Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси


Чучук сувнинг етишмаслик сабаблари



Download 9,63 Mb.
bet55/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Чучук сувнинг етишмаслик сабаблари:
1. Хўжалик тармоқлари ва аҳолини тез ўсиши туфайли сув ресурслари кўп сарф бўлади;
2. Дарёнинг сув йиғадиган ҳавзаларида ўсимликларни қирқиш, ерларни ҳайдаш, ботқоқликларни қуритиш ва бошқалар сабабли сув тўпланишининг қисқариши;
3. Чучук сув ресурсларини саноат, маиший-коммунал, қишлоқ хўжалиги ва бошқа чиқинди, оқава сувлар билан ифлосланиши.
Сув ресурсларини ифлослантирувчи асосий манбалари ва сабаблари. Сув ресурсларини ифлосланиши деганда биз ҳар хил органик, ноорганик, механик, бактериологик ва бошқа моддалар тўпланиб қолиб, унинг физик хоссалари (ранги, тиниқлиги, ҳиди, мазаси) ва кимёвий таркибининг (реакцияси ўзгаради, органик ва минеарал қўшимчалар ортиб, заҳарли бирикмалар пайдо бўлиши) ўзгаришини, сувнинг юзасида ҳар хил моддалар сузиб, тагига чўкаверишиии, сувнинг таркибида кислороднинг камайиб кетиши, бактериялар кўпайиши, юқумли касалликлар бактерияларини пайдо бўлишини тушунамиз. Сувнинг ифлословчи манбалар орасида энг муҳим ўринни саноат ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган ва маиший коммунал хўжаликдан чиққан оқова сувлар эгаллайди.
Саноат ва маиший-коммунал хўжалик корхоналаридан, даволаш-соғломлаштириш ва бошқа ташкилотлардан чиқадиган ифлос оқава сувлар; ювувчи синтетик моддалар; рудали ва рудасиз қазилма бойликларининг қазиб олинишидаги чиқиндилар; шахталарда, конларда, нефт корхоналарида ишлатилган ва улардан чиққан ифлос сувлар; ёғоч тайёрлаш, уни қайта ишлаш ва сувда оқизишда, ташишда ҳосил бўлган чиқиндилар; чорвачилик фермерлари ва мажмуаларидан оқиб чиқадиган ифлос сувлар; зиғир ва бошка техник экинларни бирламчи ишлов беришдан чиққан чиқиндилар; экинларни суғориш натижасида вужудга келган оқава - ташландиқ ва зовур сувлари; ҳар хил минерал ва органик ўғитлар ҳамда экинлар зараркунандаларига сепилган заҳарли химикатлар ишлатилган далаларидан оқиб чиқадиган сувлар; шаҳар, ишчи шаҳарчалари ва қишлоқ ҳудудидан оқиб чиқадиган (ёғин сувлари) сувлар; электр станциясидан чиққан иссиқ сувлар; радиоактив ифлосланиш ва бошқалар. Саноат чиқинди сувларида тирик организмлар учун хавфли бўлган ҳар хил кислоталар, феноллар, водород сульфати, аммияк, мис, рух, симоб, ционид, мишьяк, хром ва бошқа заҳарли моддалар, ёғ, нефт маҳсулотлари, ҳар хил биоген моддалар мавжуд бўлиб, улар саноат корхоналарида ишлатилган оқава сувлар билан бирга дарё, кўл ва сув омборларига бориб қўшилади.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish