Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

 
Таянч иборалар 
Фаол тадбиркорлик, илмий-техник ривожланиш, илмий-техник сиѐсат, 
имтиѐзли банк ссудалари, венчур капитали, венчур инвестиция, патент ва 
ихтирочилик фаолияти, ишбилармонлик фаолияти, инновацион тизим, 
инқилобий модернизация, бошқарув инновациялари, саноат сиѐсати, саноат 
сиѐсати моделлари. 
 
 
Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1.
Ўзбекистон Республикасида инновацион фаолиятнинг меъѐрий- 
ҳуқуқий асосларини қандай норматив ҳужжатлар ташкил этади?
2.
Инновацион жараѐнларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг 
қандай шакллари мавжуд?
3.
Илмий изланишлар, фундаментал тадқиқотлар ва инновацион 
лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда жамғармалар иштирокини қандай 
баҳолайсиз?
4.
Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватланишнинг нодавлат шакллари.
5.
Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солишнинг хориж 
тажрибаси учун хос бўлган асосий хусусиятлар.
6.
Саноати ривожланган давлатларда илмий-инновацион ривожланиш-
нинг қандай ривожланиш моделлари мавжуд? 


XVI-БОБ. РЕАЛ СЕКТОРДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ
ТАШКИЛИЙ ШАКЛЛАРИ ВА УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Мазкур бобда реал секторда инновацион фаолиятнинг ташкилий 
шакллари ва унинг хусусиятлари, инновацион ташкилотларнинг турлари ва 
вазифалари, 
инновацион 
ташкилотларда 
илмий-техник 
тажриба 
конструкторлик ишларини ташкил этиш йўналишлари билан боғлиқ 
маълумотлар берилган.
16.1.Инновацион ташкилотлар ва уларнинг аҳамияти 
16.2.Инновацион ташкилотларнинг вазифалари 
l6.3.Инновацион ташкилотлар таркиби 
16.1. Инновацион ташкилотлар ва уларнинг аҳамияти
Илмий ғояларни ишлаб чиқиш ва уни кейинчалик материаллаштиришда 
янги ташкилий тузилмалар-инновацион ташкилотлар катта роль ўйнайдилар. 
Булар ўз ичига университетлар ва илмий-ишлаб чиқариш корхоналарини ўз 
ичига олувчи янгилик киритишларнинг вужудга келган технологик фаол 
компанияларидир. Бу моделда инновацион бизнес кенг инновацион инфра-
тузилма ичидаги барқарор ўзаро алоқаларни қўллаб қувватлайди, ахборот-
ларни норасмий алмашиш ва янгиликларни сотиш каналларини шакллан-
тиришнинг ривожланган тармоғига эга. Силиконли водий бундай альянснинг 
энг машҳур вариант бўлади.
Инновацион ташкилотлар таркибида қуйидагиларга эга:
- технологик парклар (илмий, ишлаб чиқариш, инновацион, бизнес-парк 
ва ҳ.к.);
- технополислар;
- фан ва технологиялар минтақалари;
- инновациялар инкубаторлари.


Инновацион ишлаб чиқаришнинг асосида технологик тизимларнинг 
эгилувчанлиги, ўзгарувчанлиги ва мослашувчанлиги, ускуналарни қайта 
созланувчанлиги 
ва 
ишлаб 
чиқариш 
қувватларини 
қайтадан 
ихтисослаштирилганлиги ѐтади.
Технологияларни эгилувчанлиги ва ўзгарувчанлиги ишлаб чиқаришни 
инновацион жараѐннинг ҳар хил босқичларида параллел равишда фаолият 
юритиш асосида горизонтал бўйича ташкил қилиш билан бирлашади. 
Масалан машинасозлик ва асбобсозликдаги технологик жараѐнларнинг 
кўпчилиги дискретли (узилишли) характерга эга, бу ноу-хауни билдиради. Бу 
корхоналар белгиланган шартларда технопаркнинг хизматлари: ахборот, 
коммуникация, маркетинг, патентлицензияли, реклама нашриѐт, лизинг, 
воситачилик ва бошқа хизматларини харид қилишлари мумкин.
Корхонани паркда бўлиши муддати шартномада келишиб олинган ва 
лойиҳада истиқболлиги ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш имконияти 
боғлиқдир. Паркнинг ҳимояси остида корхоналар янги технологиялар, 
тадбиркорлик усулларини фаол ўзлаштирадилар, маркетинг тузилмаларида 
касб эгаларидан фойдаланадилар ва натижада ўз маҳсулотларининг юқори 
рақобатбардошлигини таъминлайдилар. 
Инновацион ташкилотларда интеграциялашиш ва ҳар томонлама 
ривожланишнинг ўзаро бир бирларини тўлдирувчи жараѐнларидан кенг 
фойдаланилади. Вертикал интеграциялашиш ѐки ўтган босқичлар билан 
уйғунлашиш ҳам ягона ташкилот доирасида ички ташкилий бозор орқали ва 
ҳам доимий шартномалар асосида ташкил қилиниши мумкин. 
Интеграциялашиш компаниянинг илмий – тадқиқот ва ишлаб чиқариш 
фаолиятини фаоллаштириш сифатида йўналтирилгандир.Аралаш корпоротив 
– бозор асосида доимий ва вақтинча турдаги, бир томондан инновацион 
давранинг барча бўғинларини интеграциялашишга, бошқа томондан эса 
алоҳида корхоналар, инновацион бизнес корхоналари ва бошқа ташкилотлар 
фаолиятини ҳам бир бирлари билан ва бозор иқтисодиѐтининг бошқа 
институтлари билан мувофиқлаштириш ва жипслаштириш механизмларини 


яратишга асосланган янги ташкилий қурилмалар шаклланади. Бундай 
корхоналараро интеграциялашишнинг ўзига хослиги ташқи муҳитга кўпроқ 
мослашиш ва шериклар фаолиятига зарурий равишда бирикиш ва вазиятли 
ўхшашдан иборатдир.
Шундай қилиб, янги кичик инновацион корхоналар технопаркларнинг 
― маҳсулоти бўлади. Инкубаторда ҳар хил ишлаб чиқариш бирликларини 
бўлиши корхоналарга уларни ушлаб туришга ҳаражатларни анча 
қисқартириш имкониятини беради. Бу ерда, мисол учун, иншоотнинг 
ижараси, секретарлик, телефон, компьютер хизматларидан биргаликда 
фойдаланиш учун пастроқ нарх белгиланган. тадбиркор фаолиятининг 
бошланғич босқичида инкубатор менежлари томонидан бошқарув соҳасида 
ѐрдам кўрсатилади, у малакали юристлар, ҳисобчи, маркетологлар 
хизматлари тармоғига кира олади.
Инкубаторнинг, тижорат корхонаси сифатидаги даромадлари иншоат ва 
идора ускуналарини ижарага олиш учун олинадиган ижара ҳақи, турли туман 
касбий хизматларни сотишдан даромадлардан вужудга келади. Мамлакат 
иқтисодиѐти самарадорлигининг ортишида бугунги кунда инновацион 
ташкилотларнинг ўрни бекиѐс ахамият касб этмокда. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish