1.3. И қ ти со д и й хав ф си зл и к н и н г м охи я ти ва
тарк и би й эл ем ен тл ар и
Миллий хавфсизликнинг муҳим таркибий қисми, уни
таъминлашнинг энг муҳим шарти еки омили, кўрсат-
кичи иқтисодий хавфсияликдир. “Иқтисодий хавфсиз-
лик” тушунчаси энг умумий тарзда мамлакатнинг мод-
дий ва номоддий, қайта тикланадиган ва тикланмайди-
ган иктисодий салоҳиятини ифодалайди.
“Иктисодий хавфсизлик” тушунчасининг мазмуни
илмий адабиётларда турлича талқин қилинади. Бир гуруҳ
олимлар мазкур иқтисодий тушунча мазмунини мамла-
катнинг етарли мудофаа салоҳияти, давлат сиёсатининг
ижтимоий йўналтирилганлиги, миллий манфаатларни
ҳимоя қилишни кафолатлашга кодир бўлган иқтисоди-
ёт ва ҳокимият институтларининг ҳолати сифатида таъ-
15
www.ziyouz.com kutubxonasi
рифлайдилар1". Шунингдек, уни ҳокимият институтла-
рининг иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган мил-
лий манфаатларни ҳимоя қилиш ва рўёбга чикариш ҳамда
жамиятнинг ижтимоий-сиесий барқарорлигини қуллаб-
қувватлаш механизмларини яратишга қодирлиги ва тай-
ёрлиги деб ҳам талқин қиладилар11.
Иккинчи гуруҳ олимлар мазкур тушунчани халқ-
нинг муетақил равишда ташқи кучларнинг аралашуни-
сиа ва тазйиқисиз ўз иқтисодий тараққиёт йўли ва шакл-
ларини белгилаб олишига имкон берувчи ҳолат сифа-
тида тавсифлайдилар*
1
1
12.
Учинчи гуруҳ олимлар “иқтисодий хавфсизлик” ту-
шунчасини иқтисодиётнинг ижтимоий эҳтиёжларни са-
марали қондиришга қодирлиги деб таърифлайдилар13.
Тўртинчи гуруҳ олимлар эса мазкур тушунчани иқги-
содиётнинг прогрессив ривожланиши ва нормал даража-
да амал кшшшининг муҳим шарти, иқтисодиёт соҳасида
шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатла-
рининг ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимояланиши деб
тавсифлайдилар. Уларнинг фикрича, иқтисодий хавф-
сизликни таъминлаш ҳаётий муҳим манфаатлар, шахс,
жамият ва давлат мавжудлиги ҳамда уларнинг прогрес-
сив ривожланиш имкониятларини ишончли тарзда таъ-
минлайдиган эҳтиёжларнинг қондирилиши демакдир14.
Т.Е.Кочергина “иқтисодий хавфсизлик” тушзшчаси-
га иқтисодий тизимнинг ўзини-ўзи ўзгармас ҳажмлар-
да, доимий миқдорий ва сифат жиҳатдан такрор иш-
" Экономическая безопасность Пронзводство, финансм, банки. -М.:
ЗАО «Финстатинформ*. 1998. - С.12.
11 Ўша ерда.
11 Жандаров Л М , Петров А.А. Экономическая беаспасность России
определения, гипогезь!, расчетьг// Безопасность. 1994, №3, — С.8.
13 А рхипов А., Городецкий А . М ихайлоя Б. Э коном ическая
безопасногть: оценки, проблемм, способь! обеспечения / / . Вопрось!
экопомики №12, 1994.
м Прохожев А., Корнилов М. О проблеме критериев и оценок
экономической безопасности / / Обшество и экономика, №4, 2003.
16
www.ziyouz.com kutubxonasi
лаб чиқариш имкониятига эга бўлган ҳолати деб таъ-
риф беради15 *
.
Д.В.Гордиенконинг фикрича, иқтисодий хавфсизлик
миллий хўжаликнинг ички ва ташқи таҳдидлардан
ҳимояланиш ҳолати бўлиб, бу ҳолат жамиятнинг из-
чил ривожланишини, ички ва ташқи салбий омиллар
таъсир кўрсатаетган шароитда ҳам иқтисодий ва иж-
тимоий барқарорлигини таъминлайди1й.
Таниқли рус иқтисодчиси Л.И.Абалкин ушбу тушунча
моҳиятини очиб берувчи уч элементни кўрсатиб берган:
- иқтисодий мустақиллик. Ҳозирги жаҳон хўжалиги
шароитида иқтисодий мустақиллик абсолют характер-
га эга эмас, чунки халқаро меҳнат тақсимоти миллий
иқтисодиёгларни бир-бирига ўааро боғлиқ қилиб қўяди.
Бундай жараёнда иқтисодий мустақиллик давлатнинг
иқтисодий ресурслар устидан назорат ўрната олиш
имкониятини, жаҳон савдоси, кооперация алоқалари,
илмий-техника ютуқларини айирбошлашда тенг ишти-
рок этиш ва рақобатбардошликни таъминлайдиган иш-
лаб чиқариш, самарадорлик ва сифат даражасига эри-
шишни англатади;
- миллий иқтисодиётнинг барқарорлиги. У шаклидан
қатъи назар мулкчиликнинг ҳимоя қилиниши, тадбир-
корлик фаоллиги учун ишончли шароит ва кафолат-
ларнинг яратилиши, мамлакатдаги ҳолатнинг ёмонла-
шувига, беқарорликка олиб келувчи омилларнинг жи-
ловланишини (яъни иқтисодиётдаги криминал тузил-
маларга қарши кураш, даромадлар тақсимланишида
жиддий ф арқлар, табақаланишнинг келиб чиқиши,
ижтимоий зиддиятларнинг кескинлашиб кетишига йўл
қўймаслик) такозо этади;
- ўз-ўзидан ривожланиш ва тараққий этишга қодир-
15 Кочергина Т.Е. Экономическая безопасногть. - Ростов-н/Д: Феникс,
2007. -С 6.
’* Гордиенко Д.В. Основм экономичес.кой безопасности государства.
Курс лекций: учеб-метод пособие. -М : а>ицангм и гтат—
■
-у
ИНФРА-М. 2009. -С.Я.
www.ziyouz.com kutubxonasi
лик. Бу эса инвестициялар ва инновация учун қулай
муҳитнинг яратилиши, ишлаб чиқаришнинг мунтазам
модернизациялашуви, янгиланиши ва такомиллашиб
бориши ҳамда ходимларнинг билим, касб-малака, уму-
мий маданий даражаларининг ўсиб бориши миллий
иқтисодий барқарорлик мавжудлигининг аарурий шар-
тига айланишини ифодалайди17 (1.3.1-чизма).
Do'stlaringiz bilan baham: |