24-модда. Экологик аудит
Экологик аудит – экологик аудиторлар (фирмалар) томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ўтказиладиган, атроф табиий муҳит ҳолатига салбий таъсир кўрсатаётган, ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектларни мустақил экологик экспертиза қилишдир.
Экологик аудит хўжалик ва бошқа хил фаолият объекти мулкдорининг қарорига биноан ўтказилади.
25-модда. Низоларни ҳал қилиш
Экологик экспертизани ташкил этиш ва ўтказишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
26-модда. Экологик экспертиза тўғрисидаги
қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Экологик экспертиза тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикасининг
Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри,
2000 йил 25 май,
N _________.
QONUN, экологик
Do'stlaringiz bilan baham: |