9 -jadval
Yog‘larni rafinatsiyalashdagi chiqindi va yo‘qotishlar me’yorlari
Rafinatsiya bosqichlari
|
Usul
|
Rafinatsiyalanmagan moyga nisbatan % da
|
|
|
Och rangli moylar (kungaboqar, soya, yeryong‘oq, makkajo‘-xori)ni gidratatsiyasi
|
Separator
qo‘llanilganda
|
1,7 F
|
―
|
Tindirgich qo‘llanilganda
|
2 F
|
―
|
Och rangli moylarni
|
Uzluksiz
|
1,25 x
|
0,1
|
Davriy
|
1,5 x
|
0,1
|
Oziqa maqsadi uchun
emulsiyali usulda paxta moyini neytrallash
|
Davriy
|
5,5 x
|
1,7
|
Uzluksiz
|
5,2 x
|
1,7
|
Missellada
|
4,3 x
|
1,7
|
texnik maqsad uchun
|
Rafinatsiyaning barcha sxemalarida
|
4 x
|
1,7
|
Oziqa salomasini neytrallash
|
Separatorli liniyada
|
1,5 x
|
0,1
|
Yuvish
|
―
|
0,2
|
0,2
|
Quritish
|
―
|
―
|
0,05
|
Oqlash
|
Davriy
|
0,4 A
|
0,1 A
|
Mexanizatsiyalashgan filtrlarda
|
0,2 A
|
0,1 A
|
Dezodoratsiya
|
|
|
|
kokos moyi
|
―
|
0,05
|
0,30
|
boshqa yog‘ va moylar
|
―
|
0,15
|
0,05
|
Рафинация жараёнининг охирги босқичи дезодорация хидсизлантиришдир, унинг мақсади -–ёғдаги нохуш таъм ва хидни йукотиш.
Бу таъм ва хидни ёғда мураккаб моддалар аралашмасини хосил қилади. Бу моддаларга қуйимолекулали ёғ кислоталари (каприновая, каприновая ва х.к. ), алифатик углеводородлар, табий эфир мойлари, альдегидлар, кетонлар, окси кислоталар ва х.к. киради.
Хидсизлантириш вақтида захарли силикатлар хам йукотилади.
Хидсизлантириш жараёни мохияти: --- хидсизлантириш жараёни 3 босқичдан иборат: суюқлик қатламидаги ароматик моддаларни буғланиш қатламига утиши; ароматик моддаларнинг буғланиши; буғланиш қатламидан буғланган моддалар молекулаларини йукотиш.
Хидсизлантириш самарадорлиги ароматик моддалар таркиби ва учувчанлигига боғлиқ ва жараён температурасига хам боғлиқ.
Температуранинг кўтарилиши билан ароматик моддаларнинг учувчанлиги ва буғларнинг таранглиги ошади. Агар температура жуда юқори бўлса, бу холда ёғларнинг полимеризацияси ва косидланишига олиб келади. Температура 2500 С дан ошса, ёғлар термик парчаланади.
Ароматик моддаларни хайдашда температурани пасайтириш учун хидсизлантириш жараёни вакуум остида ўткир буғ таъсирида олиб борилади.
Истеъмол қилишга мўлжалланган ёғларни сифати дезодорация жараёнини тўлиқ ва камчиликсиз олиб боришга хам боғлиқдир. Шунинг учун дезодорация ёғларни тозалашдаги асосий жараёнлардан биридир. Ёғларни дезодорация қилишдан мақсад, ёғларни хид ва таъам берувчи моддалардан тозалашдир. Бу моддалар қуйидагилардан иборат: метилкетонлар, метилкарбиноллар, альдегидлар, эркин ёғ кислоталари ва тўйинмаган углеводородлар. Юқоридаги моддалар мойларга яхши эрийди, хамда юқори молекуляр массага ва паст буғ босимига эгадир. Учувчан моддаларнинг буғ босимлари ёғ кислоталарининг буғ босимига якин.
Учувчан моддаларнинг ва ёғ кислоталарнинг миқдори камлиги ва буғ босимини пастлиги учун уларнинг эритмалари идеал эритмалар хисобланиб уларнинг буғ фазаси Дальтон конунига буйсунади.
Ёғлардаги индивидуал учувчан моддаларнинг ва озод ёғ кислоталарнинг миқдори аниқ бўлмаганлиги учун хисоблашда, суюқлик фазаси (ёғ) иккита компонентдан ташқил топган деб кабўл қилинади, яъни учглицерид ва эркин стеарин кислотаси. Шунинг учун стеарин кислотанинг камайиши буйича жезодорация жараёни назорат қилинади.
Тажрибага қораганда дезодорация қилинган ёғда стеарин кислотасини миқдори 0.02 % -гача бўлса, у холда ёғ хидсизланган хисобланади.
Юқори сифатли дезодорация қилинган ёғ олиш учун умумий талаблардан ташқари (юқори харорат, паст вакуум) қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:
Дезодорация вақтида юқори хароратда ёғни иложи борича узоқ вақт ушлаш керак эмас.
Ёғларни, дезодорациядан олдин деаэрация яъни хавосизлантирилиши шарт.
Ёғларни қиздирганда, дезодорация вақтида ва совутиш пайтида намли хаво билан контактда бўлишидан сақлаш керак.
Дезодорация тамом бўлгандан кейин, ускуналар тухтатилса улардан ёғ бушатилиши ва барча қисмлари ювиб тозаланиши керак.
Ёғларни дезодорация қилиш учун турли дезодораторлар ишлатилади:
1.Даврий (узлукли) дезодораторлар.
2.Узлуксиз ишлайдитган дезодораторлар (Де-Смет, Пинч-Бамаг, Олье).
Даврий хидсизлантириш жараёнида харорат 170-2100 С бўлса, узлуксиз жараёнда эса 2300 С гача бўлади. Аппаратлардаги қолдиқ босим 5 мм симоб устунига тенг бўлади. Вакуум хосил қилиш учун кўпбосқичли буғэжекторлар (буғэжектор вакуумли насос) ишлатилади.
Даврий дезодоратор вертикал цлиндрсимон ускуна бўлиб, сферик кнопка ва тагдан ташкил топган. Даврий дезодораторнинг юқори қисмида сухорпарник (4), томчи ажратгич (5), қараш ойнаси 6 жойлашган бўлиб, сухопарникка конуссимон штуцер (7) ўрнатилган. Шу конуссимон штуцер орқали ёмон хид ва таъм берувчи учувчи моддалар учиб чиқиб кетади. Учувчи моддаларни дезодарация жараёни вақтида конденсация бўлмаслиги учун даврий дезодорацияга мўлжалланган мойни қиздириш, дезодарация вақтида мой хароратини бир хилда ушлаб ва дезодарация қилинган мойни совутиш учун хизмат қилади.
Ташқи змеевик (10), қўшимча змеевик (11) даврий дезодораторнинг юқори қисмида жойлашган мойларни қиздириш учун хизмат қилади. Бу эса дезодорация жараёни вақтида ажралиб чиққанг учувчан моддаларни буғларини конденсация бўлмаслиги шароит яратади. Дезодараторнинг пастки қисмида жойлашган сув буғи учун мўлжалланган барабтёр эса дезодорация қилинаётган мойни интенсив аралаштиришга ва дезодорация жараёнидаги хароратни нормал холатда ушлаб туриши учун хизмат қилади. Дезодаратор углеродли пўлатдан тайёрланган бўлиб, ёғ билан учрашадиган деворнинг ички юзаси эса зангламйдиган пўлат листи билан қопланган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |