«Варданзи» Навоий вилояти ҳокимлигининг 21.04.97 й.даги К-113-сонли карорига мувофик тузил-ган (Собиқ қўрикхона мақомига эга бўлган ҳудуд), майдони 320 га ни ташкил қилади.
«Мингбулок» табиат ёдгорлиги Наманган вилояти хокимлигининг 28.12.91 йилдаги 164/14-сонли қарорига мувофик тузилган, майдони 1000 га ни ташкил қилади.
«Чуст» табиат ёдгорлиги Ўрта Осиё ўсимлик ва ҳимоялаш ИТИ ташаббуси билан Наманган вилояти ҳокимлигининг 19.08.90 йилдаги 65/5-сонли қарорига, (шунингдек, Наманган вилояти Чуст тумани Ҳалк депутатлари кенгашининг 1990 й. 30 августдаги П-5/12-сонли карорига) мувофик ту-зилган, майдони 1000 га ни ташкил килади.
«Ёзёвон» табиат ёдгорлиги Фаргона вилояти ҳокимлигининг 23.05.94 йилдаги 164-сонли қарорига мувофиқ тузилган, майдони 1842 га ни ташкил қилади.
«Марказий Фарғона» табиат ёдгорлиги Фарғона вилояти Халқ депутатлари кенгаши Охунбобоев ту-мани ижроия кўмитасининг 1986 йил 2 августдаги қарорига мувофик «Солижонобод» хўжалиги ерларида тузилган, майдони 142,5 га ни ташкил қилади.
«Янгибозор» табиат ёдгорлиги Хоразм вилоя-ти Янгибозор тумани ҳокимлигининг (10.05.03 йил-даги 738-сонли, 4.02.04 йилдаги 819-сонли, 7.08.04 йилдаги 853-сонли, 17-04.04 йилдаги 1155-сонли) қарорларига мувофик тузилган. Майдони ўзгариб турган ва тегишли равишда 136 га, 113,2 га, 120 га, 121 га ни ташкил қилган, ҳозирги пайтда 490,3 га.
«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар» бўлими томонидан «Ўсимлик оламини муҳофаза қилиш» бўлими билан биргаликда 100 ёш ва ундан катта дарахтларни ҳисобга олиш ва уларга «Давлат таби-ат ёдгорлиги» мақомини бериш учун вилоят табиат-ни муҳофаза қилиш қўмиталаридан келган ахборотни жамлаш ва умумлаштириш бўйича ишлар амалга оширилди. Мазкур маълумотлар асосида умумлаштирилган жадвал тузилди ва барча дарахтлар ҳисобга олинди. Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа ҳовузлар, дарёлар ва магистраль каналлар, шунингдек истеъмол ва маиший сув таъминоти, доривор ва маданий-соғломлаштириш сув манбалари ҳақидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04 92 й.даги 174-сонли карори би-лан тасдиқланган. Кейинчалик Ўзбекистон Республи-каси Вазирлар Маҳкамасининг қатор карорлари билан «Чирчиқ, Охангарон, Сурхондарё, Чимён-Оввал ер ости чучук сувлари манбаларининг шаклланиш зоналарига алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар макомини бериш тўғрисида»ги, «Зарафшон дарёси замонавий водийси, Ош-Аравон, Норин, Китоб-Шаҳрисабз ер ости чучук сувлари манбаларининг шаклланиш зоналарига алохида муҳофаза этилади-ган табиий худудлар макомини бериш тўгрисида»ги, шунингдек, Қашқадарё вилоятидаги Қашқадарё; Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги Чирчиқ; Сурхон-дарё вилоятидаги Сурхондарё; Самарканд, Навоий ва Бухоро вилоятидаги Зарафшон; Андижон ва Наман-ган вилоятидаги Қорадарё; Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги Амударё; Андижон, Наманган, Сирдарё, Тошкент ва Фаргона вилоятларидаги Сирдарё дарёлари сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳил бўйи полосасини белгилаш ҳакидаги низомлар тасдикланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |