Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

биринчиси
- капитал қўйилмаларнинг қопланиш муддати ва даромадли-
лиги нуқтаи назаридан, энг мақбул вариант танлаш имкониятини яратувчи 
инвестицион лойиҳа самарадорлигини баҳолаш; 
иккинчиси
- мавжуд ишлаб чиқаришга ишлаб чиқариш кўрсаткич-
ларини яхшилаш мақсадида киритилувчи инвестициялар самарадорлигини 
баҳолаш (қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш, таннархни камайтириш
фойдани ошириш ва ҳоказо). 
Биринчи вазифанинг ечими
мос келувчи маркетинг тадқиқотларини 
амалга оширишни кўзда тутиб, бу тадқиқот давомида талаб ва ундан келиб 
чиқувчи таклиф, бозор сегментацияси, баҳони шакллантириш стратегияси, 
молиялаштириш манбалари ва бошқалар аниқланиши лозим. Инвестицион 
лойиҳани муқобиллик асосида танлагандан сўнг бирламчи-рухсат берувчи 
ҳужжатларни, техник ва бошқа қарорларни, жумладан, муҳандислик 
таъминоти, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар
тайѐрлашишлари амалга оширилади. 
Инвестицион лойиҳани тайѐрлаш ва шунга мос равишда инвестициялар 
самарадорлигини баҳолаш зарурати кўп ҳоларда янги корхона, цехлар қуриш 
ѐки мавжуд ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва кенгайтириш билан боғлиқ 
бўлади. Буларнинг барчаси нафақат маконда, яъни маълум бир ҳудудда, ер 
майдонида, балки вақтда амалга оширилиши сабабли, вақт муддати лойиҳани 
амалга ошириш, жумладан, корхонани ташкил қилиш (қайта тиклаш, 
кенгайтириш) ҳамда эксплуатация қилиш ва тугатиш муддатидан келиб 
чиққан ҳолда ҳисобланади. 


Инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолашда қуйидагилар 
асосий кўрсаткич ҳисобланади: 
1) Соф дисконтланган даромад 
(СДД) - бутун ҳисобот даври учун 
жорий самаралар йиғиндисининг бошланғич қадамга келтирилган миқдори 
ѐки интеграл натижаларнинг интеграл харажатлардан ошиб кетиши. У 
қуйидаги формула асосида ҳисобланади: 









T
t
t
t
t
E
Х
Н
СДД
0
1
1
 
Бу ерда: 
Н

– ҳисоб-китобларнинг t-қадамида эришилувчи натижалар; 
Х

– худди шу қадамда амалга оширилувчи харажатлар; 
Т – ҳисоб-китобларнинг вақт муддати; 
Е - дисконт нормаси. 
Агар инвестицион лойиҳанинг СДД миқдори ижобий бўлса, у ҳолда 
лойиҳа самарали, яъни инвестиция маблағлари даражасининг қабул қилинган 
дисконт нормасини таъминловчи ҳисобланади. 
Харажатлар ва уларнинг натижалари миқдорини келтириш уларни 
дисконтлаш коэффициенти 
(d
t
) га кўпайтириш асосида амалга оширилиб
бунда қуйидаги формуладан фойдаланилади: 


t
t
Е
d


1
1
Бу ерда: 
t - натижаларни олиш (харажатларни амалга ошириш) давридан 
таққослаш давригача бўлган муддат бўлиб, йилларда ўлчанади.
Дисконт нормаси (Е) - бошқа инвесторлар ўз маблағларини худди шу 
турдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун киритишга рози бўлувчи, 
капиталнинг даромадлилик коэффициенти (даромад миқдорининг капитал 
қўйилмаларга нисбати). 
Агар дисконт нормаси вақт давомида ўзгарадиган бўлса, дисконт 
коэффициенти (d
t
) қуйидаги формула асосида аниқланади: 




k
t
k
t
E
П
d



1
1
1
Бу ерда: 
Е
к
– k-йилдаги дисконт нормаси; 
t- ҳисобга олинувчи вақт муддати, йил. 
Инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлик кўрсаткичларини аниқлашда 
маҳсулот ва истеъмол қилинувчи ресурсларнинг базис, башорат қилинувчи, 
жаҳон ва ҳисобий баҳоларидан фойдаланилади. 
2) Инвестицияларнинг даромадлилик индекси (ИД) - келтирилган 
самаранинг инвестициялар миқдорига (К) нисбати бўлиб, қуйидаги формула 
асосида аниқланади: 





Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish