Ехҳт дииҳб скм кузатувчилари билан ўтказиладиган учрашувлар ҳақида маълумот I



Download 23,7 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi23,7 Kb.
#29834
  1   2   3
Bog'liq
2 5427327868742928189


ЕХҲТ ДИИҲБ СКМ кузатувчилари билан
ўтказиладиган учрашувлар ҳақида
МАЪЛУМОТ
I. 2019 йил 4 декабрь куни соат 10:10 да 94-Нурафшон округ сайлов комиссияси биносида (Нурафшон шаҳри) ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда 94-Нурафшон округ сайлов комиссияси раиси Турсунбаев Алим Саматович, комиссия раиси ўринбосари Хакимов Толиб Адилович, комиссия аъзоси Каримова Анора Жумадуллаевна қатнашдилар.
ЕХҲТ ДИИҲБ томонидан Таня Карпиак, Зерарги Халил қатнашдилар.
Учрашувда “Машъал” ижтимоий сиёсий газетаси мухбири (аккредитациядан ўтган) Отабек Исроилов иштирок этди.
Жами иштирокчилар сони 7 нафар.
Тадбирда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, ДИИҲБ кузатувчилари томонидан қуйидаги саволлар берилди:

  1. Савол: Сизнингча бу йилги сайловлар қандай ўтади деб ўйлайсиз?

Жавоб: Шаффоф, сайловчилар ўз хохиш иродасини эркин билдиришади.
2. Савол: Аввал ҳам сайловларда иштирк этганмисизлар?
Жавоб: Албатта 2009 йил, 2014 йил ва 2016 йилларда ўтказилган парламент ва президент сайловларида иштирок этганмиз.
3. Савол: Сайловчи участка сайлов комиссияси Низоми билан қандай танишади?
Жавоб: УСК биносига ташриф буюриб ҳамда мобил илова орқали танишиш имконияти бор.
4. Савол: Сайловчилар сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги маълумотни қандай олади?
Жавоб: УСК да ёки мобил илова орқали олиши мумкин.
5. Савол: Сайловчиларнинг рўйхати қачон илинади?
Жавоб: Сайловга 15 кун қолганда сайлов участкасига сайловчилар танишиб чиқиши учун қулай бўлган жойга илинади.
6. Савол: Сайлов куни сайловчи рўйхатдан қолиб кетган бўлса рўйхатга олинадими?
Жавоб: Сайловчилар рўйхатига иловага олинади.
7. Савол: Сайловчи рўйхатдан ўтган жойдаги сайлов участкаси тўғрисидаги маълумотни қаердан олса бўлади?
Жавоб: ОАВ орқали ва мобил илова орқали олиши мумкин.
8. Савол: Сайловчи сайловчилар рўйхатига киритилмаган бўлса ёки кўчиб келган бўлса нима қилади?
Жавоб: Сайловчилар рўйхатига иловага олинади
9. Савол: Сайловчиларга сайловга таклифномалар қачондан тарқатила бошлайди
Жавоб: Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида ўн кун олдин хабардор қилади.
10. Савол: Сайловга сайловчилар келмаса нима қиласизлар?
Жавоб: Бизни халқимиз ўз тақдирига бефарқ эмас. Сайловларда фаол иштирок этади.
11. Савол: Сайловчи бошқа жойга кўчиб кетган бўлса ёки кўчиб келган бўлса сайловда қандай тартибда иштирок этади?
Жавоб: Сайловчи рўйхатдан ўтган сайлов участкасига паспорти билан бориб мурожаат этади ва сайловда иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.
12. Савол: УСК, ОСК аъзолари кимлар томонидан тавсия этилади ва тасдиқланади?
Жавоб: ОСК, УСК ларининг аъзолари ФЎЎБО, корхона, ташкилот ва муассасалардаги йиғилишларда тавсия этилади. Кенгашлар тақдим этади ОСК тасдиқлайди. 94-Нурафшон округ сайлов комиссияси таркибини МСК тасдиқлаган.
13. Савол: УСК, ОСК аъзоларининг сиёсий билимлари борми?
Жавоб: Ҳа улар билан сиёсий билимларини ошириш мақсадида семинар-тренинглар олиб борилган.
14. Савол: Семинар тренинглар кимлар олиб борган?
Жавоб: МСК томонидан ўқитилган модераторлар томонидан олиб борилган.
15. Савол: Семинар-тренинглар ўз вақтида ташкил этилганми?
Жавоб: Ҳа ўз ватида бўлиб ўтган.
16. Савол: Сизларни кимлар тавсия қилган, Сиёсий партиялар тавсия қилганми (94-Нурафшон ОСК)
Жавоб: Бизни сиёсий партиялар тавсия қилмаган.
17. Савол: Депутатликка номзодларнинг сайловолди тарқибот ташвиқот ишлари амалга оширилмоқдами?
Жавоб: Ха бўлиб ўтмоқда.
18. Савол: Номзодларнинг сайловолди тарқибот ташвиқот учрашувлари қачон бўлиб ўтади? Биз ҳам иштирок этсак бўладими?
Жавоб: Ҳа бўлади. Режа асосида бўлса биз сизларни хабардор қиламиз
19.Савол: Дебат йиғилишларида сиёсий партиялар қатнашадими?
Жавоб: Ҳа қатнашади
20. Савол: Битта дебатда неча нафар сайловчилар қатнашади?
Жавоб: Таклиф этилган барча сайловчилар қатнашади.
21. Савол: Дебат учрашувлар қаерда ўтказилади ва дебатларни ташкил қилишга кимлар ёрдам беради?
Жавоб: Фаоллар залларида, паркларда, майдонларда ташкил этилади. Уларни ташкил этишга ОСК ва УСК кўмаклашади.
22. Савол: Дебат учрашувлар графигини кимлар тузади? Сиёсий партиялар тузадими?
Жавоб: Дебатлар графигини ОСК тузади. Сиёсий партиялар билан келишлади.
23. Савол: Сукунат куни қачон? Сайловга 3 кун қолгандами?
Жавоб: Йўқ, сайловга 1 кун қолганда тарғибот ишлари олиб борилмайди.
24. Савол: Номзодлар алоҳида учрашув ва тарғибот ташвиқот ишларини олиб бориши мумкинми?
Жавоб: Ха, мумкин.
25. Савол: Сизнинг 94-Нурафшон округ сайлов комиссияси таркибида неча нафар сайловчилар бор?
Жавоб: 144 869 нафар.
26. Савол: УСК жойлашган манзилларни қандай олсак бўлади?
Жавоб: ОСК хонасидаги сайлов участкалари манзиллари тўғрисидаги маълумот стенди кўрсатилди. МСК сайтидан ҳам олса бўлади.
27. Савол: УСК аъзолари кимлар томонидан тавсия этилади?
Жавоб: Аъзолар ФЎЎБО, корхона, ташкилот ва муассасалардаги йиғилишларда тавсия этилади. Кенгашлар тақдим этади ОСК тасдиқлайди.
28. Савол: УСК сайлов бюллетенлари қачон берилади Хозир бўлса кўрсак бўладими?
Жавоб: Сайлов бюллетенлари УСКга сайловга 3 кун қолганда етказиб берилади. Хозир мавжуд эмас.
29.Савол: Участка сайлов комиссиялари якуний баённомаларни қаерга топширади?
Жавоб Округ сайлов комиссиясига
30. Савол: Топшириш жараёнида иштирок этишимиз мумкинми?
Жавоб: Ҳа албатта.
31. Савол: Сайлов куни сайлов участкасида участка сайлов комиссия аъзоларидан ташқари яна кимлар бўлиши мумкин?
Жавоб: Сиёсий партия кузатувчилари, халқаро кузатувчилар ОАВ вакиллари, ФЎЎБО вакиллари.
32. Савол: ФЎЎБО нинг кузатувчиларининг Ф.И.Ш тўғрисидаги маълумотлар борми?
Жавоб: Йўқ.
33. Савол: Халқаро кузатувчилар келишидан хабарингиз борми?
Жавоб: Марказий сайлов комиссияси халқаро ташкилотларни, чет давлатларнинг сайлов органларини ва вакилларини сайловларни кузатиш учун таклиф этади. Халқаро кузатувчилар келишидан хабарим бор.
34. Савол: ОСК ҳудудида мехмонхоналар борми? Номини, қаерда жойлашганлиги билсак бўладими?
Жавоб: Ҳа ОСК ҳудуди атрофида мехмонхоналар мавжуд.
Савол: 94-Нурафшон ОСК аъзолари тўғрисидаги маълумотни олсак бўладими?
Жавоб: Ҳа бўлади. Комиссия таркиби тўғрисидаги стент расмга олинди.
II. Бундан ташқари, учрашув давомида ДИИҲБ кузатувчиси Таня Карпиак хоним томонидан қуйидаги масалалар билан ҳам қизиқдилар.
Жумладан, Таня Карпиак хоним журналист эканлиги билдирди.
Округ сайлов комиссияси жойлашган бинода “Машъал” ижтимоий-сиёсий газетасининг таҳририяти жойлашганлигини инобатга олиб, “Машъал” газетасининг дизайни, чоп этилишини юқори баҳолади. Таня Карпиак хоним томонидан қуйидаги саволлар берилди.

  1. Савол: Газетанинг тиражи қанча?

Жавоб: 2000 та.
2. Савол: Газетада сайловга оид материалларни ёритаяпсизларми?
Жавоб: Газетаниг 2 саҳифасидаги сайловга доир материаллар кўрсатилди.
3. Савол: Сиёсий партияларнинг материалларнинг бериладими
Жавоб: Ҳа газетанинг 2 ва 3 саҳифалари сиёсий партияларга ажратилган.
Савол: Сиёсий партиялар учун газетада мақола чоп этиш пулликми?
Жавоб: Йўқ бу бепул ажратилган майдон.
Шунингдек, Таня Карпиак хоним газетанинг 50 сонининг 1-бетида Германиялик мутахассис ҳақида берилган мақолани сўради. Информация яхши чиройли берилганини таъкидлади.
Суҳбат якунида газетанинг
Газетага суратимиз чиқса кейинги ҳафтада олиб кетсак бўладими деб сўради.
Учрашув якунида ЕХҲТ ДИИҲБ вакилларига тарқатма ахборот материаллари тақдим қилинди (40 ва 50 сонлари 1 нусхадан меҳмонларга тақдим этилди).
Учрашув 80 дақиқа (10:10-11:30) давом этди.


Download 23,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish