4-лаб. Кучланиш кучайтиргичлари
Ишдан мақcад: Multisim дастурида кучланишни икки баробар оширувчи схемасини йиғиш ва уни ишлаш принцпини ўрганиш.
Кучланиш кучайтиргичлари қурилма чиқишида қурилма киришидагидан бир неча баробар кўп кучланиш олишда қўлланилади. Охирги вақтларда бу ускуналар жуда кўп қўлланилмоқда, чунки улар юқори кучланиш трансформаторларини ўрнини босади. Бундай алмаштиришда ўлчамлар ва массадан ютилади. 4.1-расмда кучланишни параллел икки баробар оширувчи ускуна схемаси келтирилган. У трансформаторнинг битта иккиламчи чулғамига уланган иккита бир ярим даврли тўғирлагич кўринишидадир. Агар А нуқта мусбат потенциал, В нуқта манфий потенциалга эга бўлганда Д1 диод очик, Д2 диод ёпик бўлади. Бу вақтда С1 конденсатор очиқ бўлган Д1 диод орқали Uст амплитуда қийматигача зарядланади. Кейинги ярим даврда В нуқта мусбат, А нуқта манфий потенциалга эга бўлади, Д1 диод ёпиқ, Д2 диод эса очиқ бўлади. Бу ярим даврда Д2 диод С2 конденсаторни зарядлайди. С1 ва С2 конденсаторлар чикишга нисбатан кетма-кет уланган бўлади. Конденсаторлардаги кучланиш қутбланиши шундайки, разрядланиш вақт доимийси разр=CRЮТ/2 (бу ерда С=С1=С2, Ткириш кучланиш даври) бўлганда ускунанинг чиқиш кучланиши трансформаторнинг иккиламчи чўлғамининг кучланишининг икилланган қийматига тенг бўлади. 4.2-расмда кучланиш икки баробар оширувчининг схемаси келтирилган.
4.1-расм Параллел кучланиш икки баробар. 4.2-расм Кетма-кет кучланиш икки баробар кучайтиргич схемаси. кучайтиргич схемаси
Кириш кучланишини бирор бир ярим даврда, қачонки В нуқта потенциали мусбат, А нуқта потенциали манфий бўлганда Д1 диод очик, Д2 диод ёпиқ бўлади. Бу вақтда С1 конденсатори Д1 орқали U2T кучланиш амплитуда қийматигача зарядланади. Кейинги ярим даврда А нуқта потенциали мусбат, В нуқта потенциали манфий бўлади, Д1 диод ёпиқ, Д2 диод очиқ бўлади. Бунда С2 конденсатор Д2 диод оркали зарядланишни бошлайди, яъни трансформаторнинг иккиламчи чўлғами киришидан U2 ва зарядланган С1 конденсаторидан зарядланади. Бунинг оқибатида RЮ қаршилигида кучланиш қиймати U2T кучланиш икки баробар оширилган қийматига тенг бўлади.
Кетма-кет схемани кучланиш икки баробар оширувчи ускунанинг параллелга нисбатан бир қатор афзалликлари мавжуд: чиқиш кучланиши пульсацияси, ишлаш стабиллиги юқори. Бундан ташқари бир неча кетма- кет кучайтиргичлардан тўрт баробар кучланиш оширувчи системаларни йиғиш мумкин. Тўрт баробар оширувчини бир-бирига қўшиб, кучланишни 8 баробар оишириш мумкин. Шунинг учун кетма-кет схемали кучланишни икки баробар оширувчи схемалар кўпрок қўлланилади.
Кучланиш кучайтиргичлари ёрдамида чиқишда бир неча 10 кВ кучланиш олиш мумкин, бунда кичик номинал кучланишли, кичик ўлчамли ва арзон (конденсаторлар ва диодлар) ускуналар қўлланилади.
Барча кучайтиргичларнинг камчилиги: уларнинг кичиклиги ва ФИК пастлигидир.
Ҳозирги пайтда К299 серияли ИМСлар ишлаб чиқарилмоқда ва кенг қўлланилмоқда. Бу ИМС ёрдамида ток IH200 мкА бўлганда 2000-2400 В чиқиш кучланишини олиш мумкин. Маслан, К229ЕВ1 ИМСлар 4 баробар оширувчи хисобланади ва 4.3-расмда схемаси келтирилган.
4.3-расм. Кучланишни 4 баробар оширувчи ускуна схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |