Эгамбердиев фармонқул Турсунқулович, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети «Иқтисодиёт»



Download 147,41 Kb.
bet3/9
Sana27.06.2022
Hajmi147,41 Kb.
#708076
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ra-barlik-uslublarining-asoslari

«Бир ўлчамли» бошқарув услублари деб бир омил билан белгиланадиган услуб- ларга айтилади. Бунга, энг аввало, Левин модели киради. У раҳбарлик услубларини учга ажратади: авторитар, демократик ва нейтрал услублар. Улар ҳозирги кунда клас- сик услублар деб ҳам аталади. Кейинроқ ата- маларга ўзгартириш киритишга уринишлар бўлди ва айнан ўша раҳбарлик услублари директив, коллегиал ва либерал услуб деб аталди.
Раҳбарликнинг авторитар (автократик, директив, маъмурий) услуби. Ҳокимиятнинг ҳаддан ортиқ марказлашуви, корхона фао- лиятига доир барча масалаларни раҳбар томонидан ҳал қилиниши, ходимлар билан алоқанинг чекланганлиги билан характерла- нади. Бошқарувдаги асосий усуллари – буйруқ бериш, талаб қилиш, санкциялар эълон қилиш, мукофотлардан маҳрум қилиш




ва бошқалар. Авторитар услуб икки хил бўлиши мумкин: эксплуатацион ва дўстона. Эксплуатацион авторитар услуб – раҳбар қўл остидагиларига ишонмасдан ва уларнинг фикрини сўраб ўтирмасдан якка ўзи қарор қабул қилади ҳамда ҳаммаси учун жавобгарликни ўз бўйнига олади. Бажарув- чиларга нимани қандай бажаришни уқтириб, кўрсатмалар беради ва ишга ундашнинг асо- сий шакли сифатида жазолашдан фойдала-
нади.
Ходимлар раҳбарнинг буйруқларига бефарқ ёки салбий муносабатда бўладилар, раҳбарнинг ҳар қандай хатосидан хурсанд бўладилар. Умуман бунинг натижасида таш- килот ёки бўлимда нохуш маънавий-руҳий муҳит юзага келади ва турли хил низолар учун шароит яратилади.
Ундан юмшоқроқ дўстона авторитар услубда раҳбар қўл остидагиларга такаббур- ларча ёндашади, қарор қабул қилишда улар- нинг фикри билан қизиқади, бироқ унинг асосланганлигига қарамасдан, ўзи хоҳлага- нича йўл тутиши мумкин. Агар бу намойиш- корона амалга оширилса маънавий-руҳий муҳит ёмонлашади. Раҳбарликнинг бу услуби ходимларга чекланган даражада бўлса-да, муайян мустақилликни беради. Қўрқитиш орқали рағбатлантириш бу услубда ҳам мав- жуд, бироқ минимал даражада.
Авторитар раҳбарнинг пайдо бўлиши унинг характер хусусиятлари билан боғлиқ. Кўп ҳолларда улар ҳукм ўтказишга мойил, қатъиятли ва тиришқоқ, ўз қобилиятларига юқори баҳо берувчи, шон-шуҳрат ва ҳоки- миятга эришишга қаттиқ интилувчи шахслар бўладилар. Темперамент жиҳатдан холерик- лар мос келади.
Қатъий назоратнинг мавжудлиги боис маз- кур бошқарув услуби ишда юқори натижа- ларни қўлга киритиш имкониятини беради, масалан, фойда, ишлаб чиқариш унумдор- лиги, аъло сифатли маҳсулот.
Бироқ мазкур бошқарув услубида ҳам маъ- лум камчиликлар мавжуд ва уларга қуйида- гилар киради:

  • ходимларнинг фикрлари инобатга олин- магани сабабли хато қарорлар қабул қилиш эҳтимоли ортади;

  • ходимлар ижодкорлиги ва ташаббуси- нинг бўғилиши, янгиликларни киритиш қийинчилиги, ходимлар фаолиятсизлиги, ривожланишнинг тўхтаб қолиши;

  • ходимларнинг ўз иши, жамоадаги ҳолатидан норозилиги;

  • ходимларнинг руҳий ва жисмоний сало- матлигига зарарли таъсир кўрсатувчи носоғлом психологик муҳит.


Download 147,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish