6-mavzu. ПОПУЛЯЦИЯ TUSHUNCHASI
Режа:
Турнинг популяцион тузилмаси.
Популяциянинг динамикаси.
Популяциянинг гомеостази.
Популяцялар.
Организмларнинг тузилиши ва хусусиятларини билиш бизнинг теварак-атрофимиздаги табиатда содир бўладиган жараёнларни тушуниш учун жуда фойдалидир. Бироқ бу билимлар биологик турларнинг ўзгариши қай тарзда ва қандай содир бўлади, нима учун баъзи ўсимлик ва хайвонлар камайиб кетади, бошқаларри эса кўпаяди, инсоннинг хўжалик фаолияти атроф-муҳитга қандай таъсир кўрсатади каби саволларга жавоб бериш учун етарли эмас.
Бу саволларга жавоб бериш учун фақат айрим организмлар эмас, балки улар гуруъларининг хусусиятлари хақида яна кенгроқ билимларга эътиёж сезилади.
Табиатда турлар, одатда, бир-бирларидан маълум тарзда ъимояланган популяциялар тўпламидан иборатдир. Экологик нуқтаи назардан популяция тирик организмлар ҳар қандай туркумининг асосий элементи тарзида қаралади. Популяция қатор белгиларига кўра характерланади.
Хайвон ва ўсимликлар турли турларининг барқарор мавжуд бўлиши маълум экологик шарт-шароитлар ва ресурсларни талаб этади. Организмлар бир жойдан бошқасига кўчганда у ердаги шарт-шароитлар ва ресурлар бошқача бўлиши ва хатто уларга мувофиқ келмаслиги хам мумкин. Айрим омиллар бир текс ўзгариши (масалан, жанубдан шимолга силжиганда ҳарорат), эътимол ўзгармаслиги (масалан, ҳаводаги карбонат ангидирид гази миқдори) ёки кескин ўзгариши (масалан, тупроқ тузилиши ва таркиби) мумкин.
Буларнинг барчаси турлар учун мос келадиган яшаш жойи фазода гўё алоъида "оролча"лар тарзида шаклланади. Турлар бу оролчаларни ўз популяциялари билан қоплаб олади. Бинобарин, биологик турлар популияциялар кўринишида мавжуд бўлади.
Биология фанида ҳар қандай индвидлар йиғиндиси популяция (лотинча "populus" халқ сўзидан келиб чиққан) деб тушинилади. Экологик нуқтаи назардан эса, маълум яшаш жойида ўз мавжудлигини чекланмаган узоқ муддат давомида таъминлай олиш ва эркин чатишиш қобилиятига эга бўлган турнинг индивидлари гуруъига популяция дейилади. Демак, популяция гуруъга бирлашган индивидлар ёки организмлар бўлиб, улар бир-бирлари, шунингдек, ўзлари яшайдиган муҳит билан доимо алоқада бўладилар. Гуруъ-гуруъ бўлиб яшаш тарзи популяция учун ўзига хос хусусиятлар келтириб чиқаради.
Популяциянинг мухим хусусияти ўз-ўзидан кўпайишидир. Популяциялар гарчанд фазовий ажралган бўлишса-да, маълум яшаш жойида узоқ муддат ҳаёт кечириш қобилиятига эга. Популяцянинг асосий хусусиятларидан бири унинг ирсий жихатдан бирлигидир.
Улар бир тур индивидлари гуруъи тарзда фазо ва вақтда барқарор ъисобланади.
Популяциялар алоъида ажралган ъолда яшамайдилар. Бир тур популяциялари бошқалари билан ўзаро таъсирлашади, яъни улар билан биотик туркумлар-яхлит тизмларни ъосил қилади. Ҳар бир туркумда қандайдир популяция мухим ролъ ўйнайди. У маълум экологик ниша ташкил этади ва бошқа турларнинг популяциялари билан хамкорликда унинг барқарор ҳаётий фаолиятини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |