Ээлектроника” фанидан тажриба ишларини бажариш бўйича электрон услубий қўлланма



Download 0,82 Mb.
bet1/15
Sana21.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#61531
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
САЙТГА ёрдам




«Ээлектроника” фанидан тажриба ишларини бажариш бўйича электрон услубий қўлланма


  1. Аннотация

Ушбу малакавий битирув ишида «Ээлектроника” фанидан тажриба ишларини бажариш бўйича электрон услубий қўлланма тавсия қилинган. Лаборатория ишларида аналог ва рақамли электрониканинг транзисторлар, ўзгарувчан ва ўзгармас ток кучайтиргичлари, чизиқли ва чизиқли бўлмаган операцион кучайтиргичлар, ўзгармас кучланиш стабилизаторлари, генераторлар каби бўлимлари ёритилган.
Схемаларни яратишда ҳозирда долзарб бўлиб турган компьютер моделлаштириш усулидан фойдаланилган, яъни улар Multisim муҳитларида йиғилган, бу эса ўз навбатида талабалар, илмий ходимлар Multisim дастурини ўрганишларига қизиқиш уйғотади.
Ҳамма схемаларни ўрнатилган дастурлар ёрдамида талабалар ўзлари йиғиб, изланишлар олиб боришлари мумкин.
Дастурлар билан ишлаш учун қисқа тавсияномалар берилган.
Малака ишида яна ҳаёт хавфсизлиги ва иқтисодиёт масалалари кўрилган.
Ҳисоблаш- тушунтириш запискасида: ____ бет, ____ расм, ____жадвал мавжуд.
Кириш қисми
Малакавий битирув ишининг асосий мақсади талабалар, илмий ходимлар компьютерда моделлаштириш дастури Multisim-8 ни ўрганишлари, электрон схемаларни таҳлил қилишлари, тажриба ишларини олиб боришларидир. Дастур ёрдамида электроника ва электротехника фанлариги оид турли даражадаги схемаларни йиғиш ва ўрганиш мумкин.
Замонавий электроникани 3та соҳага бўлиш мумкин :

  1. Радиоэлектроника – электрониканинг бу қисмида сигналларни узатиш, қабул қилиш ва қайта ишлаш амаллари бажарилади.

  2. Энергетик ( саноат) электроникаси қисмида электроэнергетика, электротранспорт, металлургия ва саноатнинг турли хил соҳаларида ўзгарувчан ва ўзгармас токни ўзгартириш амаллари бажарилади.

  3. Информацион электоника қисмида турли жараёнларда ( бунга ишлаб чиқариш ва илмий тадқиқотлар ҳам киради) содир бўладиган ҳодисаларни ўлчаш, назорат қилиш ва бошқариш амаллари бажарилади.

Электроника маълумотлар йиғиш, уларни қайта ишлаш, автоматик бошқариш , энергияни ўзгартириш соҳаларида универсал ва керакли восита бўлиб хизмат қилади.
Ушбу электрон услубий қўлланманинг асосий мақсади талабаларда электроника фани бўйича билимлар кўникмасини ҳосил қилиш, схемалар билан ишлашни ўрганиш ётади.
Лаборатория ишларининг тартиби шундай тузилганки, улар оддийдан мураккабга тамойили асосидадир.
Виртуал лаборатория ишлари Multisim-8 дастурида яратилган. Шу сабали, бу практикумни бажаришни шу дастурни ўрганишдан бошлаш керак. Бу дастур шахсий компьютерга ўрнатилган бўлиши керак. У тадқиқотчининг реал ўрнини имитация қилади, яъни реал вақт масштабида ишлайдиган ўлчов асбоблари, аналог ва рақамли элементлар билан таъминланган. Дастур билан содда ёки мураккаб аналог ёки рақамли қурилмаларни яратиш, моделлаштириш ва ўрганиш мумкин. Дастурнинг ишлаши учун камида Windows 98/ME/NT/2000/XP операцион тизими талаб этилади.
Multisim белгиси босилгандан кейин дастурнинг бош ойнаси намойиш бўлади. Унинг юқори қисмида буйруқлар менюси ойнаси мавжуд.
Менюдан File тугмаси босилса, дастур ичидаги файллар папкалари кўринади. Ишни типик радиоэлектроник схемалардан бошлаш мумкин. Масалан, файллар .msi шаклда бўлиб, турли хил қурилмалар схемаларини кўрсатади.
Схемалар ишчи ойнаси дастур ойнасининг марказий асосий қисмини ташкил этади. Шу ойнада радиоэлементлар ва уланиш симлари ёрдамида турли электр схемалари яратилади ва таҳрирланади. Схемаларга турли хил ўлчов асбобларини улаш имкони бор. Бунинг учун менюнинг ойнасида Instruments иконкаси ёрдамида керакли ўлчов асбобини танлаб олиш мумкин. Иконкалар турли хил актив ва пассив радиоэлементлар, ўлчов асбоблари, индикаторларни ҳам танлаш имконини беради. Элементни танлаб олиш қуйидагича амалга оширилади : иконкани икки марта кетма-кет босилса, диалог ойнаси пайдо бўлади. Кейин элементни танлаб,ОК тугмаси босилиб, элементни тажриба ойнасига туширилади. Элемент тажриба ойнасига ўрнашиб қолади. Шу элементнинг устида сичқонча кўрсатгичи ўрнатилиб, бир марта босилса, элемент контурга ўралиб қолади. Энди шу элементнинг параметрлари, катталиклари тугмачани икки марта босиб, элемент менюси чиқарилгандан кейин танланади. Бу менюда ҳар бир элемент учун унинг типи, ўлчов бирликлари ва бошқа параметрлари танланади. Lebel иконкасида элементнинг схемадаги белгиланиш тартиб рақами, элемент номи танлаб олинади.
Ойнанинг ўнг юқори тарафида схема ҳисобининг активлаштириш ва тўхтатиш (Activate/Stop), ҳамда вақтинчалик тўхтатиш ( пауза- Resume) белгиси мавжуд. (Activate/Stop) белгиси махсус белги билан белгиланган. Шу нарсани эътиборга олиш керакки, схемани узоқ вақт активлаштирилган ҳолатда ушлаб туриш керак эмас, чунки узоқ вақт ичида маълумотларнинг кўп марта текширилиши натижасида ҳисобларда катта хатолик тўпланиб қолиши мумкин, бу эса моделлаштириш дастурининг авария ҳолати билан тўхташига олиб келади.
Multisim дастурининг ўзига хос хусусиятларидан бири- бу компьютер сичқончасини интенсив ишлатилишидир. Клавиатура матн териш, сонларни киргизиш ва буйруқларни тез чақиришда қўлланилади. Агар махсус ўзгартирилмаса, Multisim дастурининг кўп параметрлари ва опциялари сукунат ризолиги билан типик ( кўпинча – идеал) электрон қурилмаларни ўрганишга ўрнатилган.
Multisim дастури билан ишлаш 3 та асосий босқичга бўлинади :

  1. Схемани яратиш;

  2. Ўлчов асбобларини танлаш ва ўрнатиш;

  3. Схемани активлаштириш, яъни ўрганилаётган қурилмада кечаётган жараёнларни ҳисоблаш ва назорат қилиш.

Схемани яратишда кўпчилик амаллар сичқончанинг чап тугмаси билан бажарилади. Ўнг тугма контекст менюни чақиришда, яъни элементлар ёки ўлчов асбоблари хусусиятларини ўзгартиришда ишлатилади.
Ихтиёрий бир занжир тузишда қуйидаги амаллар бажарилади :

  • керакли радиоэлементлар қидирилади ва топилади;

  • шу элементларни дастур ойнаси ишчи майдонига ўрнатилади;

  • элементлар симлар билан схемага мувофиқ уланади;

  • элементлар параметрлари ва қийматлари ўрнатилади.

Радиоэлементларни қидириш ва танлаш сичқонча ва иккинчи белгилар чизғичи билан бажарилади. Сичқонча белгисини элемент устига олиб борилса, шу элемент нима эканлиги контекст менюда чиқиб келади, яъни элемент танлашда хатолик бартараф этилади. Кўпинча хатоликлар электр манбаларини танлашда содир этилади ( масалан, ток манбаи кучланиш манбаи ўрнига қўйиб қўйилади). Схема таркибига албатта корпус ( Ground) элементини киритиш керак, акс ҳолда схеманинг тўғри ҳисоби гарантияланмайди.
Multisim дастури катта элемент асоси (базаси)га эга. Унинг таркибида радиоэлементлар : қаршиликлар, конденсаторлар, индуктив ғалтаклар, ток ва кучланиш манбалари, аналог ва рақамли микросхемалар, ҳамда етарли даражада мавжуд бўлган ўлчов асбоблари, индикаторлар бор. Пассив элементлар паразит параметрларсиз қўлланилади. Фақат қаршиликлар учун температурага боғлиқлигини киритиш мумкин, яъни тузилган ва ишлаётган схемада қаршиликдан ўтаётган ток таъсирида унинг катталиги ўзгариб бориши таъминланади. Агар махсус ўзгартирилмаса, дастур идеал элементлар билан ишлайди.
Дастурнинг ўзига ҳос хусусияти шундан иборатки, ўзгарувчан қаршиликлар, конденсаторлар ва индуктив ғалтаклардан фойдаланиш мумкин. Элементлар параметрларини, белгиларини сичқонча тугмаси ва клавиатура ёрдамида ўзгартириш мумкин. Бу ишни схема ишлаб турган пайтда ҳам қилса бўлади.
Схема ойнасига элементларни жойлаштириш сичқонча билан бажарилади. Элемент танлагандан сўнг у сичқонча белгиси билан бирга “кўчиб” юради ва уни майдоннинг исталган жойига олиб бориб, сичқончани қўйиб юборилса, у ўша ерга ўрнашиб қолади. Агар уни бошқа ерга кўчирмоқчи бўлсак, юқоридаги амалларни такрорлаш керак, яъни элементни “ушлаб” олиб юргизилади. Multisim дастурида элементларни схема майдонига ўрнатиш, элемент танлангандан кейин , элементни “кўчириб” ОК буйруғи билан амалга оширилади, яъни элементни “кўчириб” олиб юриш шарт эмас.
Элементлар учлари бир-бирига фақат симлар билан уланади. Бунинг учун элемент учига сичқонча белгиси олиб борилса, қора нуқта пайдо бўлади. Сўнгра шу нуқтадан кейинги элемент учигача сичқонча белгисини юргизиб (сим ҳосил қилиб), кейинги элемент учида қора нуқта ҳосил бўлгунича кутилади, нуқта ҳосил бўлгач, сичқонча тугмаси қўйиб юборилади – бу билан икки элемент учлари сим билан уланиб қолади. Элементларни бир-бирига улаётган пайтда шу нарсани эътиборга олиш керакки, элементлар фақат 4 томонга – чап томон, ўнг томон, уст томон , паст томонлари билан тугун ҳосил қилади.
Уланган симларни сичқонча ёрдамида бошқа жойга силжитиш мумкин, бу вақтда тугунлар ўзгармайди, фақат симнинг шакли ўзгаради холос. Симни белгилаб, сичқонча ўнг тугмаси ёрдамида симнинг рангини ўзгартириш мумкин. Ўлчов асбобининг мос сигнали ҳам шу сим рангига ўтиб қолади.
Ишлатилмаган элементларни схема майдонидан йўқотиш керак, бунинг учун шу элемент танланадива Delete белгиси босилади.
Элемент параметрларини ўрнатиш курсорни шу элементга тўғрила, сичқонча ўнг тугмаси босилади ва контекст менюнинг керакли пукти танланади. Элемент параметрларини сичқонча чап тугмасини 2 марта босиб, тагменю – Component Properties босилади. Диалог тасвир ойнасида элементнинг керакли параметри ўрнатилади.
Конденсаторлар, қаршиликлар, индуктив ғалтаклар учун контекст менюсидаги Value белгиси қўлланилади. Мураккаб ва актив элементлар – диодлар, транзисторлар, микросхемалар – Models белгиси билан Default ва Ideal менюлари ёки кутубхонадаги мавжуд реал элементлар рўйхатидан танланади. Баъзи пайтларда элементнинг кутубхонадаги параметрларини ўзгартиришга тўғри келади, шунда Edit белгисини танлаб, ўзимиз учун керакли параметрни ўрнатамиз.
Элементлар ва симларни йўқотиш, уларга курсорни тўғрилаб, Delete менюсининг ўзимизга мос пунктини танлаб, сичқончанинг ўнг тугмаси босилади. Бир туркум элементларни ( схема фрагменти) белгилаб олиш мумкин. Бу вақтда сичқонча чап тугмачасини босиб турган ҳолда “тўртбурчакни чўзиш” амали бажарилади. Белгиланган туркум элементлар ( фрагмент)ни янги жойга кўчириш, ундан буферга нусҳа кўчириш мумкин.


Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish