Эҳат функциялари


ЭҲАТда ҳужжатларнинг ҳаётий даври



Download 73,5 Kb.
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi73,5 Kb.
#145542
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3.2.мавзуЛекцияЭХАТ

3.2.3. ЭҲАТда ҳужжатларнинг ҳаётий даври
ЭҲАТда ҳужжатнинг ҳаётий даври қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Юзага келиш. Янги ҳужжат замонавий сақлаш тизимларида юзага келгач, қайд этилади ва сақланади, бироқ оддий файл тизимларида файлнинг кичик тарихини осон йўқотиш мумкин. Масалан, унинг ўрнига худди шу номдаги файлни оддий ёзиш етарли, ҳеч ким ўтмишдошлар ҳақида эсламайди, тармоқдан олинган файл “ на насл, на жамоа” га эга бўлмайди: уни яратиш санаси у компьютернинг қаттиқ дискида бўлган пайт бўлади. ЭҲАТда ҳужжатнинг “паспорти” – ҳисобга олиш карточкаси бўлмаса, у юзага келмайди ва турли кўринишдаги ҳужжатлар учун турлича бўлиши мумкин: ҳужжатлар бўйича амалга оширилган ҳамма ишлар фойдаланувчиларга тақдим этилган ҳуқуқлар билан белгиланади, бу ҳужжатлар билан ишлаш стратегиясини аниқлаш имконини беради.
Барпо этиш. Ҳар бир ҳужжат албатта ҳаёт давридан ўтиб, у “қоралама дафтар” дейилади – бу даврда пухта бўлмаган ҳужжатқўлдан қўлга ўтади, у ўзгартирилади ва қайта ишланади. Натижали ҳужжатнинг сифати кўп жиҳатдан у ўз ҳаётининг “қора” чизиғидан қай даражада муваффақиятли ва ташкилий жиҳатдан ўтганлигига боғлиқ. ЭҲАТда ҳужжат устида жамоавий ишни ташкил этиш учун таҳрир қилинувчи ҳужжатларни блоклаш техникаси қўлланилади (“check-out, check-in”).
Ҳужжатни ҳар лаҳзада бир киши таҳрир қила олиши учун тизим ишни ўз зиммасига олади. Бу механизм туфайли икки ходим ҳужжатнинг иккита локал нусхасини яратиш ва унга ўзгартириш киритиш имконига эга бўлади. ЭҲАТда ходимлардан бири ҳужжатни таҳрир қилиш учун олганда бошқалар буни кўрадилар, лекин аввалги фойдаланувчи уни қайтармагунча ҳужжатни ўзгартира олмайдилар. Бунда қайтарилган ҳужжатга кичик версиянинг янги рақами автоматик равишда тақдим этилади.
Ҳужжатнинг илгариги кичик версияси сақлаб қўйилади, уни очиш, кўриб чиқиш ва таҳрир қилиш мумкин. Жараёндаги ҳамма иштирокчиларнинг ҳаракатлари ҳужжатлаштирилади, шунинг учун ҳеч қандай чалкашлик юзага келмайди.
Публикация (чоп этиш). Ҳужжат яратилиб, фойдаланувчиларга тақдим этилган вақт. Публикация – маълум вақт давом этиб, ундан сўнг ҳужжатнинг яшаш даври “тугайди”. Публикация механизми мавжудлиги туфайли масалан, имзоланган ёки нашрга юборилган ёки ҳамкорга жўнатилган ҳужжат аниқликда электрон кўринишда доимо мавжуд бўлишига ишонч ҳосил қилиш керак. Публикациядан сўнг ҳужжатда нимадир ўзгартириш керак бўлсачи? Бунинг учун чоп этилган версия асосида ҳужжатнинг янги варианти яратилади ва янги ҳаёт даври бошланади. Турли тизимларда бу функция турлича қўлланилади. Маълум жойда тўлалигича янги ҳужжат яратилса, баъзи жойларда эса фақат янги версия ҳосил қилинади.
Архивациялаш. Чоп этилгач, ҳужжат электрон архивга жўнатилади, бу ерда у ташкилот ички тартиб қоидаларида кўзда тутилган вақтда бўлиши керак. Мангу сақланувчи ҳужжатлар ҳам мавжуд. Бир неча кун сақланиши керак бўлган ҳужжатлар ҳам мавжуд. Архивни яратиш ташкилот эҳтиёжларига боғлиқ оддий вазифа эмас. Масалан, кўпинча мурожаат этилувчи ҳужжатларни тез ташувчиларда сақлаш керак, баъзан фойдаланилувчи нодолзарб ҳужжатларни эса арзонроқ, лекин секин ташувчиларга киритиш мумкин.
Бундай вазифаларни ҳал этиш учун HSM (Hierarchical Storage Management) иерархик сақлашни бошқариш технологияси қўлланилиб, улар жуда катта ҳажмдаги “виртуал файл тизими” ни сақлаш бўйича эҳтимолий турли хил воситалардан яратилади. Асосий HSM воситалари Windows 2000га ўрнатилган, бироқ янада мураккаб ва самарали функционалликни таъминловчи бошқа технологиялар ҳам мавжуд. Бундай технологиялар, масалан, Legato Sustems, Tivoli Storage Manager, Veritas Storage Migrator компаниясининг DiskXtender сериясидаги маҳсулотлари ҳисобланади.

Download 73,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish