Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


Ташкилот ва унинг рақобатчиларининг рақобатбардошлиги



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

 
20.3.Ташкилот ва унинг рақобатчиларининг рақобатбардошлиги 
таҳлил қилиш. 
Истеъмолчилар билан ўзаро таъсир товарни олди-сотди қилиш орқали, 
етказиб берувчилар билан - ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурслар 
олди-сотдиси орқали, шериклар билан ўзаро таъсир савдо-сотиқ хизматлари 
орқали ва ниҳоят рақобатчилар билан ўзаро таъсир фирманинг рақобат 
муҳитидаги фаоллигини рўѐбга чиқарувчи жорий ва истиқболдаги ташкилий 
чора-тадбирлар 
тизими 
орқали 
амалга 
оширилади. 
Корхонанинг 
рақобатбардошлиги унинг фаолиятининг ҳар бир моментида, ҳар бир 
кўринишида намоѐн бўлади. 


Корхонанинг рақобатбардошлигини қуйидагиларни ўз ичига оладиган 
салоҳиятли фазилатлар сифатида тавсифлаш мумкин: 
1.
Корхонанинг истеъмолчилар мақсадли гуруҳининг кутишларини реал 
баҳолай олиш ҳамда истеъмолчи ҳатти-ҳаракати тенденцияларини кузатиб 
бориш қобилияти. Бошқача айтганда, корхона истеъмолчи талабини ҳам 
ҳозирги даврда ўз вақтида, объектив ва аниқ баҳолай билиши, ҳам унинг 
келажакдаги ўзгаришини башорат қила олиш лозим. Бундай баҳолаш 
фақатгина мақсадли истеъмолчилар гуруҳининг илмий модели негизида 
бажарилиши мумкинки, ушбу модель мазкур истеъмолчиларнинг иқтисодий, 
ижтимоий-маданий ва руҳий омилларини ҳисобга олган ҳолда замонавий 
социология ва маркетинг услублари асосида ишлаб чиқилган бўлиши керак. 
2.
Ишлаб чиқариш натижалари мақсадли гуруҳ истеъмолчиларининг 
кутишларига нарх-сифат борасида энг юқори нафли товар сифатида мувофиқ 
келадиган қилиб ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш қобилияти. Натижалар 
ҳақида сўз борганда чиқарилаѐтган товарнинг нафақат истеъмолчилик 
хусусиятлари, балки унинг маркетинг хусусиятлари (нархи, кафолатлари, 
сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.) ҳам назарда тутилади. 
3.
Самарали жорий маркетинг сиѐсатини олиб бориш қобилияти. 
4.
Сотиладиган маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш омиллари – 
капитал, ишчи кучи, хомашѐ ва материаллар, энергия билан таъминлаш 
харажатларини пасайтириш учун шароитлар яратиш қобилияти. 
5.
Тармоқнинг бошқа аъзоларига нисбатан юксакроқ технологик ишлаб 
чиқаришни яратиш ва сақлаб туриш қобилияти. Бунинг учун қўлланаѐтган 
технологияларни ўз вақтида янгилаб туриш лозим. Булар ишлаб чиқаришга, 
сотишга, бошқаришга тегишли бўлиши мумкин. 
6.
Инновациялар асосида ишлаб чиқариш ва маркетинг соҳаларида 
самарали стратегияни режалаштириш, ташкил этиш ва ўтказиш қобилияти. 
7.
Юксак кадрлар салоҳиятини ҳам ижро даражасида, ҳам бошқарув 
даражасида яратиш ва ривожлантириш. Ижро этувчи ходимларнинг сифати 
унинг корхонада мавжуд ишлаб чиқариш технологияларидан самарали 


фойдаланишида ҳамда истиқболли технологияларни ўзлаштиришга тайѐр 
туришида намоѐн бўлади. Мутахассисларнинг сифати корхонанинг бозорда 
тутган ўрнини кучайтириш учун техникавий, технологик, дизайнерлик ва 
бошқа соҳаларни чуқур идрок этишини таъминлашга қодир бўлган, 
корхонанинг стратегик мақсадлари билан узвий боғлиқ функционал 
вазифаларни қўйиш ва ҳал этишда намоѐн бўлади. 
Бошқарув ходимларининг фазилатлари уларнинг тактика ва стратегия 
борасида тармоқ бозорларида корхонанинг рақобатли ўрнини ҳимоя қилиш 
ва ривожлантиришнинг бозор имкониятларини аниқлаш ва улардан самарали 
фойдаланиш қобилиятида кўринади. 
Юқорида санаб ўтилган фазилатларнинг рўѐбга чиқарилиши корхона 
учун анча вақт рақобатчилардан реал ҳолда устун бўлишга имкон яратади. Бу 
устунликлар корхона бозор қийматининг ўсиши, унинг савдо маркасининг 
мустаҳкамланиши, ташқи муҳитнинг ножўя таъсирларига, жумладан 
рақобатчиларнинг ҳужумига нисбатан қўшимча бардошликни кучайтириш 
шаклида бўлади. 
Буларнинг ҳаммаси биргаликда корхонанинг имкониятларини кенгайти-
ради ҳамда унинг молиявий, хомашѐ ва бошқа бозорлардаги харажатлари 
салмоғини камайтиради. Бу нарса маҳсулотнинг нархи ва у келтирадиган 
фойдада ўз аксини топади.
Ишлаб чиқариш мажмуасининг ѐки унинг айрим турларининг рақобат-
бардошлиги корхона ишлаб чиқариш тизими умумий салоҳиятининг барча 
асосий қисмларда, яъни илмий-техник, молиявий-иқтисодий, кадрлар, ишлаб 
чиқариш-технологик қисмларида тавсифлаб берувчи умумлашти-рилган 
ўлчови ҳисобланади. 
Бизнес соҳасида корхонага ишончни ҳамда инвесторлар учун жозиба-
дорликни таъминлаш рақобатга бардошли ишлаб чиқариш мажмуаси ѐки 
унинг алоҳида турлари мавжуд бўлган ҳолдагина мумкин бўлади. 
Инвестиция киритиш эса бизнес соҳасининг параметрларини, корхонанинг 
умумий ва инновацион салоҳиятини сифат жиҳатдан кўтариш имконини 


яратади.Ишлаб чиқариш даражасида корхонанинг ишлаб чиқариш тизими 
умумий ва инновацион салоҳиятининг интеграл ўлчови сифатида
қуйидаги 
рақобатбардошлик кўрсаткичлари билан баҳоланади. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish