2.5. 1996-2002 йиллари БМТда ўтказилган ислоҳотлар солномаси 1996 йил 17 декабр Бош котиб Кофи Аннан мазкур лавозимда фаолиятини бошлаши муносабати билан сўзлаган нутқида ўз фаолияти давомида амалга оширажак қуйидаги вазифаларни қайд қилиб ўтди:
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янада ихчам, янада рационал ва самарали, аъзо мамлакатларнинг талаб ва эҳтиёжларига янада эътиборлироқ бўлишини, ўз олдига янада реал вазифа ва мажбуриятлар қўйилишини таъминлаш.
1997 йил Январнинг охири Бош котиб БМТ департаментлари, жамғармалари ва дастурларини тўрт гуруҳга бўлди: тинчлик ва ҳавфсизлик, иқтисодий ва ижтимоий масалалар. гуманитар масалалар ва ривожланиш.
1 феврал Бош котиб, мазкур лавозимдаги фаолиятини бошлаганидан сўнг бир ой ўтгач, Давосдаги (Швейцария) Жаҳон иқтисодий форумида бизнес вакилларини қашшоқ давлатлар иқтисодиётига янада кўпроқ сармоя киритиш ва БМТ департаментлари, жамғармалари ва дастурлари билан кенгроқ ҳамкорлик қилишга чақирди.
17 март Бош котиб Бош Ассамблея Раисига йўллаган хатида ўзининг ташкилий ислоҳот дастўрининг "биринчи босқичи" тўғрисида маълумот беради:
уч департаментни Иқтисодий ва ижтимоий масалар бўйича ягона департаментга (ИИМД) бирлаштириш;
Котибиятнинг маъмурий ҳаражатларини бюджетнинг 38 дан 25 фоизигача қисқартириш борасида чора-тадбирлар кўриш;
резидент-координаторнинг БМТ "давлатлар гуруҳи" раҳбари сифатидаги ролини кучайтириш ва бинолар ва хизматлардан умумий фойдаланишга ҳаракат қилиш.
27 июн 1997 йил апрелда Бош котиб томонидан таъсис этилган БМТнинг жамоат ахбороти жабҳасидаги фаолияти йўналишини ўзгартириш бўйича махсус ишчи гуруҳ "Глобал назар, маҳаллий овоз - БМТ учун стратегик коммуникация дастури" (А-АC.198-1997-CРП.1) маърузасини тақдим этди. Маърузада БМТ "баёнотларини" оммага янада ғайрат ва аниқ мақсад билан етказиш мақсадида Жамоат ахбороти департаменти ишининг йўналишини ўзгартириш йўллари ва усулларига оид таклифлар билдирилган.
14 июл Бош котиб "Бирлашган Миллатлар Ташкилотини янгилаш: ислоҳотлар дастури" (А-51-950) маърузасини тақдим этди. Маъруза икки қисмдан иборат. Биринчи қисмида ўтказилажак ислоҳотларнинг асосий йўналишларига оид умумий маълумотлар берилган. Алоҳида эътибор Бош котиб томонидан тузилаётган раҳбарият ва бошқарувнинг янги тизимига қаратилди. Шунингдек, Бош котиб қабул қилган ва БМТга аъзо давлатларга таклиф этаётган ҳар бир сектордаги асосий чора-тадбирлар умумлаштирилган. Маърузанинг иккинчи қисми ислоҳотларнинг умумий пакети ҳамда аниқ амаллар ва таклифларни чуқурроқ мулоҳаза этишга бағишланган.
16 июл Бош котиб Бош Ассамблеяга ўз режасининг "иккинчи босқичи"ни қуйидагича тақдим этди:
секторларни ўз ичига олган гуруҳлар координаторлари, минтақалардаги комиссиялар раҳбарлари ва Бош котибнинг бошқа ўринбосарларидан ташкил топажак етакчи раҳбарлар гуруҳини ташкил этиш;
БМТ Ривожланиш дастурлари, БМТнинг аҳолишунослик бўйича жамғармаси ва БМТ Болалар жамғармасини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ривожланиш масалалари бўйича гуруҳига бирлаштириб, ишининг "умумий чегараларини" белгилаб қўйиш;
БМТнинг жиноятчилик, гиёҳвандлик ва терроризмга қарши курашга йўналтирилган фаолиятини Гиёҳвандликни назорат қилиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш ягона бошқармасига бирлаштириш;
Бош Ассамблеяга айрим департамент ва муассасалар фаолияти доирасидан ташқаридаги ишларга раҳбарликни такомиллаштириш ва назорат қилишни яхшилаш мақсадида Бош котибнинг биринчи ўринбосари лавозимини ташкил этишни таклиф қилиш;
Бош Ассамблеяга 2000 йилда "Минг йиллик Ассамблеясини" чақиришни таклиф этиш;
Гуманитар масалалар бўйича департаментни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси сифатида қайта ташкил этиш.
25 июл Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш (ЭКОСОС) ривожланиш соҳасидаги сиёсатни мувофиқлаштириш борасида бреттон-вуд муассасаларида Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи-директори Мишел Камдессю, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Ренато Ружеро, Жаҳон банки вице-президенти Жан-Франсуа Ришар ҳамда БМТнинг Савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (ЮНКТАД) бош котиби Рубенс Рикуперо иштирокидаги олий даражадаги йиғилишда мулоқотга киришга оид режасини маъқуллади.
15 сентябр БМТнинг Бош қароргоҳи Женевада бўлган Инсон ҳуқуқлари бўйича дастурлари Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари ягона бошқармасига бирлаштирилди; Олий комиссар лавозимига Мери Робинсон тайинланди.
22 сентябр Бош котиб Бош Ассамблеянинг "Ислоҳотлар Ассамблеяси" деб ном олган 52-сессиясида ўз таклифлари билан чиқди.
4 ноябр Бош котиб "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ислоҳоти: чора ва таклифлар" ялпи мажлиси очиқ норасмий кенгашларида баёнот берди. 19 декабр Бош Ассамблея БМТ Бош котибининг ислоҳотлар дастўрини маъқулловчи 52-12 резолюциясини қабул қилди.