1-тоифали муҳандис тупроқшуноснинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
мелиоратив тизим гидрогеологлари билан биргаликда 1:25 000 масштабдаги худуд хариталарини чизиш, бўяш, шўрланиш даражасини хисоблаш ва фермерлар кесимида ажратиш ишларига жавоб беради;
тупрок шўрланиши бўйича маълумотларни йиғади ва сабабларини аниқлайди;
ГИС дастурига маълумотлар киритиб боради;
Бухоро, Вобкент, Қоракўл, Пешку, Жондор ва Шофиркон туманларида суғориладиган майдонларни рекогноцирофка қилиш (кўз билан чамалаш) натижаларини таҳлил қилиб бориш ҳамда маълумотлар юритади;
Бухоро, Вобкент, Қоракўл, Пешку, Жондор ва Шофиркон туманларида суғориладиган майдонларини тупроқ шўрланиш даражаси бўйича тузилган хариталарни тўғрилигини аниқлайди;
кузги-қишки тадбирлари даврида шўр ювиладиган майдонлар тўғрисидаги кунлик маълумотларни юритади;
бўлимдаги барча бажариладиган ишларни кўп йиллик мониторингини олиб боради.
1-тоифали муҳандис гидротехникнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Когон, Ромитан ва Қоровулбозор туманларида суғориладиган майдонларни рекогноцирофка қилиш (кўз билан чамалаш) натижаларини таҳлил қилиб бориш ҳамда маълумотлар юритади;
- Когон, Ромитан ва Қоровулбозор туманларида суғориладиган майдонларини тупроқ шўрланиш даражаси бўйича тузилган хариталарни тўғрилигини аниқлаш;
- суғориладиган майдонларда ўтказилган рекогноцировка асосида аниқланган шўр парчаларини йўқотиш бўйича, чуқур юмшатгич ўтказиш ва қилинган ишлар бўйича кунлик маълумотлар юритиш;
- тупроқ шўрланиши бўйича фермерлар кесимидаги маълумотларни мелиоратив тизим ходимлари билан биргаликда ишлаб компьютерга киритиш;
- бўлимдаги барча бажариладиган ишларни кўп йиллик мониторингини олиб бориш.
Ахборот технологиялари ва янги ускуналарни тадбиқ этиш бўлими бошлиғининг вазифалари қўйидагилардан иборат:
Бўлим бошлиғининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- экспедиция Низомига асосан бўлим фаолиятини юритишда экспедиция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари томонидан бериладиган буйруқ ва топшириқларни бажаришга масъулдир;
- геоахборот тизими дастурида суғориладиган ерларнинг шўрланиши, ер ости сизот сувлари сатҳи ва минераллик даражаси буйича мелиоратив кадастр маълумотлар базасини яратиш ва хариталарини тайёрлашда тегишли бўлимлардан маълумотларни олишни ташкил қилиш;
- GPS асбоби ёрдамида мелиоратив объектларни жойлашган ўрни координаталарини аниқлашни ташкил этиш ва геоахборот тизими дастурига киритиш ва уларга ўзгартишлар киритилишини назорати;
- мелиоратив назорат ишларида ахборот технологиялари ва янги ускуналарни тадбиқ қилишни амалга ошириш ва назорати;
- техник ходимларни сўнги русумдаги асбоб ва ускуналардан фойдаланиши юзасидан назорат олиб боради;
Do'stlaringiz bilan baham: |