Ехҳт дииҳб скм кузатувчилари билан ўтказиладиган учрашувлар ҳақида маълумот I


ЕХҲТ ДИИҲБ СКМ кузатувчилари билан



Download 23,7 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi23,7 Kb.
#29834
1   2   3
Bog'liq
2 5427327868742928189

ЕХҲТ ДИИҲБ СКМ кузатувчилари билан
ўтказиладиган учрашувлар ҳақида
МАЪЛУМОТ
I. 2019 йил 4 декабрь куни соат 14:45 да 92-Олмалиқ округ сайлов комиссияси биносида (Олмалиқ шаҳри) ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда 92-Олмалиқ округ сайлов комиссияси раиси Хайдаров Абдурашид Жайнакович, комиссия раиси ўринбосари Абдураимов Бахтиёр Каримбоевич, комиссия котиби Хакимов Баходир Бахтиярович, комиссия аъзоси Зангиева Мая Султановна, комиссия аъзоси Мусаев Бобомурод Қосимович, комиссия аъзоси Бўриева Нигора Шермаматовна қатнашдилар.
ЕХҲТ ДИИҲБ томонидан Таня Карпиак, Зерарги Халил ҳамда ассисент Асқарова Феруза Абдуллаевна (Тошкент халқаро Вестминистр университети ўқитувчиси) қатнашдилар.
Учрашувда ОАВ вакиллари иштирок этмади.
Жами иштирокчилар сони 9 нафар.
Тадбирда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, ДИИҲБ кузатувчилари томонидан қуйидаги саволлар берилди:
1. Савол: Биз ташриф буюрган мазкур бино қандай жой?
Жавоб: Мазкур бинода Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 92-Олмалиқ сайлов округи. Мазкур округ Ўзбекистон Республикасида 150 та сайлов округидан биттаси эканлиги тушунтирилди.
2. Савол: Мазкур округ фаолияти нималардан иборат?
Жавоб: Мазкур сайлов округи ҳудудий жихатидан Олмалиқ шаҳар, Оҳангарон шаҳар ҳамда Охангарон туманининг бир қисмидаги сайлов участкаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланиши айтилди.
3. Савол: Сайлов участкаларидаги комиссия аъзолари қандай тартибда тузилган?
Жавоб: Комиссия аъзолари тегишли корхона ва ташкилотлардан, жамоат бирлашмаларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ўрганларининг таклифига асосан шаҳар кенгашида кўриб чиқилган ҳолда 92-Олмалиқ сайлов округига тасдиқлаш борасида тавфсия қилинади.
4. Савол: Округга бириктирилган сайлов участкалари (89 та) бўйича участка сайлов комиссияларининг аъзолари сони қанча?
Жавоб: Жами комиссия аъзолари сони 976 нафар.
5. Савол: Депутатликка номзодлар келиб ахоли билан суҳбатлар ҳамда ўзаро дебатлар ўтказадиларми ва уларга ким бошчилик (модератор) қилиши ва унинг вазифалари нималардан иборат?
Жавоб: Номзодлар ахоли билан тегишли округ комиссиясидан учрашув жойларини белгилаб олиб график асосида учрашувлар ўтказиш ташкил қилинади. Учрашувда сайлов комиссияси томонидан барча партия аъзоларига тенг ҳуқуқларда иштирок этишларини таъминлайди.
6. Савол: Сайлов учун таклифномалар сайловга неча кун қолганда ҳамда қанча вақт ичида тарқатилади?
Жавоб: Сайлов таклифномалари сайловга 10 кун қолганда 1-2 кун ичида сайловчиларга тарқатилади.
7. Савол: Сайловчи агар сайловчилар рўйхатида бўлмаса, ёки рўйхатга олиш даврида чет элда бўлганлиги ҳамда сайлов учун таклифнома олмаганини маълум қилса мазкур сайловчи кимга қай тарзда мурожаат қилади?
Жавоб: Сайловчи яқинда чет элдан келганлиги сабабли фуқаро ўзи яшаш жойидаги тегишли сайлов участкасига бориб қўшимча рўйхатга киритилган ҳолда сайлов бюллетенини олиб сайловда қатнашиши мумкинлиги айтилди.
8. Савол: Округ сайлов комиссияси аъзолари ичида аъзоликдан бош тортиш ҳолатлари бўлганми, агарда аъзоликдан бош тортса унга қандай чоралар кўрилади?
Жавоб: Комиссия аъзолари касаллиги туфайли, ўз хохишига кўра ва комиссия раисининг тақдимномасига асосан аъзоликдан чиқаришлари мумкин. Бугунги кун ҳолатига бизда бундай ҳолатлар кузатилмади.
9. Савол: 92-Олмалиқ ОСК аъзолари тўғрисидаги маълумотни олсак бўладими?
Жавоб: Ҳа бўлади. Комиссия таркиби тўғрисидаги маълумот чоп этиб берилди.
II. Бундан ташқари, учрашув давомида ДИИҲБ кузатувчилари томонидан сайловни ташкил қилиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган масалалар сўралмаган.
ЕХҲТ ДИИҲБ вакилларига ҳеч қандай тарқатма ахборот материаллари тақдим қилинмаган.
Учрашув 45 дақиқа (14:45-15:30) давом этди.
Download 23,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish