Таянч иборалар
Инновацион фаолият, мақсадлилик, тизимлилик, ташкил этувчи барча
таркибий қисмларнинг концептуал бирлиги, инновацион стратегия,
статистика, методика, ноаниқлик, таваккалчилик, механизм, инновацион
иқтисодиѐт, инновацион тараққиѐт, инновацион фаолият, технологиялар
трансфери, инновация жараѐнлари.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1.
Инновацион фаолиятнинг ҳуқуқий таъминотини қандай ҳужжатлар
ташкил эатди?
2.
Инновацион фаолият меъѐрий-услубий таъминот қанда вазифани
бажаради?
3.
Инновацион фаолиятни бошқаришнинг ресурс таъминоти қандай
вазифаларни бажаради?
4.
Инновацион фаолиятни бошқаришнинг ахборот таъминоти қандай
таркибий қисмлардан иборат?
XX-БОБ. РЕАЛ СЕКТОРДА ЯНГИЛИКЛАР ВА ИННОВАЦИЯЛАР
ПОРТФЕЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Мазкур бобда реал секторда янгиликлар ва инновациялар портфелини
шакллантириш, инновация объектларининг нодирлиги асосида рақобат-
бардошлигини таъминлаш, рақобат устунликларини баҳолаш, турли
объектларнинг рақобат устунликларини таъминловчи анъанавий омиллари,
янгиликлар ва инновациялар портфелининг таркиби билан боғлиқ
маълумотлар берилган.
20.1.Инновация объектларини уларнинг нодирлиги асосида
рақобатбардошлигини таъминлаш асослари.
20.2.Турли объектларнинг рақобат устунликларини таъминловчи
анъанавий омиллар.
20.3.Ташкилот ва унинг рақобатчиларининг рақобатбардошлиги
таҳлил қилиш.
20.4. Инновациялар ва инновацион портфелни режалаштириш.
20.1.Инновация объектларини уларнинг нодирлиги асосида
рақобатбардошлигини таъминлаш асослари.
Илмий фаолият учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган, илмий тадқиқот
ишларининг савиясини жаҳон андозалари даражасига кўтаришда муҳим ўрин
тутадиган ҳамда ўрнатилган тартибда «Давлат ноѐб илмий обектлар
рўйхати»га киритилган илмий муассасалар, асбоб-ускуналар, коллексиялар,
кутубхоналар, музейлар, нодир жамғармалар ва бошқа обектлар ноѐб илмий
обект, деб ҳисобланади.
Ноѐб илмий обектлар бўйича ишлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
– матбуотда ҳамда Фан ва технологиялар Марказининг интернет сайтида
ноѐб илмий обектлар бўйича таклифлар бериш тўғрисидаги маълумотларни
эълон қилиш
– Фан ва технологиялар Марказига тақдим этилган ноѐб обектлар
бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш учун қабул қилиш;
– қабул қилинган ҳужжатларни таҳлил қилиш, илмий аҳамиятга эга
бўлган энг муҳим обектларни аниқлаш ва танлаб олинган ҳар бир обектга
ажратиладиган бир йиллик молиявий маблағ ҳажмини белгилаш;
– ноѐб илмий обектлар бўйича тегишли тавсиялар, ҳужжатлар ва
маълумотларни тайѐрлаш;
– ноѐб илмий обектлар бўйича материалларни комиссияда кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмийтехника
тараққиѐтини Мувофиқлаштириш Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш;
– ҳар бир обектга ажратиладиган молиявий маблағ ҳажми кўрсатилган
ноѐб обектлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Илмий-техника тараққиѐтини Мувофиқлаштириш Кенгаши
томонидан ‖Давлат ноѐб илмий обектлар рўйхати‖ сифатида тасдиқлан-
гандан кейин бу обектлар жойлашган илмий муассаса билан Фан ва
технологиялар Маркази ўртасида шартнома тузилади.
Ноѐб илмий обектлар фаолиятининг мониторинги Комиссия томонидан
Илмий-техника тараққиѐтини Мувофиқлаштириш Кенгаши сексиялари
аъзолари, Фан ва технологиялар Маркази, тасарруфида ноѐб обектлар бўлган
вазирлик ва идоралар ҳамда Молия вазирлигининг масъул ходимлари билан
биргаликда амалга оширилади. Зарур ҳолларда Комиссия ноѐб обектларнинг
фаолиятини жойларга бориб ўрганиб, назорат қилади.
Мониторингнинг мақсади ноѐб илмий обектни ишчи ҳолатда сақланаѐт-
ганлиги, унга зарур техник ва бошқа хизматларнинг кўрсатилаѐтганлиги
ҳамда ундан юқори савияда унумли фойдаланилаѐтганлиги, ажратилган
молиявий маблағнинг самарали ва мақсадли сарфланаѐтганлиги, ноѐб обект
бўйича илмий ва молиявий ҳисоботларнинг ўз вақтида топширилаѐтган-
лигини кузатишдан иборатдир. Ушбу ҳолатлардан биронта жиддий нуқсон ва
камчиликлар ѐки молиявий қонунбузарликлар аниқланган ҳолларда
Комиссия бу ноѐб обектнинг молиялаштирилишини давом эттириш мақсадга
мувофиқ эмаслиги тўғрисида Фан ва технологиялар Марказига ўз хулосасини
тақдим этиш ҳуқуқига эга. Фан ва технологиялар Маркази Комиссия
хулосасига асосан ноѐб илмий обектларни молиялаштиришни муддатидан
олдин тўхтатиш тўғрисида Мувофиқлаштириш Кенгашига таклиф киритади.
Мувофиқлаштириш Кенгаши қарорига асосан ноѐб илмий обектни
молиялаштириш, белгиланган тартибда, Молия вазирлиги томонидан
тўхтатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |