумкин.
Хотира, эсда олиб қолиш хусусиятларини» Умумий психологиядан практикумда берилган бошқа методикалар ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин.
Инсон билиш фаолияти таркибига акс эттиришнинг олий шакли бўлган тафаккур жараёни ҳам киради. Маълумки, билишнинг икки йўли мавжуд бўлиб, улар бевосита ва бавосита билиш йўлларидир. Тафаккур-ташқи дунёни бавосита ва умумлашган ҳолда акс эттириш жараёнидир. Ҳиссий билиш имконияти мавжуд бўлмаганда биз тафаккурга мурожаат қиламиз, яъни бу қи дунёни таҳлил қилиш, синтез, таққослаш, умумлаштириш, мавҳумлаштириш усуллари орқали била оламиз.



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish