Экологик экспертиза тўғрисида



Download 71,5 Kb.
bet1/7
Sana02.03.2022
Hajmi71,5 Kb.
#477981
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Экологик экпертиза250500




Ўзбекистон Республикасининг
ҚОНУНИ


Экологик экспертиза тўғрисида


(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 144-модда)




1-модда. Экологик экспертиза тушунчаси


Экологик экспертиза деганда режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш ҳамда экологик экспертиза объектини рўёбга чиқариш мумкинлигини аниқлаш тушунилади.


2-модда. Экологик экспертиза тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Экологик экспертиза тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.


Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг экологик экспертиза тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Экологик экспертиза мақсадлари

Экологик экспертиза қуйидаги мақсадларда ўтказилади:


мўлжалланаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинишидан олдинги босқичларда бундай фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш;
режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолият атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса ёки шундай таъсир кўрсатаётган бўлса, бундай фаолиятнинг экологик хавфлилик даражасини аниқлаш;
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган тадбирларнинг етарлилиги ва асослилигини аниқлаш.


4-модда. Экологик экспертиза турлари

Экологик экспертиза давлат ва жамоат экологик экспертизаси, шунингдек экологик аудит тарзида амалга оширилади.




5-модда. Экологик экспертизанинг асосий принциплари

Экологик экспертизанинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:


қонунийлик;
холислик;
асослилик;
экологик хавфсизлик талабларини ҳисобга олишнинг мажбурийлиги;
ҳар қандай режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг эҳтимол тутилган экологик хавфлилик презумпцияси;
хўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг атроф табиий муҳитга ва фуқаролар соғлиғига таъсирини баҳолашнинг комплекслилиги.



Download 71,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish