Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

етакчи бўғинни ажратиб кўрсатиш
режалаштиришнинг асосий 
тамойилларидан бири бўлиб хизмат қилади. Бунда корхонанинг асосий 
ишлаб чиқариш вазифалари бажарилишини таъминловчи бўлинмасини 
ривожлантиришга кўпроқ эътибор қаратилади. Масалан, бундай бўғин 
сифатида машинасозлик заводида йиғув цехи, тўқимачилик комбинатида 
йигирув ва тўқув цехлари, қандолатчилик фабрикасида тайѐр масулот цехини 
кўрсатиш мумкин. 
Етакчи бўғинни ажратиб кўрсатиш корхонанинг барча бўлинмаларини 
биргаликда комплекс равишда ривожлантиришни кўзда тутади. Чунки бусиз 
режалаштириш бир томонлама бўлиб қолиши ҳамда ишлаб чиқаришни 
ташкил этишда ―тор жойлар‖ ва диспропорциянинг вужудга келишига олиб 
келиши мумкин. Шу сабабли корхона фаолиятининг иқтисодий-ишлаб 
чиқариш режаси кўрсаткичлари ва бўлимларининг ўзаро алоқада бўлишини 
ҳамда комплекс режалаштиришни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу 
ерда ҳам режалаштиришнинг баланс усули катта аҳамиятга эга. 
Режалаштиришнинг яна бир муҳим тамойили 
илмийлик
бўлиб, у аввало 
тайѐрланаѐтган режалар ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурларига, 
шунингдек, фан-техника тараққиѐти талаблари, рақобатчилик ва бозор 
талабларини ҳисобга олишга асосланади. Режалаштиришнинг илмийлиги
жонли меҳнат ва маҳсулотга айланган меҳнат харажатларининг энг кам 
миқдорида иложи борича юқори натижаларга эришишга, шунингдек, корхона 
ходимлари манфаатдорлигини оширишга кўмаклашади. 
Комплекслилик
тамойили ишлаб чиқаришни, биринчидан, замон ва 
маконда, иккинчидан, ишлаб чиқаришни бошқаришнинг горизонтал ва 


вертикалида, учинчидан, ишлаб чиқаришнинг ресурс асосларини таъмин-
лашда, тўртинчидан, ишлаб чиқаришдаги ―тор жойларни‖ ҳисобга олиш ва 
уларни йўқотиш чора-тадбиралрида, бешинчидан, ходимларнинг ўз меҳнат-
лари натижасидан моддий ва маънавий қониқишида, олтинчидан, корхона-
нинг мўлжалланаѐтган даромад ѐки фойда олишини амалга оширишни кўзда 
тутади. 
Пропорционаллик
нафақат ишлаб чиқаришни режалаштиришда, балки 
ишлаб чиқаришни бошқаришда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Зарур 
пропорцияларга амал қилиш ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучининг 
цехлар ва иш жойлари бўйича ҳамда ишлаб чиқариш босқичларида тўғри 
тақсимланишига ва улардан тўғри фойдаланишга кўмаклашади. 
Пропорцияларга амал қилмаслик эса, аксинча, ишлаб чиқаришнинг 
баъзи участкаларда кучайиб, бошқаларида пасайишига, яъни диспропор-
цияларнинг вужудга келишига ҳамда корхоналарнинг норитмик тарзда 
фаолият юритишига сабаб бўлади. Зарурий пропорционалликни таъмин-
лашда ишлаб чиқаришни ташкил этишни техник-иқтисодий нормалаштириш 
катта роль ўйнайди. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish