Экологик қонун талабларни бузганлик учун юридик жавобгарлик Режа



Download 76,64 Kb.
bet2/2
Sana09.07.2022
Hajmi76,64 Kb.
#761686
1   2
Bog'liq
4-мавзу тақдимот

маъмурий жавобгарлик, жумладан, табиий ресурслардан фойдаланиш талаб ва қоидаларини бузганликлари учун ҳам, башарти бу ҳуқуқбузарликлар ўз хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка сабаб бўлмаган тақдирда, амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг VIII бобида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлиб 65-96 моддаларни қамраб олади.
Экологик маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар
  • Маъмурий судлар
  • Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари
  • Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси органлари
  • Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг органлари 
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси 
  • Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари
  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси органлари
  • Давлат санитария назорати органлари
  • Давлат ёнғин назорати органлари

Маъмурий жазонинг турлари
1) жарима;
2) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
3) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;
4) муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;
5) маъмурий қамоққа олиш.
6) чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш.
Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик экология соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган иқтисодий, мулкий, экологик зарар учун қўлланилади. Ушбу жавобгарлик турига тортишдан мақсад экологик қонун талабларини бузганлик оқибатида етказилган зарарни ўз вақтида қоплашдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида табиий объектларга ва атроф табиий муҳитга зарар етказиш билан боғлиқ ижтимоий хавфли ва ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибатида табиат объектларига жиддий зиён етказиш, уларни қайтариб бўлмас тарзда нобуд бўлишига йўл қўйиш, ўсимликлар касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш, ҳамда зоотехника талабларини белгиланган тартибда бажармаслик, сув ва сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини бузиш, ер, ер ости бойликларидан оқилона фойдаланмаслик билан боғлиқ жиноятларни содир этиш оқибатида юзага келади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг IV бўлими «Экология соҳасидаги жиноятлар», деб номланиб, ХIV-боби «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар»нинг турлари деб кўрсатилиб 193-204 моддаларни ўз ичига олади. Мазкур кодекснинг юқорида кўрсатилган моддаларида экологик жиноятларнинг барчасини хусусиятлари инобатга олиниб, тегишли жазо чоралари қўлланилган.
Жиноят Кодексининг 193-моддаси “Экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш”, 194-моддаси “Атроф табиий муҳитнинг ифлосганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан яшириш ёки бузиб кўрсатиш”, 195-моддаси “Атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини бартараф қилиш чораларини кўрмаслик”, 196-моддаси “Атроф табиий муҳитни ифлослантириш”, 197-моддаси “Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш”, 1971-моддаси “Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик”, 198-моддаси “Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобул қилиш”, 199-моддаси “Ўсимлик касалликлари ёки зараркунандалари билан кураш талабларини бузиш”, 200-моддаси “Ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш”, 201-моддаси “Зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш”, 202-моддаси “Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш”, 203-моддаси “Сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш”, 204-моддаси “Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг тартибини бузиш” каби жиноий ҳуқуқбузарлик турларига бағишланган.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН
РАХМАТ!
Download 76,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish