ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES
VOLUME 2 | ISSUE 9 | 2021
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-9-728-735
Academic Research, Uzbekistan 734 www.ares.uz
этади[13].
Яна бир табиат иъноми бўлган Фозилмон ота зиѐратгоҳидаги булоқ
сувининг минг дардга даъво ҳаѐтбахш тирик сувларидан бир неча асрлар
давомида кўплаб одамлар шифо топиб келмоқда. Респандентларнинг
айтишича, ушбу маскан XIII асрда яшаб ўтган, ўз даврининг машҳур диний
уламоларидан бири Сайид Фозилмон Деҳлавий номи билан боғлиқ. У киши
оламдан ўтгач шу зиѐратгоҳ атрофига дафн қилинади, унинг шогирдлари ва
муридлари қабр устига мақбара бунѐд қилишади. Ривоятларга қараганда
мақбара барпо этилганидан юз йил ўтиб, табий офат яъни сел натижасида
Фозилмон ота мақбарасига зиѐн етиб, лойқа остида қолади. 1805 йилда диний
уламо, ўзбек мумтоз адабиѐтининг вакили шоир Хўжамназар Ҳувайдо ўғли
Холмуҳаммад Эшон ибн Ҳувайдо томонидан қабр ўрни аниқланиб, мақбара
қайта тикланади.
Маҳаллий аҳоли ушбу зиѐратгоҳга турли мақсадларда келадилар.
Ҳудудда қадимдан мавжуд бўлган шифобахш булоқ суви барча фаслларда бир
хил чиқиб туради. Ушбу сувдан турли яралар, ички касалликларга шифо
бўлган. Мазкур зиѐратгоҳнинг ҳозирги ҳолатига келиши яъни йирик таъмир ва
ўзгартиришлар 1981 йилда киритилиб, Фозилмон ота рамзий қабрига монумент
барпо этилган. Яна мақбара атрофида йирик ислом уламоларидан бири Саид
Фазлиддин Деҳлавий ҳазратлари ҳам дафн этилган ва қабр атрофи обод
қилинган[14].
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Фарғона водийси, хусусан
Андижон вилояти ўзининг серунум тупроғи, бой маданий мероси, миллий
бирлиги ва ўзига хос этник турфахиллиги билан ажралиб туради. Андижон
вилояти мавжуд булоқларнинг менерал таркиби ва шифобахш хусусиятлари
билан ҳам фарқланади. Булоқлар асосан зиѐрат масканлари худудида
жойлашган бўлиб асосан махаллий ва хорижий ташриф буюрувчилар
томонидан эъзозланади, туристлар томонидан мавсумий ташрифлар йил
давомида амалга оширилади. Маҳаллий аҳолининг шифобахш булоқлар билан
боғлиқ ривоятлардаги маҳаллий этник халқнинг сувга бўлган эҳтиѐжи ҳамда
қадимдан аҳолининг деҳқончилик маданияти, ўтроқ турмуш маданияти
шаклланиб борганлигидан далолат беради. Ўз навбатида ислом дини кириб
келмасидан олдин сув билан боғлиқ махаллий култлар сувнинг муқаддас
манбалардан бири эканлигини таъкидлайди. Шунингдек, булоқларнинг
беморларни турли хил касалликлардан холос эта олиш хусусияти тўғрисида
ривоят ва афсоналар маҳаллий аҳоли орасида кенг тарқалган.
Жадаллашиб
бораѐтган глобаллашув жараѐни ғарб ва шарқ
сивилизациялари уйғунлашуви ҳалқларнинг миллий ўзлигини англаши ва локал
анъанавий маданиятларини сақлаб қолишга бўлган интилишни тобора долзарб
Do'stlaringiz bilan baham: |