Лабарoтoрия cтeндининг изoҳи Ушбу лабораторияни бажариш учун Мултисим 12 дастуриидан фойдаланамиз. дастуни ойнаси фаоллашганидан сўнг. Юқорида жойлашган элементлар қаторидан қуйидаги схемада ишлатиладиган элементлар танланиб ишчи ойнага жойлаштирилади. Плаcе Индуcатор бўлимидан волтметир ва амперметр олиб ишчи ойнага жойлаштирилади. ва қуйидаги схема йиғилади.
5-лаб. Стабилитрон орқали тузилган параметрик стабилизатор.
Ишдан мақcад: Multisim дастурида стабилитрон орқали тузилган параметрик стабилизатор схемасини йиғиш ва уни ишлаш принцпини ўрганиш.
Стабилитрон [лот. стабилис — турғун, доимий ва элек(трон)] — электр занжирининг маълум қисмидаги кучланишни бирдай тутиб туриш (баркарорлаш) учун ишлатиладиган икки электродли газ разрядли ёки ярим ўтказгичли асбоб (диод). Иши ундан ўтадиган токнинг ўзгаришига қараб кучланишнинг қисман ўзгаришига асосланган. Яримўтказгичли, тож разрядли ва тутовчи разрядли хиллари бор. Яримўтказгичли С. учун барқарорловчи кучланиш 3—180 В, тож разрядли С. учун 300 В—30 кВ, тутовчи разрядли С. учун 70—160 В. Слар электрон асбобларда қўлланилади.
Стабилизатор (лот. стабилис — турғун, доимий) — и. ч. жараёни, машина параметрлари, электр катталиклар ва бошқа кўрсаткичларни бир меъёрда ушлаб турадиган асбоб, мослама ёки модда. Мас, авиация Си — самолётнинг бўйлама турғунлиги ва бошқарилувчанлигини таъминлайдиган қуйруқ қанотининг қўзғалмас қисми. Кучланиш ёки ток Си тармоқдаги кучланишнинг ўзгариши ва нагрузка кийматидан қатъи назар кучланиш ёки токни автоматик тарзда бирдай ушлаб туради. Денгиз Си кеманинг чайқалишини камайтиради, у гироскоп принципига асосланган. Фотографик С. фото эмулсияларнинг эскиришини секинлатиш ёки унга барҳам бериш учун ишлатиладиган модда. С. сифатида симоб, олтин, платинанинг комплекс бирикмалари ва бошқа оғир металларнинг тузлари ишлатилади. П о лимерлар Си ҳам уларнинг эскиришини тўхтатувчи модда; оксидланишга каршилик кўрсатувчи антиоксидантлар, фотолиз ва фотооксидланишни тўхтатувчи фотостабилизаторлар, нурланиш таъсири остида эскиришга тўсқинлик килувчи антирадлар ва бошқалардан иборат.
Параметрли ўзгармас кучланиш стабилизаторларида ночизиқли қаршилик ишлатилади. Бу ерда стабилизация токи кучланишнинг ночизиқли функтсиясидир, яъни динамик қаршилик РД статик қаршиликка РС тенг бўлади. Бундай ночизиқли қаршилик бареттр, газ тўлдирилган ва кремнийли стабилитрон киради. Кремнийли стабилитрон – ўзгармас кучланишни стабиллаш учун мўлжалланган. Кремнийли стабилитроннинг волт-ампер характеристикаси расмда келтирилган.
Стабилитрон схемага уланиб, унинг электродларига тескари кучланиш берилганда тескари характеристика а – b қисмида кучланиш оз ўзгарганда ток кўп миқдорда ўзгариши кузатилади. Кремнийли стабилитроннинг стабиллаш хусусияти шундан иборатки, р – n ўтказувчанликда ток ўзгарганда кучланишнинг пасайиши кам ўзгаради.
Схемадаги Рб – балласт (сўндирувчи) қаршилик бўлиб, стабилитрондан оқадиган катта токни чегаралайди.
Киришдаги кучланишнинг ўзгариши балласт қаршилиги орқали оқадиган токнинг ўзгаришига олиб келади, бу эса ўз навбатида стабилитрондан оқадиган токни ўзгартиради. Стабилитроннинг қаршилиги оддий қаршилик сингари доимий бўлмаганлиги учун ундан оқадиган ток ошганда стабилитроннинг қаршилиги камаяди ёки стабилитрондан оқадиган ток камайганда унинг қаршилиги ошади. Натижада стабилитрондаги кучланиш ўзгармасдан қолади. Киришдаги кучланишнинг ўзгариши Рб қаршиликда сўндирилади. Агарда киришдаги кучланиш доимий бўлганда юкламадаги ток ўзгарса, стабилитрондан оқадиган ток шунча тескари катталикка ўзгаради. Тўғрилагичдан келаётган умумий ток эса ўзгармайди, натижада юкламадаги кучланиш ҳам ўзгармайди. Стабилитрон одатдаги ясси диодларга ўхшаган бўлиб, тайёрланиш технологияси бироз фарқланади. Стабилитроннинг анодига мусбат, катодига манфий потентсиал уланса, кремнийли диоднинг характеристикаси олинади. Агарда стабилитронга уланган тескари кучланиш оширилса (анодга манфий, катодга мусбат потентсиал уланса), стабилитрондан оқадиган ток аввалига аста-секин ўсади ва шундай бир кучланиш келганда стабилитроннинг p–n тўсиқ зонасида электрик бузилиш пайдо бўлади ва кучланишнинг жуда кам миқдорда ўзгаришига токнинг кўп миқдордаги ўзгариши тўғри келади.
Параметрик стабилизаторларда ВАТси чизиқли бўлмаган элементлар қўлланилади, масалан, стабилитрон, чўғланма лампалар ва бошқалар. Оддий кучланишнинг параметрик стабилизаторининг схемаси 5.1а расмда келтирилган. Бу стабилизаторларда ярим ўтказгич стабилитрон қўлланилган ва бир неча миллиампердан бир неча ампер токларда, бир неча вольтдан бир неча юз вольтгача стабиллаштирилган кучланишни олиш мумкин. Агар 3 В кичик бўлган кучланиш стабиллаштириш зарур бўлганда стабилитрон ўрнига стабилисторлар қўлланилади. Параметрик стабилизаторларда стабилитрон Rю юклама қаршилигига паралел йўналади. Стабилитрон билан кетма-кет талаб қилинаётган иш режимини яратиш учун Rб балласт қаршилиги уланади (5.1, б-расм).
3.18-расм. Ярим ўтказгич стабилитронли кучланиш параметрик стабилизатор схемаси (а) ва параметрик стабилизаторнинг ВАТи (б).
Параметрик стабилизаторларни нормал ишлаши учун Rб резисторининг қаршилиги шундай бўлиши керак-ки, бунда унинг ВАТси Iс.ном стабилитроннинг номинал токига тўғри келувчи А нуқтасидан кесиб ўтиши керак.
Параметрик стабилизаторнинг стабилизация коэффициенти 30-50 га етиши мумкин.
Стабиллашган кучланишни ошириш учун стабилитронларни кетма-кет уланиши қўлланилади.
Параметрик стабилизаторларнинг асосий афзаллиги бўлиб, тузилиши соддалиги ва ишлаш ишончлилиги ҳисобланади.
Камчилигига эса ФИКи 0,3 дан ошмайди, ишчи қаршилиги юқорилиги (5- 20 Ом), шунингдек стабиллаштирилган кучланишни кичик ва ростланмайдиган диапазонида эканлиги киради.
5.2 – расм. Параметрик ток стабилизаторининг схемаси (а) ва ишини кўрсатувчи тавсифномаси (б).
Токнинг параметрик стабилизаторларида чизиқли бўлмаган элемент сифатида биполяр ва майдон транзисторлари қўлланилади.
5.3-расм. Майдон транзистори токининг параметрик стабилизатори.
6-lab. Kuchlanish stablizatorlari. Impulsli ta’minlash manbasining struktura sxemasi. KIM (keng impulsli modulyatsiya) li kontrollerlar. Sistema bloki ta’minlash manbasining sxemasi.
Ishdan maqsad. Multisim dasturida kompensatsion stablizator qurilmasi sxemasini yasash va uni o’rganish.
Do'stlaringiz bilan baham: |