Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

Таянч иборалар 
Инновацион ташкилот, технологик парклар, технологик минтақалар, 
инновациялар инкубатори, технологик эгилувчанлик, технопарк хизматлари, 
инновацион ифратузилма, технополистлар, бизнес парклар, стратегик марказ.
 
 
Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1.
Инновацион ташкилотларнинг қандай турлари мавжуд? 
2.
Инновацион ташкилотлар қандай вазифаларни бажаради? 
3.
Ихтисослашган ва комплекс инновацион ташкилотларининг ўзига хос 
хусусиятлари нималардан иборат? 
4.
Теxнопарклар фаолиятининг асосий мазмун-моҳияти нимадан иборат? 
5.
Инновацион ташкилотларнинг инновацион иқтисодий ривожланишни 
таъминлашдаги ўрнини қандай баҳолайсиз? 
 


XVII-БОБ. РЕАЛ СЕКТОРДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ 
ИЛМИЙ АСОСЛАРИ 
Ушбу бобда инновацион фаолиятнинг илмий асослари, инновацион 
ривожланишнинг қонуниятлари, инновацион тизим тушунчаси ва таснифи,
уларнинг мазмуни ҳамда хоссалари, тизимли ѐндашувни қўллашнинг 
қоидалари, оптималлик асосидаги, директив ва хатти-ҳаракатлар 
асосидаги ҳамда вазиятли ѐндашув ва асосий усулларнинг таснифи билан 
боғлиқ маълумотлар берилган.
 
17.1.Инновацион фаолиятга тизимли ѐндашув: асосий атамалар ва 
тушунчалар.
17.2.Тизимлар таснифи ва уларнинг мазмуни ҳамда хоссалари.
17.3.Реал секторда инновацион фаолиятни ташкил этишнинг
функционал, маркетинг ва интеграцион ѐндашувлари.
17.4.Инновацион бошқарув тамойиллари ва асосий усулларининг 
таснифи.
 
17.1.Инновацион фаолиятга тизимли ѐндашув: асосий атамалар ва 
тушунчалар. 
Инновацион фаолият макон ва замонда мавжудлиги, ўз ўрнига эга 
эканлиги сабабли иқтисодиѐтнинг муҳим объектларидан бири ҳисобланиши 
табиий ҳол. Бир қатор иқтисодиѐтга оид адабиѐтларда инновацион фаолият-
нинг мазмун ва моҳияти, уни таснифлаш ва тавсифлаш асослари, ушбу 
фаолиятга доир маълумотларни ҳисоб ва ҳисоботда реал акс эттирилган-
лигини текшириш тартиби етарлича очиб берилмаган. Шу боис ҳам иннова-
цион фаолиятнинг иқтисодиѐт объекти сифатидаги моҳиятига, уни 
таснифлаш ва тавсифлаш асосларига батафсил тўхталиб ўтиш зарур. 
"Инновацион фаолият" атамаси негизида, авваламбор, "инновация" сўзи, 
ушбу сўз негизининг ўзида эса "новация" сўзи ѐтади. Ўзбек тили луғатига бу 


сўзлар хорижий тиллардан кириб келган. Чунончи, инглизча "innovation", 
русчасига "инновация" сўзи луғатларида "нововедение", "новаторство" 
сифатида талқин этилган. Рус тилида берилган талқинга кўра бу сўз ўзбек 
тилига "янгилик киритиш", "янги усул", "киритилган янгилик" каби маъно-
ларда ўгирилган ва изоҳланган."Новация", лотинча "nоvаtiоп" сўзи рус 
тилидаги луғатларда "изменение", "обновление", ўзбек тили луғатларида эса 
"ўзгариш", "янгиланиш" маъносида талқин этилган. 
"Инновация" атамаси махсус луғатларда ва адабиѐтларда ҳам турлича 
таърифланган ҳамда изоҳланган. Чунончи, рус тилида чоп этилган "Большой 
бухгалтерский словарь"да инновация атамасига "техника ва технология 
авлодини алмаштиришни таъминлаш мақсадида иқтисодиѐтга маблағ 
киритиш", "илмий-техник прогресс ютуқлари натижаси ҳисобланган янги 
техника ва технология" мазмунларида таъриф берилган. 
В.А.Макаренко таҳрири остида нашр этилган замонавий тушунча ва 
терминлар луғатида "инновация" терминига яна ҳам кенгроқ тавсиф 
берилган. Луғатда "инновация" термини қyйидаги мазмунда баѐн қилинган: 
"инновация -бу: 
- техника ва технология авлодининг алмашинувини таъминлаш 
мақсадида иқтисодиѐтга маблағ йўналтириш; 
- илмий-техника тараққиѐтининг маҳсъули бўлган янги техника, техно-
логиядан фойдаланиш; 
- янги ғояларни ишлаб чиқиш, синтезлаш, янги назария ва моделларни 
яратиш ва уларни ҳаѐтга татбиқ этиш; 
-индивидуал тусдаги, такрорланмас, сиѐсий дастурларни амалга 
ошириш; 
- тилшуносликда янгидан ташкил этиш, нисбатан янги кўриниш. 
Адабиѐтларда инновация атамасига "янгиланишга қилинган инвес-
тиция", "янги жараѐн, маҳсулот, хизматларни амалий ўзлаштириш 
натижаси", "янги техника ѐки технологияга, меҳнатни ташкил қилишга 
хизмат кўрсатишга, бошқарув ва бошқа мақсадларга киритилган капиталдан 


олинган моддий ҳамда номоддий мулк" каби мазмундаги изоҳлар ҳам 
берилган. Шунингдек, инновацияга янгиликни яратиш, ўзлаштириш ва 
тарқатиш жараѐнлари, бу жараѐнларни ўзида мужассамлаштирувчи фаолият 
сифатида ҳам таърифлар берилган. 
Демак, юқорида келтирилган таърифлар, изоҳларга асосланиб таъкид-
лаш жоизки, "новация", "инновация", "инновацион фаолият" ҳар қандай 
кишилик жамиятини, унинг иқтисодий-ижтимоий ҳаѐтини paвнақ топтириш 
учун амалга оширилаѐтган ишларни, жараѐнларни, моддий ва номоддий 
кўринишдаги янги яратилаѐтган мулкни ифодаловчи тушунчалардир. 
Инновация хўжалик юритувчи субъектларда амалга оширилаѐтган 
ишлаб чиқаришни, унинг моддий техника базасини янгилаш ҳамда ривож-
лантириш мақсадида янги ғоялар ва ишланмаларни яратиш, ўзлаштириш ва 
татбиқ этишга қаратилган махсус фаолиятдир. Фаолият сифатида инновация-
ларни инсоният меҳнат фаолиятининг барча жабҳаларида қўллаш мумкин. Бу 
фаолиятни юритиш жамиятда фан-техника тараққиѐтига олиб келади. 
Инновацион фаолият қyйидаги йуналишлардаги янгиликни ихтиро 
қилиш жорий қилишни ўзида мужассамлаштиради: 
- янги технологик жараѐнлар ва ишлаб чиқаришнинг ташкилий шакли; 
- янги бошқарув жараѐни ва ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг ҳал 
этилиши, уларга мос равишда, янги молиявий дастаклар ва ташкилий тузил-
малар. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish