Ўэбекистон Республикаси п резиденти қузуридаги д авлат ва ж ам ият қурилиш и академияси Ў эбекистон Республикаси Ваэирлар м ахкамаси



Download 13,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/96
Sana15.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#554357
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   96
Bog'liq
Davlatning iqtisodiy xavfsizligi (H.Abulqosimov)

5.3. Шахснинг ижтимоий-иктисодий
хавфсизлигини таъминлаш йўллари
ва воситалари
Шахс манфаатларм ва хавфсизлигига бўлган таҳдид- 
ларга муносабатда инсоннинг руҳий ҳолатини фаоллик, 
бағрикенглик (толерантлик), чидамлилик сифатида тав- 
сифлаш мумкин
Фаоллик инсоннинг ўз мақсадини танлаши ҳамда унга 
эришиши йўлида куч-қудрат, шижоат, жўшқинлик би- 
лан фаолият кўрсатиш ва меҳнат қилишга шайлиги ҳисоб-
87
www.ziyouz.com kutubxonasi


ланади. Бу ҳол шахснинг маълум билим, касб-малака, маҳо- 
ратта эга бўлиб, ўзгарувчан вазиятлар ва ҳолатларда ҳам 
ўзмга муносиб жотши зркин эгаллашга, юқори натижа ва 
самара билан ишлашга имкон беради. Бундай ҳолатдаги 
киши рақобатбардош, иқтисодий жиҳатдан мустақмл 
бўлиб, ўзининг меҳнати, маҳорати, ишбилармонлиги ту- 
файли ўз эҳтиёжларини қондира олади.
Фаол инсон таваккал, таҳлика ва риск билан ш юри- 
тиб, ўзи учун хавфли, таҳликали ҳолатлардан чиқиб олиш 
имкониятига кўпроқ эга бўлади.
Фаоллик, риск туфайли инсон ташаббус кўрсатиши, 
потенциал рақибларига нисбатан кўпроқ натижа ва нафга 
эга бўлиш, муаммоларни ҳал қшшшнинг самарали воси- 
таларини излаб топиш ва қўллаш, ноанъанавий усуллар 
ва воситаларни қўллаш эвазига катта, жиддий ижобий 
натюкаларни кўлга киритиш имкониятига эга бўлади.
Бағрикенглик — инсоннинг аҳлоқий-психологик хусу- 
сияти бўлиб, турли, унга ёт бўлган ғоя, одатлар, хатти- 
ҳаракатларга бағрикенглик билан қарайди, уларни йўқ 
қилишга, қарши туришга интилмайди.
Чидам - инсоннинг ўэига салбий таъсир этадиган иж- 
тимоий, руҳий, иқтисодий ҳолатларга бардошлилик, 
уларни қабул қилиш чегараси бўлиб, бу чегарадан ташқа- 
рида шахс ўзининг барқарорлиги, тинчлигини сақлашга 
бўлган интилишини тугатиб, кутилмаган тезкор ҳаракат- 
лар қилиши мумкин бўлади.
Жамиятда мафкуравий, ғоявий, снёсий ва иқтисодий 
шпорализмнинг ривожланиши, сўз эркинлигининг мавжуд- 
лиги кишиларда ижтимоий назария ва хагги-ҳаракатларга 
нисбатан муносабатда бағрикенгликка олиб келади. Шу бо- 
исдан, Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, иқгисодий ҳаёт, дав- 
лат қуршгашини зркинлаштиришга қаратилган иястимоий- 
сиёсий, иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмокда.
Мамлакатда кам таъминланган аҳоли гуруҳларшга анмқ 
манзилли ижтимоий химоялаш кўлами ва самарадорли- 
гининг ўсиши, унда халқ томонидан анъана сифатида қабул 
қилинган адолат тамойилларига қатъий риоя этилиши
88
www.ziyouz.com kutubxonasi


натижасида аҳплининг ўз ижтимоий-иқтисодий аҳаолига 
чидамини янада ошириш имкониятини беради.
Ўабекистон Республикаси Президейти И.А.Каримов: 
“Ўзбекистонда қабул қилинган, “ўзбек модели” деб ном 
олган, ижтимоий йўналтирилган эркин бозор иқтисодиё- 
тига ўтишнинг иқтисодиётни мафкурадан холи этиш, унинг 
сиёсатдан уетунлигини таъминлаш, давлатнинг бош ис- 
лоҳотчи вазифасини бажариши, қонун устуворлигига эри- 
шиш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, ислоҳотларни 
босқичма-босқич ва изчил амалга ошириш каби машҳур 
беш тамойилга асосланган ўзига хос йўли - буларнинг бар- 
часи, айниқса, 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий ва 
иқтиеодий инқирози даврида ўзининг нечоғлиқ тўғри ва 
ҳаётий эканини исботлади”3, - деб таъкидлади.
Мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш таъминлан- 
ганлиги боис, ялпи ички маҳсулот харид крбшпшти парите- 
ти бўйича 2010 йилда 1Я90 йилга нисбатан 3,4 маргага, яъни 
27,1 миллиард даплардан 92,3 миллиард долларга ўсди ЯИМ 
аҳоли жон бошига 2,5 баробар. ўртача иш ҳақи 14 баробарга 
ўсди ЯИМ аҳоли жон бошига 2,5 баробар, ўртача иш ҳақи 14 
баробарга ўсди Бу даврда мамлакатимиз аҳолиси 8 миллион 
244 минг кишига кўпайиб, ҳозирги кунда 28,5 миллион на- 
фарни ташкил этди. Аҳолининг ялпи даромади амалдаш ҳисоб- 
китоблар бўйича 8,6 марта ошди Айни пайтда, бу кўрсат- 
кичиинг 47 фоизи мулк шакллари ва тадбиркорлик фаолия- 
тидан олинган даромадлардир*. Экспорт хулосаларига кўра, 
ўртача даромадга эга бўлганлар, агар 1990 йидда аҳолининг 
18 фоизини ташкил этган бўлса, 2000 йилда уй хўжаликла- 
рини тадқик этиш натижаларига кўра бу кўрсаткич 24 фоиз- 
га етди. 2010 йилда эса 60 фоиз уй хўжаликлари ўртача дара- 
жадан кам бўлмаган баркарор даромадга эга бўлгагғ*
1. Нати-
3 Ўзбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тараққиётининг 
мустақиллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тендевция ва 
кўрсаткичлари қамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган пргнозлари: 
статистик тўплам. —Т : Ўэбекистон, 2011. 5-бет.
1 Ўша манба. б-7-бетлар
4 Ўша манба, 83-бет.
89
www.ziyouz.com kutubxonasi


жада, аҳолининг турли гуруҳлари даромадлари даража- 
сидаги тафовутни (дифференциялашувни) акс эттиради- 
ган, ишнииг коэффициенти 1990-2010 йилларда 0,40 дан 
0,30 га пасайди. Бу эса иқтисодий жиҳатдан тараққий топ- 
ган давлатлардаги ўртача кўрсаткичга мос келади1’
Мамлакатимиэда 1997-2010 йилларда Кадрлар тайёр- 
лаш миллий дастури, 2004-2010 йилларда Мактаб таъ- 
лимини ривожлантириш давлат дастури амалга оширил- 
ди. Бунинг натижасида республикада 1539 та касб-ҳунар 
коллежи ва академик лицей, 9800 та умумтаълим мак- 
таблари, 66 та олий ўқув юртлари фаолият юритмоқда.
Таълимнинг кутилаётган давомийлиги 1990 йилдаги 13,7 
йилдан 2010 йилда 15,6 йилга ўсди. Катта ёшдаги аҳоли- 
нинг саводхонлик даражаси эндиликда 99,6% ни ташкил 
қилмоқца.
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш 1990 йил- 
даги 64,0 фоиздан 2010 йилда 82,6 фоизга, шу жумладан, 
қишлоқларда 55,0 фоиздан 75,8 фоизга ўсди. Шу давр ичи- 
да аҳолининг табиий газ билан таъминланганлик даражаси 
44,6 фоиздан 83,7 фоизга, шу жумладан, қишлоқ жойлар- 
да шунга мос равишда 19,3 фоиздан 77,7 фоизга етди.
Аҳолининг уй-жой билан таъминланиш даражаси 1990 
йилда ҳар бир кишига 12,1 квадрат метрни ташкил этган 
бўлса, 2010 йилда бу рақам 15,2 квадрат метрга етди ёки
I, 26 баробар ортди. Бугунги кунда қарийб 77,4 фоиз оила 
алоҳида уй ва коттежларда истиқомат қилмоқда’.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ 
қилиш давлат дастурининг амалга оширилиши оқибатида 
мустақиллик йилларида болалар ўлимининг умумий ко- 
эффициенти 1990 йилдаги 34,6 промилледан 2010 Йилда
II, 0 промиллегача, оналар ўлими эса 100 минг тирик ту- 
ғилган чақалоққа нисбатан тегишлича 65,3 дан 21га тушди.
Ўэбекистснда аҳоли турмуш даражасининг мустақил- 
лик йилларида, барқарор ошиши натижасида аҳплининг *
' Ўша манба, 79-бет.
’ Ўша статистик тўплам, 103-104,106,107,116-бетлар.
90
www.ziyouz.com kutubxonasi


ўртача умр кўриш даражаси 1990 йилдаги 67,2 ёшдан 2010 
йилда 73,1 ешга етди ёки 9 фоиздан кўпроқ пшди.
Шунинт учун ҳам республикамизда аҳолининг ҳуку- 
мат органларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган 
ислохотларнинг муваффақиятига ишончи юқоридир. Аҳоли 
ўз келажагининг, истиқболда ўзининг ижтимоий-иқгиро- 
дий аҳволининг яхшиланишига, турмуш даражасининг 
ошиб боришига умид ва ишокч билан қарамоқда. Шунинг 
Зшун ақидапараст террорчилар ва айрим сиёсий кучлар- 
нинг мамлакатда ижтимоий ларзалар ва портлашларни 
уюштиришга бўлган уринишлари беҳудадир.
Шахснинг хавфсиэлиги ҳозирги даврда қуйидагилар 
билан тавсифланади:
- аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллиги;
- меҳнат унумдорлига ва ишлаб чиқариш самарадор- 
лигининг ўсиши, иқтисодий ўсишга эришиш;
- тиббий хизмат кўрсатиш сифатининг яхшиланиши;
- меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан бандлиги- 
нинг ошиши ва ишсизликнинг камайиши;
- аҳоли даромадлари ва истеъмолининг, ўртача даро- 
мад даражасининг ўсиши;
- кишиларнинг билгш, касб-малака ва маданият дара- 
жасининг ўсиши;
- маънавиятнинг ривожланиши;
- фаннинг ривожланиш даражаси;
- камбағаллик ва қашшоқликнинг камайиши;
- аҳпли ўлим даражасининг камайиши;
- аҳолининг ўртача умр кўриш даражасининг ўсиши.
Давлат шахс хавфсизлиги даражасини баҳолаш учун
жамиятда ижтимоий беқарорликни вужудга келтириши 
мумкин бўлган қуйидаги кўрсаткичларни таҳлил қилиб 
бориши керак бўлади:
- жамиятда аҳолининг тор доирадаги ниҳоятда бой- 
бадавлат ва келажагига ишончини йўкотган ниҳоятда кам- 
бағал кишиларга ажралиши, уларнинг даромадлари ўрта- 
сидаги фарқнинг катталашиб бориши;
- ижтимоий низоларни келтириб чиқариши мумкин 
бўлган даражадаги ишсиэликнинг ўсиши;
91
www.ziyouz.com kutubxonasi


- камбағаллик ва қашшақлик муаммосини келтириб 
чиқариши мумкин бўлган даражада ахоли турмуш дара- 
жасининг кескин пасайиб кетиши;
- шаҳарларда қишлоқпардагига нисбатан камбағал ки- 
шиларнинг кўпайиши, наркомания, фоҳишалик, ташки- 
лий жиноятчиликнинг ўсиши учун шароитнинг вужудга 
келишини олдини олиш;
- жамиятда ва хўжалик фаолиятида коррупция ва 
криминаллашувнинг ўсиши.
Давлат ижтимоий аҳвол даражасини баҳолаш ва 
прогнозлаштиришда, иқгисодий ҳамда ижтимоий сиёсат- 
га тузатишлар киритиш мақсадида яна қуйидагиларга 
эътибор қаратиши лозим бўлади:
- ҳокимият органларида жамиятни ижтимоий ривож- 
лантиришнинг йўллари, кутилаётган натижалари тўғри- 
сида аниқ тасаввурнинг шаклланганлиги;
- аҳолининг турли ижтимоий гуруҳ ва табақалари- 
нинг ахлоқий-психологик ҳолати меэонлари ҳамда йўнал- 
тирилганлик меъёрлари (нормалари);
- ижтимоий барқарорлик ва унга таъсир эту^вчи омил- 
лар тавсифи;
- давлат бошқаруви органлари ва жамоат ташкилот- 
лари ҳамда уларнинг раҳбарлари фаолиятини ахлоқий 
нуқтаи назардан баҳолаш.
Шахснинг иқгисодий хавфсизлигини таҳлил қилишда 
инсон капитали, меҳнат салоҳияти, турмуш даражаси ва 
сифати, ижтимоий барқарорлиги баҳоланиши керак. Шу- 
нингдек, шахснинг оилавий аҳволи, оила дарюмадлари ва 
харажатлари, мол-мулки ҳамда ижтимоий инфраструк- 
туранинг ривожланиш даражаси ҳам таҳлил қилинади.
Фан-техника тараққиёти шароитида инсоннинг интел- 
лектуал мулки ва унга бўлган ҳуқуқи ҳам ҳимоя кдлини- 
ши лозим. Чунки шахснинг интеллектуал мулки ва унга 
бўлган ҳуқуқига қилинган тажовуз, таҳдид шахс хавф- 
сизлиги путур етказади.
Кишиларнинг интеллектуал мулк объектлари тарки- 
бига нау-хау, маълумотлар базаси ва электрон ҳисоблаш
92
www.ziyouz.com kutubxonasi


машиналари дастурлари (уларни расмий рўйхатга олин- 
ганлиги тўғрисида далолатнома берилади), саноат мулки, 
фойдали моделлар, ихтиролар, саноат намуналари (улар- 
га патентлар берилади), товар белгилари киради. Интел- 
лектуал мулк объектлари конунлар ҳамда патент идора- 
лари томонидан ҳимоя қилинади.
Шахс хавфсизлиги қуйидаш шароитлар мавжуд бўлга- 
нида реал воқеаликка айланади:
- жамиятга, табиатга ва ўзига-ўзи зиён етказмайди- 
ган инсонлар типининг сммавий тарзда шаклланиши;
- ҳар бир фуқарони халқ тинчлиги, уни қуролли 
тўқнашувлар ва турли хавф-хатарлардан сақлаш учун 
курашга жалб этиш; ўз фаолиятини инсоният, жамият, 
халқ манфаатларига йўналтириши;
- ҳар бир оиланинг ўзини жисмоний жиҳатдан чиниқги- 
ришга ва маънавий жихатдан ривожлантириш учун моддий 
маблағлари ҳамда бўш вақги етарли бўлишига эришиш;
- халқнинг кучли, адолатли, ҳуқуқий, демократик 
жамият қуришга бўлган хоҳиш-иродасини мустаҳкамлаш;
- жамиятда ҳуқуқий давлат даражасида инсонни ҳур- 
мат қилиш ва соғлом турмуш тарзига асосланган муҳитни 
шакллантириш;
- инсоният, жамият ва жаҳон тинчлигини сақлашга 
бўлган хоҳиш-ирода ҳамда интилиш ҳар бир шахс тур- 
муш тарзининг ажралмас қисмига айланиши*.
Шахснинг хавфсизлигини таъминлашда давлатнинг 
ижтимоий сиёсати муҳим роль ўйнайди. Давлатнинг иж- 
тимоий слёсати, уни амалга ошириш механизмлари одам- 
ларнинг меҳнатдаги фаоллиги ва тадбиркорлигини ўсти- 
риш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилиши лозим.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўтиш 
даврида Ўзбекистонда давлатнинг ижтимоий сиёсати қуйи- 
дагиларга қаратилган:
- фуқароларнинг эркин иқтисодий фаолият, тадбир-
“ Экономическая безопасность хозяйственнмх систем. Учебник. - М.: 
РАГС, 2П01- С.245.
93
www.ziyouz.com kutubxonasi


корлик ва меҳнат, касб турлари ҳамда саҳаларини эркин 
танлаш каби конституциявий ҳукуқларини таъминлаш;
- меҳнат мотивациясининг кучли механизмини кири- 
тиш. аҳолининг иқтисодий фаоллигини ошириш учун 
шароитлар яратиш;
- аҳолини мақсадли ва манзилли ижтимоий ҳимоя 
қилиш ҳамда кам таъминланган гуруҳларни давлат томо- 
нидаи қўллаб-қувватлаш;
- таълим, ижтимоий суғурта, соғлиқни сақлаш ти- 
зимларини ислоҳ қилиш йўли билан аҳолининг ижтимо- 
ий хизматларга бўлган зарур кафолатини таъминлашя. 
Шунингдек, давлат ижтимоий сиёсати аҳолининг даро- 
мад ва мулкка эгалик даражаси бўйича кескин табақала- 
шувининг олдини олиш ҳамда аҳолининг тўлов талабла- 
рини кенг миқдорда қпндириш ва унинг ўсишини таъмин- 
лаш чора-тадбирларини амалга оширади.
Давлат ижтимоий сиёсатида аҳолини ижтимоий ҳимоя- 
лаш муҳим ўрин тутади. Давлатнинг бу соҳадаги сиёсати- 
нинг уетувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- давлат ижтимоий истеъмол фондларини ташкил этиш 
ва улардан жамиятнинг ҳар бир аъзоси фойдаланишини 
кафолатлайдиган қонунларни қабул қилиш;
- давлатнинг марказлашган ижтимоий суғурта фонди- 
ни ташкил этиш;
- кўрсатилган хизматлар ва самарали меҳнатлари учун 
давлат тамонидан бериладиган имтиёзлар;
- иш ҳақи ва пенсия минимумининг давлат томонидан 
кафолатланиши;
- к5ш болали оилаларга тўланадиган нафақалар;
- кам таъминланган аҳоли табақаларига моддий ёрдам 
кўрсатиш;
- болаликдан ногирон ва бошқа меҳнат қобилиятини 
йўқотганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
- талабалар учун тўланадиган давлат стипендиялари;
- ишсизлик нафақаси;
9 Абулқосимпв Ҳ.П. Шаклланаётган боаор иқтисодиётида инсоя омили 
ва уни фаоллапгтнриш йўллари. - Т : ТМИ. 2005. 182-6.
94
www.ziyouz.com kutubxonasi


- энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари турларининг 
болгиланган нарх.ларда сотилишини таъминлаш;
- ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматлар баҳола- 
ридаги фарқларни бюджет ҳисобидан қрплаш;
- ижтимоий соҳанинг энг муҳим тармоқлари (соғлиқни 
сақлаш, таълим, жисмоний тарбия, спорт ва маданият) 
модций базасини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш.
Хар бир шахс, фуқаро хавфсиэлигнни таъминлашда 
фуқаронинг ўзи, у ишлайдиган меҳнат жамоаси, давлат, 
жамоат ташкилотларининг ижтимоий ҳамкорликдаги фао- 
лияти талаб этилади.
А с о с и й т а я н ч т у ш у н ч а л а р
Шахс, шахс эркинликлари, шахснинг мустақиллиги, шахс- 
нинг эҳтиёжлари, шахснинг манфаатлари, шахс манфаатла- 
рига иқтисодий таҳдидлар, иқтисодий шантаж ва террор, 
ишсиэлик, камбағаллик, ижтимоий сиёсат.
Т а к р о р л а ш у ч у н с а в о л л а р
1. Ҳоэирги замон шароитида шахснинг қандай салоҳияти 
ва имкониятлари мавжуд?
2.
Шахснинг иқтисодий эркинликлари нималарда намоён 
бўлади?
3. Шахс билан давлат ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва ало- 
қадорлик нималарда намоён бўлади? Бу боғлиқликнинг қан- 
дай чегаралари бор?
4. Шахснгшг ҳаётий манфаатларига қандай иқтисодий таҳ- 
дидлар хавф солади?
5. Шахснинг иқтосодий хавфсизлиги деганда нимани ту- 
шунасиз?
6. Шахсникг иқтисодий хавфсизлигини қандай таъминлаш 
мумкин?
7. Шахснинг иқтисодий жиҳатдан ҳимояланишини давлат 
қандай таъминлайди?
8. Шахсга нисбатан иқтисодий шантаж ва терроризмга 
қарши қандай чоралар кўриш мумкин?

Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish