2.1.
Иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида миллий иқтисо-
диѐтни ривожланиши ва аҳоли бандлигини таъминлашда корхонанинг
ўрни ва роли.
2.2.
Корхона мажбуриятларининг иқтисодий моҳияти ва унинг
таркибий тузилиши
2.3.
Корхонанинг ички ва ташқи муҳити. Корхонанинг ишлаб
чиқариш ва бозор муносабатлари.
2.4.
Хўжалик юритишнинг замонавий бозор тизими томонидан
корхона фаолиятига қўйиладиган талаблар.
2.1.
Иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида миллий
иқтисодиѐтни ривожланиши ва аҳоли бандлигини таъминлашда
корхонанинг ўрни ва роли.
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиѐтини либераллаштириш орқали
уни мустаҳкамлашга йўналтирилган бозор муносабатларига ўтишнинг
стратегик модели ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу модел асосини иқтисодиѐтни
ислоҳ қилишнинг беш тамойили ҳамда xўжалик юритувчи субъектларнинг
эркинлиги, хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ҳимоя қилувчи қонунчи-
лик тизими ташкил этади. Бу борада амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг
самарали натижаси албатта корхоналар фаолиятига боғлиқ бўлиб, ишлаб
чиқариш муносабатларига нисбатан талаб этилган самарали ѐндашув
иқтисодий ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятини ифода этади.
Корхоналар иқтисодиѐтнинг ривожланиши учун талаб қилинувчи қатор
вазифаларни амалга оширилишда хусусан, иқтисодиѐтнинг асосий ишлаб
чиқаришнинг асосий бўғуни бўлиш бирга, маҳсулот ишлаб чиқариш ва турли
маиший хизматлар кўрсатиш орқали аҳолининг мавжуд талабларини
қондирадилар.Ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар ҳажми ва ассортименти,
маҳсулот ва хизматларга эркин баҳони шакллантириш, мавжуд ресурслардан
самарали фойдаланиш, юқори техника ва технология орқали ишлаб
чиқаришни сифат босқичига чиқаришда қатор вазифаларнинг амалий ижроси
корхоналар ижроси корхоналар фаолиятига боғлиқдир.
Kорхоналар фаолияти миллий иқтисодиѐт ва унинг тармоқларига
тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Бозор иқтисодиѐти корхоналар
фаолиятини эркинлаштиради. Улар фаолиятини эркинлаштириш орқали
мустақиллигини таъминлайди. Ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш ва
рентабелликнинг юқори кўрсаткичларига эришишлари учун кенг имконият-
лар яратиб беради.Замонавий корхоналарнинг кўп қиррали фаолияти
юқорида санаб ўтилган йўналишлар билан чекланиб қолмайди. Aмалиѐтда
улар фан-техника тараққиѐти ва давлат томонидан амалга оширилаѐтган
иқтисодий сиѐсатнинг янги талаблари билан тўлдирилиши мумкин.
Ҳозирги кунда корхонанинг ижтимоий фаолияти ва шаъни ўзаро боғлиқ
бўлган бир пайтда бизнеснинг ижтимоий масъулият масаласи биринчи
ўринга чиққан. Агар корхона ўз ходимларини ижтимоий кафолатлар билан
таъминлаган ва реализация қилинаѐтган товар ва хизматлар сифати ва
хавфсизлигини кафолатлаган ҳолда ижтимоий дастурларга маблағ киритса,
истиқболда корхона қулай ижтимоий муҳитга, оқибатда эса барқарор
молиявий-иқтисодий ҳолатга эришади.
Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига
кўра Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган юридик
шахслар сони 300,2 мингтага етди, шундан фаолият кўрсатаѐтганлари сони
285,5 мингтани ѐки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 95,1
фоизини ташкил қилди. Рўйхатдан ўтган корхоналар ва ташкилотларнинг
асосий улуши Тошкент шаҳрида (20,8 фоиз), Тошкент (10,2 фоиз), Фарғона
ва Андижон (8,7 фоиз) вилоятлари ҳиссаларига тўғри келади. Жами фаолият
кўрсатаѐтган корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан 22,1 фоиз
савдода, 17,2 фоиз саноатда, 8,5 фоиз қурулишда, 7,4 фоиз қишлоқ, ўрмон ва
балиқ хўжалигида, 6 фоизи яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда, 4,2
фоизи ташиш ва сақлаш, 2,2 фоиз ахборот ва алоқа, 2,0 фоиз соғлиқни
сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва 30,4 фоиз бошқа фаолият
соҳаларига тўғри келади
1
.
Корхоналар ва ташкилотларнинг умумий сонида фаолият кўрсатаѐтган
субъектларнинг улуши 95,1 фоизни, шу билан бирга жами корхоналар ва
ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан фаолият кўрсатмаѐтганларнинг
улуши 4,9 фоизни ташкил этган (2.1.1-расм).
Бандлик муаммосининг ҳал қилиниши иқтисодий ўсишнинг бош омили
ҳисобланганлиги сабабли, янги иш ўринларини яратишда тез ўсиб борувчи
корхоналар муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Бундай тез ўсувчи корхоналар
(high-growth enterprises) ва ―ғизол‖ (gazelle) атамаси 1980 йилларда
америкалик иқтисодчи Девид Берч томонидан киритилган. Тез ўсувчи
1
www.stat.uz-
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий ахборот сайти маълумотлари
корхоналар юқори даражада изчил ва барқарор ўсишга эга бўлиб, улар
бошланғич 100 минг АҚШ долл. савдо айланмасини охирги 3 йил ичида
йилига 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда ўсишига эришадилар. Бундай
корхоналар узоқ даврда тез ва юқори суръатда ўсиб боради
2
.
Do'stlaringiz bilan baham: |