12.2. Х у ф ё н а и қ ти соди ётга қарш и
к ураш усулл ари
Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш усуллари қамда
воситаларини белгилаш учун, авваламбор, унинг кўлами
ва динамикасини аниқлаш лозим бўлади.
Ривожлаиган мамлакатларда хуфёна иқтисодиёт кўлам-
ларини аниқлашда қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
1. Индикаторлар услуби. Уларюснг таркибида тўғри-
дан-тўғри ва билвосита (эгри) услублар мавжуд. Тўғри-
дан-тўғри услублар махсус кузатув, сўровлар ўтказиш,
айрим солиқ тўловчилар даромадлари ва харажатлари
ўртасидаги номувофиқликпарни аниқлаш мақсадида тек-
ширишлар, таҳлиллар ўтказишни ўз ичига олади. Бил-
восита (эгри) услублар бандлик кўрсаткичлари бўйича
монетар услубларни ўз ичига олади.
2. Енгил моделлаштириш услуби, яъни детерминант-
ларни баҳолаш. Ушбу услубда хуфёна иқтисодиётни аник-
лаштирувчи жами кўрсаткичлар танлаб олиниб, унинг
нисбий ҳажмлари ҳисобланади.
3. Структуравий таркибий услубларда турли ишлаб чи-
қариш тармоқларида хуфёна иқтисодиёт ҳажмлари тўғри-
сидаги маълумотлар, ахборотлардан фойдаланилади.
4. Аралаш услубларда хуфёна иқтисодиёт ҳажмлари-
га боглиқ ўлчовлардан, яъни детерминант ва индикатор-
ларни ҳисобга олган ҳолда моделлар яратилади.
5. Хуфёна иқтисодиётни баҳолашда макроиқтисодий
кўрсаткичларни интеграл баҳолаш услуби.
6. Расмий статистика кўрсаткичларини, турли қайта
ва қўшимча ҳисоблашлар асосида хуфёна иқтиеодиёт ва
унинг алоҳида элементларини баҳолаш®.
Хуфёна икгисодиётга қарши курашда қуйидаги усул-
лардан фойдаланилади:
" Кочергина Т.Е. Экономическая безопасность Ростов-на-Дону
Фепикс, 2007. -С-171.
2 4 4
www.ziyouz.com kutubxonasi
- радикал-либерал, яъни дастлабки жамғарилган ка-
питалнинг энг юқпри суръатларига мақсадли чекловлар
белгилаш йўли;
- репрессив усуллар хуфёна иқтисодий фаолиятга
қарши ҳуқуқ-тартибот, хавфсизлик органлари фаолияти-
ни кенгайтириш ва кучайтиршпни тақоэо этади;
- бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун за-
рур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича қонунчиликни
такомиллаштиришга оид ҳукуқий чора-тадбирлар мажмуи-
ни яратиш.
Хуфёна иқтисодиётга нисбатан ҳуқуқий чора-тадбир-
ларни амалга ошириш қуйидагиларга йўналтирилади:
- жиноий хуфёна иқтисодиёт ва кузатилмаган, норас-
мий хўжалик фаолияти билап шуғулланувчилар капи-
талини аниқ фарқ қилиш, бир-биридан ажратиш ҳамда
бу фарқни қпнунчиликда аниқ белгилаб кўйиш;
- бизнес ва тадбиркюрлик
учун кулай
ҳукуқий ва ҳўжалик
муҳитини яратиш ҳамда бу муҳитни барқарорлашпфиш;
- аҳоли жамғармалари, капиталини, хусусий мулкни
давлат томонидан ҳимоя қилишни кафолатлаш, аҳолини тур-
ли хил товламачиликлардан давлат томонидан ҳимоялаш
чора-тадбирларини ишлаб т!иқиш ҳамда амалга ошириш;
- расмии иқгисодиёт соҳаларига йўналтириладиган пул
маблағлари легаллиги, ҳалоллигини текширувчи, тасдиқпов-
чи ҳ
5
'қуқ-тартибот ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи муассасалар
фаолияти механизмини яратиш яа такомиллапггириб бориш;
- давлат ва хўжалик бошқаруви тизими раҳбар ва масъул
ходимларининг даромадлари манбалари, улар харажатла-
рининг даромадларига мувофиқлиги, мулкий аҳволини тек-
шириш механизмини такомиллаштириш, молиявий назо-
рат қилишнинг таъсирчан механизмини яратиш, хуфёна
иқгисодиёт субъектлари фаолияига маъмурий, жамоат ва
жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини такомиллаштириш
Хуфёна иқтисодий фаолиятга қарши курашнинг энг
муҳим йўналишлари қуйидагилардан иборат:
1.
Ноқонуний бизнес ва тадбиркорликнинг олдини олиш
ҳамда барҳам бериш.
2 4 5
www.ziyouz.com kutubxonasi
2. Ёлғон тадбиркорликка карши кзфаш. Ёлғон тадбиркор-
ликда ноқрнуний фаолиятни яшириш, кредит олиш, солиқ-
дан озод бўлиш ва бошқа мулкий наф ва фойда олиш мақса-
дида тадбиркорлик фаолиятини юритишни ният қилмасдан
сохта тадбиркорлгас, бизнес корхонаси номигагина очилади.
Бундай корхонада ҳеч кдндай фаолият юритилмайди. У банк
кредитини олиш, жиноят йўли билан топилган даромадни
легаллаштириш учун фойдаланиш мақсадида номигагина,
ёлғондан очилади. Улар ўз мақсадларига эршнганларидан
кейин бу корхонани тезда ёпишади. Шу боисдан бундай ёлгон
тадбиркорликка қарши ндтъии ҳуқуқий жавобгарлик чора-
ларини ишлаб чиқиш лозим бўлади.
3. Тижорат мақсадида со-гиб олиш - давлат ва хўжа-
лик бошқарувида фаолият кўрсатаётган мансабдор шахс-
ларга ноқонуний тарзда пул, қимматли қоғозлар, бош
мулкий қийматларни ўз хизмат мавқеидан келиб чиққан
ҳолда кўрсатган хизмати, яъни тижорат ёки банк сирини
ошкор қилиш, пора берувчига ноқонуний хатти-ҳарака-
ти учун шароит яратиб бериши ҳисобланади. Конунчи-
ликда тижорат, банк сирлари бўлган маълумотларни хуж-
жатларни ўғирлаш, сотиб олиш, қўрқитиш, таҳдид қилши
каби ноқонуний тарзда йиғишга интилишнинг олдини
олиш, жавобгарликка тортишга қаратилган ҳуқуқий нор-
маларни кучайтириш ва амалда қўллаш керак бўлади.
4. Жиноий йўллар билан олинган даромадларни ле-
галлаштиришга қарши таъсир механизмини яратиш.
5. Ёлғон банкротликка қарши қонунчиликда белгилан-
ган жавобгарликни янада ошириш.
6. Жисмпний ва юридик шахсларнинг божхона тўлов-
ларини тўлашдан бўйин товлашларига қарши чора-тад-
бирлар, жазо чораларини қўллаш.
7. Контрабанда, мамлакатга товарларнм ноқонунии тарзда
олиб киршн ва ташқарига нокрнуний тарзда товарларни олиб
чиқиб кетишга қарпш кучли тизимни карор топтириш7.
’ Ланд П. Организоваиная преступность: тайная история самого
прибмльного бизнеса п мире: пер с англ. —М.: АСТ: Астрнль, 2005 -
С 11-43; Крбилов Ш.Р. Глобаллашув ва хавфсизлик. -Т.; ЎзР ИИВ
Академияси, 2006. 27-Я8-бетлар.
2 4 6
www.ziyouz.com kutubxonasi
Жиноий хуфёна иктисодиёт, коррупция ҳамда уюш-
ган иқтисодий жиноятчиликка қарши курашни кучайти-
риш мақсадида миллий, минтақавиЙ, тармоқ дастурла-
рини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бизнес ва тад-
биркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларини яратиш,
улар учун қулай муҳитни вужудга келтириш, шунинг-
дек, молиявий-хўжалик назорат тизимларини муттасил
такомиллаштириб бориш муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |