Easbekiston oliy va oliy ira mahsus tem tem vizirligi university term faculty pedagogy



Download 168,06 Kb.
bet22/28
Sana28.04.2022
Hajmi168,06 Kb.
#586196
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28
Bog'liq
Саидова Парвина EN

Камтарлик хусусида. Камтарлик инсоний фазилатнинг олтин қирраларидан биридир. Ота-боболаримиз ва буюк алломаларнинг ўгитига қулоқ тутса, инсонни яхши одоб ва маънавий гўзалликка даъват этувчи ажойиб дурдоналар жаранглаб эшитилади.
Одоблилик Алишер Новоий тасвирида камтарлик, эл-юрт учун фидойилик билан чирмашиб кетган. Бундай киши халқ йўлида дард била гард (тупроқ)га айланади-ю, ўша тупроқ билан кибр-ҳавонинг кўзини кўр қилади. Улуғ шоирнинг камтарликка мутлоқ тааллуқли бўлган бу байтининг мазмунига бир аҳамият беринг:
Эл йўлида гард ўлубон дард ила,
Кибр кўзин кўр этиб ул гард ила.
Бу ҳикматлар кишиларнинг ахлоқий маданиятини камол топтириш, одамийлик, хушмуомалалик, камтарлик, мардлик, олиҳимматлик каби ҳислатларга йўллаши билан азиздир.
Ахлоқий маданиятнинг асосини ижтимоий ҳаёт ва муайян ижтимоий тузум белгилайди. Шу жиҳатдан ахлоқий маданият жуда муҳим масала бўлиб, у шахсда ижтимоий ҳаётнинг мазмунини, меҳнатини тўғри ва изчил тушунишни, унга мувофиқ ҳаракат қилишни тақозо этади. Кишининг маданияти, аввало, камтарлиги, одамийлиги, мардлиги сингари кўплаб юксак маънавий фазилатлар билан белгиланади.
Инсон ҳаётини безайдиган, унга бахт-саодат келтирадиган, бойлик, фаровонлик бахш этадиган меҳнат - инсоннинг энг яхши фазилати камтарликка ҳам алоҳида сайқал беради. Меҳнат - қудрат демакдир. Ҳалол меҳнат қилиш камтарликнинг биринчи ва асосий шарти бўлиб, маънавий ҳаётнинг мезонидир.
Хушмуомалалик - камтарликнинг муҳим белгиси, бинобарин, инсоннинг гўзал фазилатларидандир. Айниқса, кўпчилик билан муомала қиладиган кишилар ниҳоятда камтар, ширинсухан бўлишлари керак. Дағаллик, кишиларга самимий муносабатда бўлмаслик, уларнинг талаб-эҳтиёжларига эътиборсизлик каби салбий одатлар жамиятимиз учун номуносиб бўлса-да, ҳамон учраб туради.
Камтар киши кибрга асло яқин юрмайди. Чунки кибр ва манманлик, такаббурлик кишини хор, халқ қанча илм ва давлат соҳиби бўлса ҳам, бир пулча қадр ва қиммати бўлмайди. Инсонлик “мен”ни англашдан бошланади, дейиш расм бўлган. Лекин кишининг шу шахсий “мен” и барча неъматларни ўлчайдиган тошу тарозига айланиб кетмаслиги, биринчи галда менга, кейин сенга ва умуман, бошқаларга қулай бўла қолсин, деган тутуруқсиз принципга айланиб кетмаслиги даркор.
Модомики инсонлик “мен”ни тушунишдан бошланар экан, унда ўша шахсий “мен” ниҳоятда катталашиб, одамгарчилик, камтарлик устидан ҳукмронлик қилмаслиги керак.
Менимча, одам бутун умр “ўзидан кўз узмаса”, ўзига кўпроқ талабчан бўлса, ишонаверингки, энг тўғри йўл шу - камтарлик.
Камтар одам кибрдан, ёмон хулқдан пок, адолатли, ишида, сўзида тўғри, шафқатли ва марҳаматли кишиларга хайрихоҳ, соф қалбли, арслон юракли бўлади. Камтарлик одамгарчиликнинг мадори, ифтихоридир. Асл камтарлик кишининг билими, маънавий дунёси ва унинг дунёқарашига боғлиқдир. Мардлик бошқаларнинг иззат-нафсига тегмасдан, дилига озор бермасдан, катта-кичикнинг ҳурматини жойига қўйиб яшамоқ эканини билиш, ҳис қилиш учун киши чинакам маданиятли бўлиши, ёшлигиданоқ оилада бир-бирига иззат-ҳурматда, инсон қадрини биладиган бўлиб тарбияланиши лозим.
Мардлик шартларининг яна бири бировга қилган яхшиликни кўнгилга тугиб юрмаслик. “Яхшиликни қилавер, ҳисоб-китоб не даркор” дейди Умар Ҳайём. Бировга яхшилик қилиб, ҳожатини чиқарган киши ундан бирор нарса илинжида бўлса, ҳатто, мақтов истаса ҳам бу нарса мардликка путур келтиради. Шундай қилиб, ахлоқий маданияти ривожланган халқимизда, соддадиллик, виждонлилик, камтарлик ва мардлилик намоён бўлиб, шахснинг ахлоқий баркамоллигини ифодалайди.
Хушмуомилалик - назокатлилик белгиси. Назокатли инсон, аввало, хушмуомилали бўлади. Катта-кичикка ўзига яраша муомала қилишни билиш ҳам катта санъат. Масалан, катталар сўзлашганда бир-бирларига илтифот ила марҳамат қилинг азизим, жоним билан, жонгинам, ўргилай сиздан, саломат бўлинг, жоним тасаддуқ, хуш келибсиз, марҳамат, уйимизнинг тўри сизники, азиз меҳмонимиз бўлинг, биз хизматда бўлайлик каби жуда ёқимли сўзлар билан муомала қилишлари қандай гўзал. Бундай сўзларни ўз ўрнида ишлатишга одатланмоқ лозим. Таассуфки, баъзи ёшларнинг янги оилаларида бу илтифотли сўзлар ишлатилмай, ҳатто, сўз луғатимиздан тушиб қолмоқда. Бунга сабаб, улар ҳам ёшликларида ўз оилаларида бу илтифотли сўзларни ишлатиб ўрганмаганликларидандир, деб ўйлайман. Баъзан бирон ерга борсангиз, меҳмоннинг иззатини шундай келтирадики, улар шундай илтифотли сўзларни гапирадиларки, дилингиз хушнуд, кўнглингиз шод бўлади. Айрим ёшларнинг гап сўзларида нима учундир бундай хушнудсўзлар кам учрайди. Меҳмонни, хуш келибсиз деб кутиб олиш, яхши боринг, яна келиб туринг, деб кузатиб қўйишда қанча назокат-у, қанча нафосат барқ уриб турибди. Энди тасаввур қилайлик: келинг, хайр деб кутиб олиб, кузатиб қўйдик, хўш бунда қандай нафосат бор-у, қанча назокат? Назокатлилик ҳислатига эга бўлиш учун болалар ёшликларидан бошлаб, ўз оилаларида илтифотли сўзларни ҳамиша эштиб, унга тақлид қилсалар шундай муомила бора-бора уларнинг одатига айланиб боради.
Ҳа, ҳар бир хатти-ҳаракатда, муомалада кишиларга нисбатан ширинсуханлик билан илтифотли бўлиш, назокатли сўзлаш фазилатига эга бўлиш ҳар бир инсоннинг одамийлик бурчи. Баъзан биргина илтифотли сўз билан кишининг қадри ошади. Биргина қўпол сўз ила киши ўз қадрини йўқотади. Ўзбек халқининг сўз луғатида жуда кўп илтифотли, назокатли сўзлар мавжуд. Уларни ўрганиш, ўз ўрнида ишлата билиш, кишининг одоблилигидан, маданий муомилалигидан далолат берувчи белгидир. Шундай қилганда биз ўқувчи-қизларга Шарқона мулоқот одоби ва нутқ маданиятини тарбиялашга қўйилган талаблар асосида инсоний ҳислатлардан назокатлилик, латофатлилик каби фазилатларни ўзимизда мужассамлаштиришимиз мумкин.
Хулоса қилиб айтганда камтарлик, мардлик, олиҳимматлилик халқимизнинг энг юксак фазилати бўлиб, унинг инсоний қадр-қимматини юксакка кўтаради, ахлоқий сифатларини баркамол қилади. Шундай экан, ўқитувчи-мураббий, ота-она ва ҳар бир кишининг фахрли бурчларидан бири ўғил-қизларда ана шундай фазилатларни узлуксиз равишда тарбиялаб боришдан иборатдир. Янги авлодда мардлик, олиҳимматлилик, камтарликни камол топтириш барча тарбиявий ишни, шунингдек, ахлоқий тарбияни ҳам кечиктириб бўлмайди.



Download 168,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish