Атмосфера ҳолатининг ўзгариши: - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарор-ликни асраб қолиш бугунги кунда дунё ҳамжамиятининг эътиборидаги масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.
- Атмосферани ифлосланиши табиий ва антропоген манбалар ҳисобига бўлади.
- А). Табиий омилларга - тоғ жинсларининг емирилиши, зилзила оқибати, вулқонлар фаолияти (вулқонларнинг отилиши), тупроқнинг емирилиши, ўрмонларга ўт кети-ши каби ҳодисалар киради;
- Б). Антропоген омилларга – саноат корхоналари фаолия-тидан ҳосил бўладиган газ чиқиндилари ва шунингдек автомобиль, темир йўл, сув транспортлари томонидан турли ёқилғиланинг ишлатилиши зарарли моддалар-нинг ҳавога кўтарилиши ва бошқа шу каби ҳодисалар киради.
- Атмосфера ҳавосининг ифлосланишини камайти-ришга йўналтирилган тадбирлардан бири автомо-биллар дви-гателларининг ишлатилган газлари токсиклилиги ва тутун миқдорини давлат назорати-дан ўтказиш ҳисобла-нади. Республикаларда авто-транспорт техникаларини муқобил ёқилғи турлари-га ўтказиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Ҳо-зирги вақтда автотраспорт воситаларини сиқилган табиий газ ва суюлтирилган нефть газига ўтказиш муваффақиятли амалга оширилмоқда.
- Атмосферанинг газ ва иссиқлик айланишига ўрмон ёниши ва кесилиши, ернинг ҳайдалиши, янги сув омборларини қурилиши, сув оқимининг ўзгариши, ботқоқликнинг қуриши жиддий таъсир кўрсатади.
Саноат муассасалари, ТЭЦ, автотранспортлар катта миқдорда органик ёнилғини ёқадилар, бу эса қуйидаги ҳолатларга олиб келади: - Саноат муассасалари, ТЭЦ, автотранспортлар катта миқдорда органик ёнилғини ёқадилар, бу эса қуйидаги ҳолатларга олиб келади:
- - атмосферада диоксид углеродни таркибини ошишига. Бу жараён иссиқлик эффекти нати-жасида ҳавонинг исишини келтириб чиқаради.
- - ер шарининг иссиқлик ҳолатига таъсир қилув-чи ва атмосферага тушаётган фреонлар, фторли, бромли ва хлорли бирикмалар озон қатламининг бузилишига.
-
- Иқлимнинг ўзгаришига таъсир қилувчи бошқа омилларга қуйидагилар киради:
- атмосфера ва океан орасидаги намлик ва иссиқлик алмашинувининг бузилишига олиб келувчи океаннинг нефть маҳсулотлари билан ифлосланиши;
- ёғингарчилик келтириб чиқариш мақсадида булутларга таъсир кўрсатиши;
- атмосферага сув буғларининг чиқиши;
- суғориш тизимининг таъсири, буғланишнинг ортиши.
- Саноат марказлари ёки йирик шаҳарлар устида «смог» деб аталувчи ифлосланган ҳаво қатлами юзага келади. Уни шартли равишда уч қатламга бўлиш мумкин:
- қуйи – бу уйлар орасидаги қатлам,
- ўрта - 20-30 метр баландликдаги қатлам,
- юқори – асосан саноат корхоналаридан чиқаётган тутун ва чиқиндилардан озиқланаётган 50-100 метр баландликдаги қатлам.
- Атмосферага транспортлардан чиқаётган углево-дород газлари ва азот оксиди аралашмаларига қу-ёш радиациясининг таъсири инсонлар саломатли-ги учун катта ҳавф туғдирадиган фотосмог (фото-оксидантлар)ни юзага келтиради.
- Ҳозирги пайтда кўп саноат зоналарида кислород етишмовчилиги кузатилмоқда. Бундай ҳолларда фотосинтез натижасида ўсимликлар, саноат, тран-спорт, одамлар, ҳайвонлар истеъмол қилаётган кислороддан кам миқдорда кислород ажралиб чи-қади, бу эса шу ҳолларда фотосинтез оқибатида кислородни одамлар, ҳайвонлар ўсимликлар са-ноат истеъмол қилиш миқдоридан кам чиқариб бе-раяпти. Бу ҳолат аҳоли орасида ўпка ва юрак - то-мир касалликларини келтириб чиқаради.
- Ер усти, ҳаво, сув транспортида қувватли восита-ларнинг пайдо бўлиши инсонларнинг доимо юқори даражадаги шовқинлар остида бўлишига олиб ке-лади. Шаҳарнинг умумий шовқин даражасида тран-спортнинг солиштирма оғирлиги 60-80 % ни ташкил қилади.
- Юқори даражадаги ҳарорат, шовқин, чанг, радиа-ция, электромагнит майдон буларнинг ҳаммаси ат-мосфера ҳавосининг ифлосланишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |